Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги Президент фармонининг бажарилиши ҳолати тўғрисида

ПФ-5041 бажарилиш ҳолати

1 банд. Бажарилди.
Мазкур топшириқ маълумот ва ижро учун қабул қилинди.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг интернет тармоғидаги “урмон.уз“ веб-сайтига Фармон ва қарорнинг тўлиқ матни жойлаштирилди.
2 банд. Бажарилди.
Фармон ва қарорнинг мазмун-моҳияти, жумладан қўмитанинг вазифалари ва фаолият йўналишлари вилоятлардан келган барча раҳбар ва мутахассисларга қўмитада ўтказилган йиғилишда тушунтирилиб, уларга этказилди.
3 банд. Бажарилди.
Мазкур топшириқ маълумот ва ижро учун қабул қилинди.
Семинар ўтказиш графиги ишлаб чиқилди.
4 банд. Бажарилди.
Мазкур топшириқ маълумот ва ижро учун қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси таркибида Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ўрмон хўжалиги бошқармалари ҳамда Андижон, Сирдарё ва Хоразм давлат ўрмон хўжаликлари ташкил этилди.
5-банд. Бажарилди.
Мазкур топшириқ маълумот ва ижро учун қабул қилинди.
Ўрмон хўжалиги ИТИнинг Низоми ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июльдаги 530-сонли қарори билан тасдиқланди. Институтни малакали кадрлар билан таъминлаш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Институт томонидан келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича Иш режаси ишлаб чиқилди.
6 банд. Бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сон қарори қабул қилинди.
7 банд. Бажарилди.
Мазкур топшириқ маълумот ва ижро учун қабул қилинди.
8 банд. Бажарилди.
Маълумот ва ижро учун қабул қилинди.
Ушбу Фармондан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
9 банд. Бажарилмоқда.
Мазкур Фармоннинг ижроси доимий назоратга олинган.