Давлат рамзлари

Ўрмон қўриқчилиги тўғрисдаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори

ЎРМОН ҚЎРИҚЧИЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 373-модда)

«Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўрмонқўриқчилиги тўғрисидаги. Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, ўрмон қўриқчилиги ходимларини белгиланган тартибда формали кийим-бош билан таъминлаш харажатлари ўрмон хўжалиги корхоналари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон қўриқчилиги ходимларини босқичма-босқич икки йил мобайнида формали кийим-бош билан таъминлашни ташкил этсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 9 сентябр,
203-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 9 сентябрдаги 203-сон қарорига ИЛОВА

Ўрмон қўриқчилиги тўғрисида

НИЗОМ

1. Умумий қоидалар

2. Ушбу Низом «Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрмон қўриқчилиги фаолияти тартибини белгилайди.

3. Ўрмонқўриқчилигиўрмонларни қўриқлаш ва муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида ўрмон хўжалиги корхоналарида ташкил этилади.

4. Ўрмонқўриқчилигининг мансабдор шахслари айни бир вақтда ўрмон хўжалиги давлат органларининг инспекторлари ҳисобланади.

5. Ўрмон қўриқчилигининг асосий вазифалари

6. Қуйидагилар ўрмон қўриқчилигининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўрмонлардан оқилона фойдаланиш, уларни такрорий кўпайтириш ва ўрмонларнинг маҳсулдорлигини оширишни таъминлаш мақсадида ўрмонларни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, шунингдек ўрмонларнинг йер устида ва авиация ёрдамида қўриқланишини ташкил этиш, ёнғинларнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш, ёнғинларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш; ўрмонларни дарахтларни ўзбошимчалик билан кесишдан, ўғирлаш, йўқ қилиш ва ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа бузилишларидан муҳофаза қилиш, шунингдек ўрмон фонди йерларини муҳофаза қилиш; юридик ва жисмоний шахслар томонидан дарахтларни кесиш ва ёғоч сотиш қоидалари бажарилиши, шунингдек пичан ўриш, мол боқиш ва ўрмондан фойдаланишнинг бошқа турлари қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш; ўрмон зараркунандалари ва касалликлари ўчоғини ўз вақтида аниқлаш, уларнинг ривожланишини прогнозлаштириш ва уларга қарши курашиш; ўрмонларни ёнғинлардан, дарахтларни ўзбошимчалик билан кесишлардан ва ўрмон фонди ҳудуди доирасида бошқа ўрмон тўғрисидаги қонунбузарликлардан муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида ёнғин хавфсизлиги қоидалари бажарилиши устидан назорат қилиш; ўрмонлардан фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш, уларни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш, ўрмон фонди ҳудудида ҳайвонот дунёси устидан назорат қилиш; ўрмон фонди ҳудудида ов қилиш қоидалари, нормалари ва муддатларига риоя қилинишини таъминлаш; биотехника чора-тадбирларини амалга ошириш.

ИИИ. Ўрмон қўриқчилигини ташкил этиш

5. Ўрмонқўриқчилигига умумий раҳбарлик қилиш Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Ўрмон хўжалиги бошқармаси, марказий ўрмон хўжаликлари ва ўрмон хўжалигининг бошқа ташкилотлари орқали Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.

6.Қуйидагилар ўрмон қўриқчилиги ходимлари ҳисобланади:

