Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тоғрисидаги Президент қарорининг бажарилиши ҳолати тўғрисида
ПҚ-2966 бажарилиши ҳолати
1 банд. Бажарилди.
Мазкур топшириқ маълумот ва ижро учун қабул қилинди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ихтиёридаги Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унингг таркибидаги Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Охангарон ўрмон хўжаликлари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфига ўтказилди.
2 банд. Бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси, Қўмита таркибига кирувчи ташкилот ва хўжаликлар рўйхати, Қўмита марказий аппаратининг тузилмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси тузилмаси ва вилоятлар Ўрмон хўжалиги бошқармаларининг намунавий тузилмаси, Давлат қўриқхоналари, миллий табиий боғлар ва овчилик хўжаликлари бошқармасининг тузилмаси, давлат ўрмон хўжаликларининг намунавий тузилмаси тасдиқланди.
3 банд. Бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича Комиссия ташкил этилди.
4,5 бандлар. Бажарилди.
Маълумот ва ижро учун қабул қилинди.
6 банд. Бажарилди.
Маълумот ва ижро учун қабул қилинди.
Республикамизнинг 49 та туман ҳокимлиги захирасида турган жами 48 минг 149 гектар чўл ва тоғ худудларидаги ўрмонзорлар билан қопланган ҳамда яйлов эр майдонлари туман ҳокимларининг тегишли қарорлари билан ўрмон хўжаликлари балансига ўтказиб берилган.
7 банд. Бажарилди.
Маълумот ва ижро учун қабул қилинди.
2017-2021 йилларда ўрмон хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш, илғор илмий-техника ютуқларини соҳага жорий қилиш, моддий-техника базасини янгилаш, соҳага халқаро грантларни жалб этиш чора-тадбирлари дастури ҳамда 2017-2019 йиллар прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш ижро учун қабул қилинди.
Ушбу чора-тадбирлар дастури ва прогноз кўрсаткичларини бажарилишини ўз вақтида ташкил этиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарларига юклатилди.
8-банд. Бажарилди.
2017-2021 йилларда ўрмон хўжаликларида манзарали ва мевали дарахтлар ниҳол ва кўчатларини этиштириш бўйича прогноз кўрсаткичларини бажариш юзасидан “йўл харита”си ишлаб чиқилиб, Бош вазир ўринбосари З.Т.Мирзаев томонидан 2017 йил 6 июлда тасдиқланди (03/1-1028-сонли).
9 банд. Бажарилди.
Мазкур топшириқ маълумот ва ижро учун қабул қилинди.
Топшириққа мувофиқ, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ирригация ўрмон хўжаликларининг эр майдонлари хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасида 3623 гектар эр мавжудлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6-моддаси бўйича туман ҳокимларининг эр муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларига асосан Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд вилоятлари ҳудудидаги ирригация ўрмон хўжаликларининг 3623 гектар эр майдонлари ўрмон хўжаликларига ажратиб берилди.
Ушбу масала юзасидан вилоят ҳокимларининг тегишли қарорлари қабул қилинган. Жумладан, тегишли туман ҳокимларининг қарорларига асосан Наманган вилоятидан 1437,4 гектар, Фарғона вилоятидан 2165,6 гектар, Андижон вилоятидан 173,6 гектар, Самарқанд вилоятидан 42 гектар жами 3623 гектар ирригация ўрмон хўжалиги эр майдонлари ўрмон хўжаликларига ажратиб берилган ва топшириш- қабул қилиш далолатномалари асосида қабул қилиб олинган.
10 банд. Бажарилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ўрмон хўжалиги тизимини малакали мутахассислар билан таъминлаш мақсадида ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурлари танқидий қайта кўриб чиқилди.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан “Ўрмон хўжалиги техниги” касби бўйича ўқув адабиётларини яратиш ва қайта нашр этиш жадвали ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
Унга кўра ўқув адабиётларини янги таҳририни ишлаб чиқиш мақсадида амалга оширладиган ишлар, ижро муддати ва масъуллар белгилаб олинди.
11-банд.Бажарилди.
Мазкур комплекс чора тадбирлар Дастури Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилиб Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 25 август куни тасдиқланган.
12,13 бандлар. Бажарилди.
Маълумот ва ижро учун қабул қилинди.
Ўрмон хўжаликларида талабаларнинг ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини йўлга қўйиш мақсадида ўқув хўжаликларини ташкил этилди..
2017 йилда ўрмон хўжаликларига талаб этиладиган техникалар ва агрегатларни лизинг асосида этказиб бериш бўйича “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖга талабнома (Қўмитанинг 09.06.2017 йилдаги 06/12-1331-сонли ва 11.07.2017 йилдаги 06/12-1652-сонли) тақдим этилди. Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бошланғич тўловлари амалга оширилиб, ўрмон хўжаликларига юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникалари лизинг асосида этказиб берилмоқда. Бугунги кунга келиб 20 та қишлоқ хўжалиги техникаси этказиб берилди.
Чунингдек, 4 та қишлоқ хўжалиги механизмларини (плуг), 1 та эксковатор ва 1 та ИСУЗУ русумли юк автомашинаси харид қилиш бўйича лизинг шартномалари тузилган.
Фан ва технологиялар агентлиги билан биргаликда фундаментал, амалий ва инновацион давлат илмий-техника дастурларига киритиш мақсадида:
республикамизнинг тупроқ-иқлим шароитларига тўлиқ мослашган ноёб манзарали, мевали дарахтлар, буталар ва доривор ўсимликларнинг касаллик
ва зараркунандаларга чидамли янги, экспортбоп навларини яратиш;
ўрмон фонди эрларида дарахт кўчатларини экиш, парваришлаш, ҳосилини йиғиб-териб олиш ва бошқа агротехника тадбирларини амалга ошириш бўйича янги турдаги қишлоқ хўжалиги техникаси, агрегат ва асбоб-ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича илмий лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
14 банд. Бажарилди.
Қишлоқ хўжалиги эрларида ҳосилдорликни кўпайтиришга йўналтирилган шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш учун ихота дарахтзорлари барпо этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб.Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Мирзаев томонидан тасдиқланди ва ижро учун қабул қилинди (13.06.2017 йилдаги №03/1-1028-сонли топшириқ).
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда “Ўрмон хўжалиги соҳасига олий ва ўрта махсус маълумотли малакали кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди ва ижро учун қабул қилинди (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 08.06.2017 йилдаги 06/04-1322-сонли хати.).
15 банд. Бажарилди.
“Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом“;
“Вилоятлар Ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисидаги намунвий Низом”;
“Давлат қўриқхоналари, миллий табиий боғлар ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тўғрисидаги Низом”;
“Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тўғрисидаги Низом”лар Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 19 июлдаги 530-сонли қарори билан тасдиқланди.
16 банд. Бажарилди.
Маълумот ва ижро учун қабул қилинди.
17 банд. Бажарилмоқда.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда қўмитани зарур телекоммуникациялар, Жаҳон Интернет ахборот тармоғига кириш ва телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат телефон алоқаси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
18 банд. Бажарилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги
530-сон қарори қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ҳамда Ҳукуматнинг айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди.
19 банд. Бажарилмоқда.
Мазкур қарорнинг ижроси доимий назоратга олинган.