Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда – қўмита) томонидан “Ёш мутахассисларни танлаш” дастури (кейинги ўринларда – Дастур) Олий таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда – ОТМ) битирувчи курсида ўқиётган қобилиятли ёшларни саралаб олиш, уларнинг стажировкасини ташкил этиш ва кейинчалик захирага киритиш бўйича комплекс чора-тадбирларни назарда тутади.
Дастур мақсади – давлат хизматига энг муносиб кадрларни танлаш ва истиқболли кадрларни тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш ҳамда ОТМ битирувчиларини давлат хизматига жалб қилиш самарадорлигини оширишдан иборат.
Дастур вазифалари:
олий таълим муассасалари ҳамда давлат хизмати ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш;
энг салоҳиятли ва билимли битирувчиларни селекция қилиш;
номзодларни Қўмита марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, республика ташкилотлари, вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармалари ва хўжаликларга стажировка ўташ учун йўналтириш ҳамда “устоз-шогирд анъанаси” асосида тажрибали устоз-менторларга бириктириш;
стажировкани муваффақиятли якунлаган битирувчиларни танлов (суҳбат) асосида давлат хизматига ишга қабул қилиш.
1-боб. Умумий қоидалар
- Ушбу Дастурда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олий таълим муассасаси – бакалавриат таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланишини таъминловчи давлат таълим муассасаси;
битирувчи – ОТМ кундузги шаклининг бакалавриат босқичи битирув курс талабалари;
Давлат органларида стажировка ўташ – ёш мутахассисларни давлат хизматига тайёрлаш, касбий фаолият маъсулиятини ҳис этиш ва тажрибали мутахассисларнинг иш фаолиятини ўрганиш орқали ОТМда олган назарий билимларини амалий мустаҳкамлаш жараёни.
малака талаблари – маълум бир давлат фуқаролик лавозимига стажёр бўлиш учун номзодларга нисбатан давлат органи томонидан белгиланадиган тегишли маълумот, шунингдек билим ва касбий компетенциясига қўйилган талаблар;
стажировка раҳбари – давлат органидагистажировка жараёнини мувофиқлаштириш масъулияти юкланган раҳбар ходими.
устоз-ментор – стажировка ўтаётган битирувчиларга давлат хизматидаги фаолиятида “устоз-шогирд” анъанаси асосида зарур ташкилий кўрсатмалар берувчи, уларни техник хавфсизлик қоидалари билан таништирувчи, амалий кўникма ва малакаларни ўргатувчи, стажировка даврида талаба эгаллаган кўникмаларни баҳолаш юкланган тажрибали давлат фуқаролик хизматчиси.
шахсий ривожланиш режаси – битирувчининг давлат органларида стажировкаси давомида ўзлаштириши лозим бўлган билим
ва кўникмалар муддатлар кесимида акс эттириладиган ҳужжат.
кадрлар захираси – давлат органидаги лавозимларни салоҳиятли, ёш кадрлар билан тўлдирилишини таъминлайдиган, юқори малакали мутахассислар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базаси.
2-боб. Танлов ўтказиш тартиби
- “Ёш мутахассисларни танлаш дастури” 1-иловадаги дастурни амалга ошириш схемаси бўйича тегишли босқичларда ва белгиланган муддатларда амалга оширилади.
- Қўмитанинг расмий саҳифаларида “Ёш мутахассисларни танлаш дастури” бўйича стажировка танлови ҳақида эълон берилади ва тарғибот ташвиқот ишлари амалга оширилади.
- Номзодлардан стажировка танловида иштирок этиш учун аризалар онлайн шаклда (телеграм бот орқали) қабул қилинади.
- Техник талабларга мувофиқ ариза эгаларига саралаш босқичида иштирок этишга йўлланма юборилади.
- Номзодлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, давлат фуқаролик хизмати ва коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик, давлат тили, ахборот технологиялари бўйича билим даражасини аниқлаш учун тегишли давлат органлари томонидан ташкил этиладиган махсус тест синовидан ўтадилар.
- Тест синовлари базаси Ёшлар ишлари агентлиги буюртмасига биноан ушбу ташкилот маблағлари ҳисобидан Ёшлар муаммоларини ўрганиш
ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти томонидан ишлаб чиқилади. - Тест босқичи қўмита билан ҳамкорлик қилаётган ОТМларнинг махсус компьютер хоналарида ўтказилади. Танлов жараёнлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
- Тест босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар (71 фоиздан юқори) тегишли қўмитада тузилган махсус комиссия томонидан суҳбатдан ўтказилади.