ўрмон хўжаликларида, шу жумладан тажриба ўрмон хўжаликлари ва бошқа ихтисослаштирилган ўрмон хўжаликларида — директор, бош ўрмон беги, ўрмонларни қўриқлаш ва муҳофаза қилишни таъминлаш масалалари билан шуғулланадиган барча тоифалардаги мутахассислар, ўрмон беги, ўрмон беги ёрдамчиси, ўрмон устаси, ўрмончи, йегер; давлат қўриқхоналари, миллий табиий боғлар ва овчилик хўжаликларида — директор, бош ўрмон беги, бўлимлар бошлиқлари, ўрмонларни қўриқлаш ва муҳофаза қилишни таъминлаш масалалари билан шуғулланадиган барча тоифалардаги мутахассислар, ўрмон беги, ўрмон беги ёрдамчиси, ўрмон устаси, ўрмончи, йегер; Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармасида ва вилоятлар марказий ўрмон хўжаликларида — раҳбар, ўрмон беги, ўрмонларни қўриқлаш ва муҳофаза қилишни таъминлаш масалалари билан шуғулланадиган барча тоифалардаги мутахассислар, ўрмон хўжаликлари муҳандислари; Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси марказий аппаратида (кейинги ўринларда — Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси деб аталади) — бошлиқ — вазир ўринбосари, бошлиқнинг биринчи ўринбосари, бошлиқнинг ўринбосари, бўлимлар бошлиқлари, бўлимлар бошлиқлари ўринбосарлари, бош мутахассислар, йетакчи мутахассислар; Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тизимига кирадиган республика ташкилотларида — бошлиқлар, бошлиқларнинг ўринбосарлари, бўлимлар бошлиқлари, бўлимлар бошлиқлари ўринбосарлари, барча тоифалардаги мутахассислар (бош мутахассислар, йетакчи мутахассислар).

7. Йонғин хавфи даврида ўрмон хўжалиги корхоналарининг ўрмон қўриқчилиги бюджет маблағлари ва ўз маблағлари ҳисобига вақтинчалик ёнғин қоровуллари билан кучайтирилади.

8. Ўрмон хўжаликларида ўрмонқўриқчилигиўрмон хўжалиги директорига ҳамда унинг раҳбарлиги остида бош ўрмон бегига ва ўрмонларни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш муҳандисига, ўрмон бўлимларида эса — ўрмонбегилари ва уларнинг ёрдамчиларига, ўрмон усталарига, инспекторларга ва ўрмончиларга, давлат қўриқхоналари директорлари ва инспекторларига юкланади.

9. Ўрмон бўлимлари ва ўрмон бўлимларига бўлинмаган ўрмон хўжаликлари ўрмонларини қўриқлашни яхшироқ ташкил этиш учун йер участкаларига, участкалар эса ўрмон айланмаларига бўлинади.

10. Ўрмонқўриқчилиги тушунтириш ишлари олиб бориш ва кўнгилли ёнғин дружиналарини ташкил этиш йўли билан ўрмонларни қўриқлаш ишларига маҳаллий аҳолини жалб этади.

11. Ўрмон қўриқчилиги ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

12. Ўрмончилар ва йегерлар ўрмонлар ва уларга ишониб топширилган ўрмон айланмаларидаги мол-мулкни бевосита қўриқлайдилар ва ўрмон усталарига бўйсунадилар.

