Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон қўриқчилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 373-модда)

 

«Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўрмон қўриқчилиги тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Белгилансинки, ўрмон қўриқчилиги ходимларини белгиланган тартибда формали кийим-бош билан та’минлаш харажатлари ўрмон хўжалиги корхоналари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
  3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон қўриқчилиги ходимларини босқичма-босқич икки йил мобайнида формали кийим-бош билан та’минлашни ташкил этсин.
  4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда исте’мол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2008 йил 9 сентябр,

203-сон