- Номзодлар кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ жадвал бўйича баҳоланади. Баҳолаш натижаларига кўра, синовлардан муваффақиятли ўтган номзодларни стажировкага қабул қилиш ҳақида қўмитанинг буйруғи чиқарилади.
- Стажировка жараёнини намунали якунлаган ёш мутахассислар стажировка ўтаган қўмитанинг кадрлар захирасига киритилади.
3-боб. Cтажировкани ташкил этиш қоидалари
- Стажировка танловлардан муваффақиятли ўтган битирувчи билан
3-иловага мувофиқ тузиладиган стажировка шартномаси асосида ташкил қилинади. - Мазур шартномада стажировкани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шартнома предмети, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қабул қилувчи ташкилотнинг иш фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда стажировкани ўташ тартиби, шартноманинг амал қилиш муддати
ва бекор қилиш асослари, шунингдек, тарафларнинг жавобгарлигига
оид нормалар назарда тутилади. - Стажировка уч ойдан кам бўлмаган ҳамда бир йилдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилиши лозим.
- Ёшлар ишлари агентлиги Ёш мутахассисларни танлаш дастурини амалга ошириш жараёнларини мувофиқлаштиради. Стажировкани ташкил этишнинг зарур ташкилий-ҳуқуқий чораларини кўради. Хусусан:
қўмитага дастур ва илова ҳужжатларни тақдим этади;
қўмита дастур асосида ўз дастурларини ишлаб чиқиши ва танлов эълон қилишини назорат қилади;
танлов жараёнларини белгиланган мезонлар асосида шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлайди;
стажировкага жалб қилинган талабалар маълумотларини умумлаштиради;
стажировка якунлари бўйича ҳисобот (тақдимот) жараёнларида иштирок этади;
дастурни амалга ошириш схемаси бўйича барча босқичлардаги чора-тадбирларни мувофиқлаштиради;
стажировка ўташда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юзасидан мониторингни амалга оширади;
стажировка якунлари бўйича қўмитанинг ҳисобот ва таклифларини умумлаштиради.
- Қўмита стажировкани ташкил этишнинг зарур ташкилий-ҳуқуқий чораларини кўради. Хусусан:
синов жараёнларини адолатли ва шаффоф тарзда ташкил этади;
малакали ва тажрибали мутахассислар орасидан стажёр билан ишлаш кўникмасига эга бўлган стажировка раҳбари ва устоз-менторни тайинлайди;
битирувчиларни стажировка даврида ўз ходими сифатида фаолият олиб бориши учун ташкилот раҳбарининг буйруғини чиқаради;
стажировка дастурига мувофиқ битирувчиларга жорий қилинадиган шарт-шароитлар (шахсий ҳимоя, моддий-техника воситалари бошқалар)ни яратади;
стажёрларга мавжуд адабиётлар, техник ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятларини беради;
ташкилотнинг ички меҳнат интизомини бузган стажёр билан тузилган стажировка шартномасини белгиланган тартибда бекор қилади;
битирувчи стажировкани ўташ даврида қўмитада бахтсиз ҳодисага учраган ҳолатлар бўйича жавобгарлик масалаларини қонунчилик ҳужжатлари асосида кўриб чиқади;
16. Давлат фуқаролик хизматидаги стажировка раҳбари давлат органида стажировка ўтаётган барча битирувчиларга раҳбарлик қилади. Унинг вазифалари:
давлат фуқаролик хизмати ташкилотнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлимлари бўйича талабаларни тақсимлайди, объектнинг тузилиши, фаолият йўналишлари ва ўзига хос хусусиятлари билан таништиради;
стажёр билан стажировка ўташ шартномасини имзолайди;
стажёрлар билан ташкилот раҳбарлари ва етакчи ходимларнинг учрашувини ташкил этади.