Ўрмончилар ва йегерлар қуйидаги ҳуқуқларга эга: дарахтларни кесиш, пичан ўриш, мол боқиш ва ўрмондан фойдаланишнинг бошқа турларига ҳамда ўрмонда ов қилишга ҳужжатларни текшириш; ўрмонларни, шунингдек ўрмондаги ҳайвонот дунёсини қўриқлаш, муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш; ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бажарилишини назорат қилиш ва ушбу қоидалар ташкилотлар томонидан бузилиши тўғрисида дарҳол ўрмон устасига хабар бериш, ушбу қоидалар алоҳида шахслар томонидан бузилган тақдирда бу ҳақда баённома тузиш; ўрмон ёнғинлари келиб чиқишида айбдор бўлган шахсларни ушлаш ва уларни тегишли органларга келтириш. Ўрмончилар ва йегерлар қуйидагиларга мажбурдир: ўз ўрмон айланмасини ва унинг чегараларини, ўрмон айланмасида эса — йўллар, сув ҳавзалари, дарёлар, кўллар, ҳовузлар, қудуқлар, дарахтларни кесиш жойларини, энг яқинда телефони бор жойни, ўрмон қўриқчилиги юқори турувчи ходимларининг яшаш жойини ва энг яқиндаги аҳоли пунктларини яхши билиш; ўрмонда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ва ўрмон ёнғинларини ўчиришнинг амалий усулларини билиш; дарахт кўчатлари экиш ва ўтқазиш, ўрмоннинг табиий тикланишига кўмаклашиш, дарахт кўчатларини парвариш қилиш, шунингдек ўрмон ёнғини келиб чиққан тақдирда уни бартараф этишнинг барча чора-тадбирларини кўриш, айни бир вақтда ёнғин тўғрисида ўрмон устасини ёки ўрмон бегини хабардор қилиш; ушбу фаолиятни амалга оширишнинг белгиланган қоидалари бажарилишини назорат қилиш, шунингдек дарахтларни кесиш, ов қилиш ва ўрмондан қўшимча равишда фойдаланиш билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларни тўхтатиш чора-тадбирларини кўриш; ўз айланмасида кўприклар, ёнғин миноралари ва назорат чегара столбалари ва бошқаларнинг сақланишини кузатиб бориш; айланмада аниқланган зарарли ўрмон ҳашаротлари, ўрмон касалликлари, шамол, довул синдирган, қуриб қолган дарахтлар ва ўрмон хўжалигига зарар йетказиши мумкин бўлган бошқа ҳодисалар тўғрисида дарҳол ўрмон устасига ёки ўрмон бўлимига маълум қилиш. Ҳар бир ўрмончига қўриқлаш учун ўрмончига ишониб топширилган давлат мол-мулки рўйхатини ўз ичига оладиган ўрмон айланмаси паспорти берилади.

      12. Ўрмон бегининг ёрдамчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўрмон бўлими ҳудудида огоҳлантирувчи ёнғинга қарши чора-тадбирлар ўтказилишига бевосита раҳбарлик қилиш, ўрмон ёнғинлари келиб чиққан тақдирда эса ўрмон беги ёки бошқа юқори турувчи бошлиқ келгунга қадар ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилиш; ўрмон бўлимига тушган ўрмонларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ҳужжатлар ва баённомалар тузилишининг тўғрилигини текшириш, ўзбошимчалик билан кесилган ёки шикастланган ўрмонни моддий-пул жиҳатидан баҳолаш. Ўрмонбегининг ёрдамчилари қуйидагиларга мажбурдир: экилган дарахт кўчатларини ва ўрмоннинг табиий тикланишини назорат қилиш, ўтқазилган дарахт кўчатларини парвариш қилиш; ўрмон усталари, ўрмончилар ва вақтинчалик ёнғин қоровулларига йўл-йўриқ бериш ва уларга юкланган мажбуриятларнинг ўз вақтида ва аниқ бажарилишини назорат қилиш; ўрмон бўлимида ишлаётган барча ёғоч тайёрлаш ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар томонидан дарахтларни кесиш, ёғоч сотиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш, қоида бузилишлари аниқланган тақдирда тегишли баённомалар тузиш; ўрмон айланмалари ва участкаларни тафтиш қилиш.

    13. Ўрмон усталари бевосита ўрмон бегига ва унинг ёрдамчисига бўйсунадилар.

