Сайт синов тарзда ишламоқда!
urmon.uz

Давлат рамзлари

Ишонч телефони:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги қарори

Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича ишлаш самарадорлигини ошириш

чора-тадбирлари тўғрисида

Республикада чўлланишнинг олдини олиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва ихота ўрмонларини кўпайтириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Чу билан бирга, ҳозирги вақтда республика худудининг 70 фоизи ёки 31,4 млн га табиий шўрланишга, қум кўчкилари, чангли бўронлар ва гармселлар тарқалиши таъсирига учраган қурғоқчил ва ярим қурғоқчил майдонлардан иборат. Орол фожиаси оқибатида 5,5 млн гектардан ортиқ майдонли Оролқум чўли вужудга келган.

Ёрлар чўлланишининг олдини олиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш сохасида амалдаги давлат бошқаруви тизими ушбу йўналишдаги ишларни самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш имконини бермаяпти.

Чўлланишга қарши курашиш, деградацияга учраган йерларни қайта тиклаш бўйича ишларни олиб бориш самарадорлигини ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини самарали бажаришни таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 31 августдаги 125-1 сон қарори билан қаттик қурғоқчиликни бошдан кечираётган ва чўлга айланиб бораётган мамлакатларда, айниқса Африкада чўлга айланиб боришларга қарши кураш буйича БМТ Конвенсияси (кейинги ўринларда – Конвенсия) ратификация қилинганлиги маълумот учун қабул килинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига қуйидаги қўшимча функсиялар юклансин:

республикада чўлланишнинг олдини олиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва ихота ўрмонларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш;

чўлланиш ва қурғқкчиликка қарши курашиш масалалари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан самарали ўзаро хамкорликни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича дастур ва лойихаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этадиган вазирлик, идора ва махаллий ижро этувчи хокимият органлари ишларини муофиқлаштириш;

 

Конвенсия талабларини бажариш доирасида Ўзбекистон Республикасининг миллий ваколатли органи вазифаларини амалга ошириш.

3. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратининг тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг Конвенсия доирасида халқаро мажбуриятлар бажарилиши учун масъул бўлган штат бирликларини керакли миқдорда тугатиш хисобига бошқарув ходимларининг штат сони 4 нафардан иборат булган Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси ташкил этилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:

доимий равишда Конвенсия доирасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари ўз вақтида ва зарур даражада бажарилишини таъминлаб борсин;

чўлланишнинг олдини олиш, қурғоқчиликка қарши курашиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва ихота ўрмонларини купайтириш бўйича юкланган вазифаларни самарали бажариш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, махаллий ижро этувчи хокимият органлари ҳамда хорижий ихтисослаштирилган ташкилотлар мутахассисларини зарур ҳолларда жалб қилсин;

ҳар чоракда чўлланишнинг олдини олиш, қурғоқчиликка қарши курашиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва ихота ўрмонларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш борасида бажарилган ишлар ҳакида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига ахборот бериб борсин.

5. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг миллий ваколатли органи функсиялари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига юклатилгани тўғрисида белгиланган тартибда Конвенсия Котибиятига хабарнома юборсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича 2019-2023 йилларга мўлжалланган Йўл харитасини;

қонун хужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар туғрисида таклифларни кирицин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.