17. Устоз-ментор сифатида давлат хизматида камида уч йиллик тажрибага эга, меҳнат жамоасида обрў-эътиборли давлат хизматчиси “устоз-шогирд” анъанаси асосида кўпи билан икки нафар битирувчига бириктирилиши мумкин. Унинг вазифалари:
стажёрларга иш фаолияти ва техника хавфсизлиги бўйича тушунтириш, шунингдек қабул қилувчи ташкилотнинг ички тартиб қоидалари ва иш режимининг хусусиятлари бўйича йўл-йўриқ кўрсатади;
стажировка дастурига тааллуқли материаллардан фойдаланиш тартиб-қоидаларини ўргатади;
стажёр иш кунининг белгиланган давомийлигига ва стажернинг шахсий иш режасига риоя этилишини назорат қилади;
18. Стажёр қўмитада стажировка ўташда:
стажировка бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиши;
стажировка шартномаси билан юклатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш;
стажёрнинг шахсий иш-режасида назарда тутилган барча топшириқларни белгиланган муддатларда, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариши;
стажировка ўташ тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилиши;
фаолиятида фойдаланиши мумкин бўлган материаллар тўпламини шакллантириши;
қабул қилувчи ташкилотнинг ички меҳнат тартиб қоидалари
ва ходимлари фаолиятининг тартибини белгиловчи ҳужжатларга риоя қилиши шарт.
4-боб. Стажировкани ўташ тартиби
18. Стажировка уч босқичга бўлинади:
тайёрлов;
асосий;
ҳисоботларни топшириш ва баҳолаш.
19. Стажировка тайёрлов босқичининг биринчи кунида давлат фуқаролик хизматидаги стажировка раҳбари томонидан йиғилиш ўтказилади. Йиғилишда талабалар стажировкани ўташ дастури билан танишадилар, унинг мақсад ва вазифаларига тааллуқли кўрсатмалар, стажировкани ўташ ва
4-иловадаги ҳисобот шаклини тўлдириш тартиби ҳақида хабардор қилинадилар.
20. Стажировка ўташнинг бошида талабалар қабул қилувчи ташкилотнинг тузилиши, фаолият йўналишлари, ўзига хослиги билан танишадилар ҳамда стажировка раҳбари ва бириктирилган устоз-ментор билан биргаликда стажировкани ўташ дастурини бажариш бўйича 5-иловага мувофиқ, шахсий иш режа жадвалини тузадилар.
20. Стажировканинг асосий босқичида битирувчи бевосита стажировкани ўташ дастурини бажариш бўйича Шахсий иш режада кўрсатиб ўтилган ишларни бажаради.
21. Стажировка якунлари бўйича ҳисоботни топшириш сўнгги босқич ҳисобланади. Белгиланган тартибдаги ҳисобот-тақдимот стажировка раҳбари, устоз-ментор ва Ёшлар ишлари агентлиги вакили томонидан баҳоланиб тасдиқланади.
22. Стажировкани муваффақиятли якунлаган битирувчилар давлат органлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 5-илова асосида тасдиқланган сертификат билан тақдирланади. Мазкур сертификат асосида битирувчиларни давлат хизматига ишга қабул қилишда имтиёз назарда тутилади.
6-боб. Давлат хизматига ишга қабул қилиш
23. Қўмита томонидан олтинчи даражали давлат хизматчилари (мутахассис) вакант штат бирликларининг ўн фоиздан кам бўлмаган миқдорида ёш мутахассислар учун лавозимлар рўйхатини шакллантиради.
24. Рўйхатдаги лавозимлар учун битирувчиларга алоҳида малака талаблари ишлаб чиқилади.
25. Дастур асосида Стажировкани муваффақиятли тамомлаган, сертификатга эга битирувчилар қўмитадаги махсус комиссия томонидан ўтказиладиган суҳбат асосида ишга қабул қилинади.
26. Дастур бўйича стажировка ўтаётган битирувчиларга қўмита томонидан (қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан) бир баробаридан уч баробаригача миқдорда стипендиялар берилади.