Ўрмон усталари қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўрмонларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш, шунингдек ўрмонда ҳайвонот дунёси соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида далолатномалар тузиш ва баённомаларни расмийлаштириш; дарахтлар кесилган жойларни текширишда, ёғоч материаллари тайёрлашда ва участкада ўрмон ишларини бажаришда қатнашиш, алоҳида ҳолларда ўрмонбегининг топшириғига кўра тегишли баённома тузган ҳолда текширишни мустақил амалга ошириш; белгиланган намунадаги тамғага эга бўлиш: рухсат берувчи тамға — дарахтларни, тайёрланаётган ёғоч материалларни ва ёғоч сотишда қоладиган тўнкаларни тамғалаш учун ва кесувчи тамға — ҳуқуқбузарликни содир этган шахслардан олиб қўйилган материалларни, шунингдек дарахтлар ўзбошимчалик билан кесилгандан кейин қолган тўнкаларни тамғалаш учун; ноқонуний олинган ўрмон маҳсулотларини ва олиш қуролларини олиб қўйиш ҳамда масала белгиланган тартибда ҳал этилгунга қадар тилхат остида сақлаш учун тегишли органнинг вакилига топшириш. Ўрмон усталари қуйидагиларга мажбурдир: ўрмон айланмаларини тафтиш қилиш, ўрмончилар томонидан кордонлар, қурол-яроғ ва ўрмончиларга ишониб топширилган мол-мулк зарур тарзда сақланишини кузатиб бориш; ўз участкаси, участка таркибига кирадиган ўрмон айланмалари чегараларини, шунингдек барча ёнғинга қарши иншоотлар, сув ҳавзалари, дарёлар, кўллар, каналлар, алоқа пунктлари жойлашган жойни ва уларнинг ҳолатини ҳамда ўзлари билан чегарадош ўрмон усталари яшаш жойини яхши билиш; ўз участкалари ўрмончилари ишига раҳбарлик қилиш ва уларга йўл-йўриқ бериш, шунингдек улар ўз мажбуриятларини бажариши устидан назорат қилиш; ўрмон ёнғинлари келиб чиққан тақдирда айни вақтда бу ҳақда ўрмончини хабардор қилган ҳолда ўрмон ёнғинларини бартараф этиш чора-тадбирларида бевосита қатнашиш; тегишли ҳужжатлар ва баённомаларни бир суткадан кечикмай ўрмон бўлими ёки ўрмон хўжалигига юбориш; участкада вақтинчалик ёнғин қоровуллари ишига раҳбарлик қилиш; дарахт кўчатлари экиш ва ўтқазиш; ўрмон табиий тикланишига, дарахт кўчатлари парвариш қилинишига, ўрмон уруғларини теришга кўмаклашиш; дарахт кесишларга раҳбарлик қилиш, ўрмонни парвариш қилиш ва бошқа ўрмон хўжалиги чора-тадбирлари; ўрмон тузиш ишларини амалга оширишда ўз ходимларига ва ўрмон тузиш партиясига ўрмон айланмалари, даҳалараро йўлак ва йўлакчалар чегараларида оралиқ белгиларини кўрсатиш; ўрмонни кесиш учун ажратишда, пичан ўриш учун ўрмон майдонлари, яйлов йерлар ва бошқа қўшимча фойдаланиладиган йерларни ажратишда қатнашиш.

14. Ўрмонбегилар ўз ўрмон бўлимлари ўрмонқўриқчилиги учун бевосита жавоб берадилар.

Ўрмонбегилар қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўрмонда ишлаётган барча ташкилотлар томонидан дарахтларни кесиш, ёғоч сотишнинг белгиланган қоидалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш; ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ва ўрмон ёнғинлари ҳолатлари бўйича баённомалар ўз вақтида ва тўғри тузилишни кузатиб бориш, уларни ўз вақтида расмийлаштириш ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш; ўрмон хўжалиги директори топшириғи бўйича ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ва ўрмон ёнғинлари тўғрисидаги ишлар бўйича судларда вакиллик қилиш. Ўрмонбегилар қуйидагиларга мажбурдир: ўрмон бўлими ҳудудида ўрмонларни ёнғинлардан муҳофаза қилиш ишларига ва ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ишларига раҳбарлик қилиш, шунингдек дарахт кўчатлари экиш ва ўрмоннинг табиий тикланиши ҳамда ўрмон экинлари парвариш қилиниши ишига раҳбарлик қилиш; ўрмон усталари ва ўрмончиларнинг техник билимларини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш; кўнгиллиларни ўрмонларни қўриқлашга жалб этган ҳолда аҳоли орасида тушунтириш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш; барча ўрмон бўлимлари бўйича ўрмон хўжалигида ёнғинга қарши чора-тадбирларнинг йиллик тезкор режалари ишлаб чиқилишида қатнашиш; барча олдини олувчи ёнғинга қарши чора-тадбирлар ўтказилишига, шунингдек ўрмон бўлими ҳудудида ёнғинларни ўчиришга раҳбарлик қилиш.

