Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Мазкур Қарорга ЎзР ВМ 01.04.2005 й. 95-сон Қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган
“Ўрмон тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 июлдаги 356-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўрмонларнинг қўриқлаш тоифаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва манфаатдор органлар билан биргаликда республиканинг барча ҳудудларидаги ўрмонларнинг қўриқлаш тоифаларини 2001 йил 1 мартгача аниқласин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
- Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
“Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами”,
2000 й., Н 6, 28-модда.