7-боб. Якуний қоида
27. Мазкур Дастур бўйича юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Дастурга 1-илова
Ёш мутахассисларни танлаш дастурини амалга ошириш
СХЕМАСИ
Босқичлар | Субъектлар | Чора-тадбирлар | Муддатлар |
1-босқич | Иқтисодий таҳлил, прогнозлаштириш, молиялаштириш ва жамғарма маблағларини бошқариш бошқармаси | Қўмита штат бирликларининг ўн фоиздан кам бўлмаган миқдорда стажёрларни жалб қилиш учун зарур шарт-шароитлар (моддий техника)ни яратиш | Сентябрь |
2-босқич | Кадрлар бўлими | Дастур доирасида ҳар бир давлат органи интеграция қиладиган ОТМлар рўйхатини шакллантириш ҳамда улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш | Сентябрь |
3-босқич | Кадрлар бўлими | Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, давлат фуқаролик хизмати ва коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик, давлат тили ва АКТ бўйича тест саволлар базасини яратиш | Сентябрь ойининг 2-ярми |
4-босқич | Кадрлар бўлими | Расмий веб-сайтлар, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда “Ёш мутахассисларни танлаш дастури” бўйича танлов эълон қилиш ҳамда ОТМларда тарғиботини ташкил қилиш | Октябрь ойининг 1-ярми |
5-босқич | Кадрлар бўлими | “Ёш мутахассисларни танлаш дастури” бўйича эълон қилинган танлов бўйича келиб тушган ҳужжатларни қабул қилиш | Октябрь ойининг 2-ярми |
6-босқич | Кадрлар бўлими | Номзодларнинг билим даражасини аниқлаш учун тест синовидан ўтказиш | Ноябрь ойининг 1-ярми |
7-босқич | Кадрлар бўлими | Тест босқичидан муваффақиятли (71 фоиздан юқори) ўтган битирувчиларни Давлат органларида ташкил этилган махсус комиссия томонидан суҳбатдан ўтказиш | Ноябрь ойининг 2-ярми |
8-босқич | Кадрлар бўлими | Суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодларни стажировкага жалб этиш, устоз-ментор бириктириш, Стажировка ўташ шартномаси ва Шахсий ривожланиш режасини имзолаш | Декабрь |
9-босқич | Кадрлар бўлими | Устоз-ментор томонидан стажёр фаолиятини кузатиб бориш асосида унинг билими, кўникмалари ва амалий тажрибаси ошишига кўмаклашиш | Декабрь-июль |
10-босқич | Кадрлар бўлими | Стажировка фаолияти якунлари бўйича стажёр тақдимотини баҳолаш ва муваффақиятли тамомлаган стажёрларга сертификат бериш | Июль |
11-босқич | Кадрлар бўлими | Сертификатга эга битирувчилар орасидан танлов (суҳбат) асосида ишга қабул қилиш | Август |
12-босқич | Кадрлар бўлими | Стажировка якунлари ва давлат хизматига қабул натижалари бўйича “Ёш мутахассисларни танлаш дастури”ни такомиллаштириш юзасидан хулоса ва таклифларни шакллантириш | Август |
Дастурга 2-илова
Ёш мутахассисларни танлаш дастури бўйича номзодлар кўрсаткичларини баҳолаш
ЖАДВАЛИ (намуна)
№ | ФИШ | Олий таълим муассасаси | Мутахассислик | Курси | Рейтинг баҳоси 20 балл | Тест 40 | Суҳбат 30 балл | Тил сертификатига эгалик 10 балл | ЖАМИ |
1. | Эшмаматов Тўхтасин Шожалил ўғли | Тошкент Архитектура ва қурилиш институти | Бино ва иншоотлар қурилиши | 4 | 17.4 | 25 | 25 | 10 | 77,4 |
2. | …… | …… | …… | …. | … |
Изоҳ:
- “Фанларни баҳолаш” сўнгги семестр натижаларига кўра фанлардан олинган баҳолари 20 баллдан фоиз олиш билан ҳисобланади.
(масалан, ўртача рейтинг кўрсаткичи 87 бўлса. 20 х 0.87 = 17.4)
Дастурга 3-илова Намуна
Стажировка ўташ тўғрисида
ШАРТНОМА
Тошкент шаҳри 2022 йил “___” __________
(Давлат органи номи) номидан (вазир/ҳоким/бошлиқ/ директор)________________(кейинги ўринларда “Давлат органи” деб аталади) бир томондан ва фуқаро ___________________________________ (паспорт серияси ва рақами: АА____________, __________________________ томонидан _____________ йилда берилган) (кейинги ўринларда “Стажёр” деб аталади) иккинчи томондан, вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида ёш мутахассиснинг стажировка ўташига доир мазкур шартномани тузиб имзоладилар.
1. “Стажёр” (Давлат органи номи)да _________________________ ______________________________________ вазифаларни бажаради.
2. Тарафлар ўртасидаги муносабатларга (вазирлик, идора, ташкилот) раҳбарининг
20__ йил “___” __________ ______________-сон буйруғи талаблари татбиқ этилади.