          15. Ўрмонларни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш муҳандислари ўрмон хўжаликлари директорларига бўйсунадилар ва улар билан биргаликда ўрмонларнинг                          қўриқланиши ҳолати учун масъул ҳисобланадилар.

Ўрмонларни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш муҳандислари қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўрмон хўжалиги бўйича дарахт тайёрловчилар ва ўрмонда ишлаётган бошқа ташкилотлар томонидан дарахтларни илдизи билан сотиш қоидалари ва ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талаблари бажарилишини текшириш; ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши, ўрмон ёнғинлари ҳолатлари бўйича баённомалар тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилишини кузатиб бориш ва қоидалар бузилишини рўйхатга олиш дафтарларида улар ҳисобини юритиш; ўрмон хўжалиги директорининг топшириғи бўйича ўрмон хўжалиги жойлашган туманда бириктирилган ўрмонлар қўриқланишининг ҳолатини текшириш. Ўрмонларни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш муҳандислари қуйидагиларга мажбурдир: ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, шунингдек дарахт кўчатлари экиш ва ўтқазиш, ўрмонларни ёнғинлардан қўриқлаш ҳамда ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари масалаларини тартибга соладиган бошқа ҳужжатларни билиш; жиноий ишлар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ваколатли орган томонидан кўриб чиқилишига кўмаклашиш; ўрмон кордонлари, ўрмонни қўриқлаш бўйича бошқа иморатлар ва иншоотлар соз ҳолатда сақланиши, шунингдек бириктирилган идоравий қурол ва ўқ-дорилар тўғри сақланиши учун ўрмончилар ишини назорат қилиш; ўрмон бўлимлари, участкалар ва ўрмон айланмаларида ўрмонларнинг қўриқланиши ҳолатини белгиланган тартибда назорат қилиш; ўрмон усталари, ўрмончилар ва вақтинчалик ёнғин қоровулларининг техник билимларини ошириш бўйича ўқиш ташкил этиш; ўрмон хўжаликларининг ўрмонларини қўриқлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; ёнғин минораларини қуришга ва таъмирлашга раҳбарлик қилиш, радиотелефон алоқа воситаларининг созлигини кузатиб бориш; ўрмон ёнғинларига қарши кураш соҳасида фан ва техниканинг энг янги ютуқларини ўрмон хўжаликларига жорий этиш ишига бевосита раҳбарлик қилиш; авиация ёрдамида патруллик қилиш ҳамда ўрмон ёнғинларига қарши авиация ёрдамида ва бошқа воситалар билан бевосита қарши кураш олиб бориш юзасидан ўрмон хўжалиги бўйича ўрмонларни ёнғинлардан йердан ва авиация ёрдамида қўриқлаш ишини мувофиқлаштириш; ўрмон ёнғинларини ўчиришга бевосита раҳбарлик қилиш ва қатнашиш.