3. “Стажёр”нинг мажбуриятлари:
стажировка бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиш;
стажировкани ташкил этиш ва ундан ўтиш билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиш;
стажировкадан ўтиш дастурида назарда тутилган барча тадбирларни стажировка учун белгиланган муддат ичида, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариш;
стажировка ўташ тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилиш;
фаолиятида фойдаланиши мумкин бўлган материаллар тўпламини шакллантириш;
ташкилотнинг ички меҳнат тартиб қоидалари ва ходимлар фаолиятининг тартибини белгиловчи ҳужжатларга риоя қилиш;
мазкур шартноманинг 1-бандида белгиланган вазифаларни бажарганлиги тўғрисида ҳар ой якуни бўйича далолатномани тақдим этиш.
“Давлат органи”нинг ушбу шартномадан келиб чиқадиган бошқа топшириқларини ҳам бажаради.
4. “Давлат органи”нинг мажбуриятлари:
мазкур шартнома шартларига, шунингдек, фуқаролик қонунчилик нормалари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш;
стажёровка жараёнларини адолатли ва шаффоф тарзда ташкил этиш;
малакали ва тажрибали мутахассислар орасидан стажёр билан ишлаш кўникмасига эга бўлган стажировка раҳбари ва устоз-менторни тайинлаш;
стажёрлар учун иш жойи ва стажировка даврида фойдаланиш учун зарурий материаллар (шахсий ҳимоя, моддий-техника воситалари ва бошқалар) ажратилишини ташкил этиш;
стажёрларга мавжуд адабиётлар, техник ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятларини яратиш;
стажёрнинг фаолияти натижадорлигига асосан унга ойлик маош тўлаш;
ҳар ой якуни бўйича “Стажёр” томонидан тақдим этилган бажарилган ишлар ҳақидаги далолатномани ўрганиш, “Стажёр” томонидан бажарилган ишлар тасдиқланганда стажёрга ушбу шартномада белгиланган миқдорда ҳақ тўлаш.
5. Томонларнинг келишувига асосан “Стажёр” томонидан бажарилган иш хажми учун ҳар ой ____________ (__________________________________) сўм тўлов тўланади. Бунда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушбу суммадан ушлаб қолинади ва солиқ органларига ўтказилади.
6. “Стажёр” томонидан ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 3-санасига қадар “Давлат органи”га бажарилган ишлар ҳисоботи (далолатномаси) тақдим этилади.
“Давлат органи”га ушбу ишлар ҳисоботи далолатномасини қабул қилган пайтдан бошлаб
3 иш куни давомида текшириб, тақдим этилган маълумотларнинг ҳақиқатда бажарилган тақдирда далолатномани имзолайди ва 3 иш куни давомида мазкур шартноманинг 5-бандида назарда тутилган миқдорда “Стажёр”га ҳақ тўлайди.
Бунда, ушбу тўлов “Стажёр” томонидан тақдим этилган бажарилган ишлар далолатномасига асосан ойда икки марта амалга оширилиши мумкин.
7. Томонларнинг ўзаро келишувига кўра мазкур шартнома шартларига киритиладиган барча қўшимча ва ўзгартиришлар ёзма шаклда амалга оширилади.
8. Ушбу шартнома 20___ йил _______________дан бошлаб кучга киради
ва 20___ йил ______________га қадар амал қилади.
9. Мазкур шартнома тарафларнинг келишувига асосан ёки бир тарафнинг истаги асосида иккинчи тарафни камида 15 кун олдин огоҳлантирган ҳолда бекор қилиниши мумкин.
Бунда шартнома бекор қилинган пайтдан бошлаб 5 иш кунида тарафлар ўртасида барча ҳисоб-китоблар амалга оширилади, мазкур шартнома Ижрочи томонидан ўз зиммасидаги вазифаларни бажармаганлиги туфайли бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно.
ДАВЛАТ ОРГАНИ | СТАЖЁР | |
Манзили: _______________ ________________________. | __________________________ Ф.И.О. Паспорт маълумотлари:________________ _____________________________________ Яшаш манзили:_______________________ _____________________________________ | |
(вазир/ҳоким/бошлиқ/директор) | ||
____________ _______________ | _____________ _______________ |
Дастурга 4-илова
____________________________________________ нинг
“Ёш мутахассисларни танлаш дастури” доирасида
давлат органида стажировка давомида бажарган ишлари юзасидан
ХИСОБОТ
Т/р | Чора-тадбир номи | Бажарилган ишинг мазмуни |
1. | ||
2. | ||
3. | ||
4. | ||
5. |
Устоз-ментор __________________________ |
Стажёр
_____________________
Стажировка раҳбари ______________________________ |