          16. Бош ўрмонбегилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўрмонни қўриқлашни ташкил этишда техник ёрдам бериш, ўрмон хўжалиги жойлашган туманда ўрмондан тўғри фойдаланилишини ва қўриқланишини кузатиш; ўрмон йўллари бўйлаб ўрмонда олов билан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш зарурлиги ва ёнғин хавфсизлиги бузилганлиги учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирувчи умумий фойдаланиладиган аншлаглар ва плакатлар ўрнатиш; ўрмон йўллари бўйлаб дам олиш ва чекиш учун умумий фойдаланиладиган жойларни жиҳозлаш. Бош ўрмонбегилар қуйидагиларга мажбурдир: ўрмон хўжаликларида ўрмонларни такрорий кўпайтириш, дарахт кўчатлари экиш ва ўтқазиш, ўрмонларни ёнғинлардан қўриқлаш, ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини аниқлаш, шунингдек ўрмон қўриқчилигини таъминлашни такомиллаштириш мақсадларида замонавий фан ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этиш бўйича барча техник ва ишлаб чиқариш-хўжалик чора-тадбирлари ташкил этилиши ва ўтказилишига умумий раҳбарлик қилиш; идоравий мансуб ўрмон бўлимлари учун ўрмонларни қўриқлаш билан боғлиқ барча чора-тадбирлар бўйича режалар ишлаб чиқилишида раҳбарлик қилиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш; жойларда техник йўриқномалар, ўрмонларни қўриқлаш соҳасида қоидалар ва бошқа кўрсатмаларга риоя қилиниши ва бажарилишини таъминлаш; ўрмон хўжаликлари ва ўрмон бўлимлари ўрмон қўриқчилиги ходимларининг техник билимларини ошириш чора-тадбирларини ташкил этишга раҳбарлик қилиш; ўрмонда ёнғинга қарши минераллаштирилган полосалар, зовурлар, сув ҳавзалари барпо этиш, ўрмонни ёғоч чиқиндилари ва бошқа тез ёнадиган материаллардан тозалаш, шунингдек ўрмонларни ёнғин хавфсизлигини оширишга йўналтирилган бошқа ўрмон хўжалиги чора-тадбирларини амалга ошириш; аҳоли ва ўрмонларда ишларни бажараётган ёки объектларга эга бўлган ташкилотлар ходимлари орасида ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш; ўрмон хўжаликлари ҳудудида келиб чиқадиган ўрмон ёнғинларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишни таъмирлаш чора-тадбирларини кўриш.

          17. Вақтинчалик ёнғин қоровуллари қуйидагиларга мажбурдир

:ўрмонларни ёнғинлардан қўриқлаш бўйича ўрмончи ва ўрмон устасининг фармойишлари ва кўрсатмаларини бажариш; қўриқланаётган участкада ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига риоя қилинишини кузатиш; ёнғин минорасида навбатчилик қилиш, ёнғин аниқланган тақдирда эса ёнғин келиб чиққан жой ва оловнинг йўналиши тўғрисида ўрмончини, ўрмон устасини ёки бошқа олдиндан белгиланган пунктларни дарҳол хабардор қилиш.

          18. Ўрмон хўжаликлари директорлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги материалларни тегишли органларга юбориш; ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши туфайли йетказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволарни судга тақдим этиш; ўрмон хўжалиги жойлашган туманлардаги бириктирилган ўрмонларда ўрмондан тўғри фойдаланиш ва уни қўриқлаш учун назоратни ташкил этиш ва аниқланган қоидабузилишларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўриш. Ўрмон хўжаликлари директорлари ўрмонларни такрорий кўпайтириш ва ёнғинлардан қўриқлаш, ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилиши устидан умумий раҳбарлик қилиши шарт.

1. Ўрмон қўриқчилигида хизмат қилиш

          2. Ўрмончилар ва ўрмон усталари алмашганда белгиланган шакл бўйича ўрмон айланмаси (участка)ни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади.

Ўрмон айланмасини топширишда ўрмон устасининг ҳозир бўлиши, участкани топширишда эса — ўрмон хўжалигининг ўрмонларини қўриқлаш ва муҳофаза қилиш муҳандисининг ҳамда ўрмон беги ёки унинг ёрдамчисининг ҳозир бўлиши шарт.

          20. Намунали ишлаганлиги, муваффақиятлар, ташаббус кўрсатганлиги, ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига ва ўрмон ёнғинларига қарши                            курашдаги топқирлиги учун ўрмон қўриқчилиги ходимлари учун бюджет маблағлари ва ўз маблағлари доирасида қуйидаги рағбатлантиришлар назарда тутилган:

мукофот бериш; қимматбаҳо совға билан тақдирлаш; фахрий ёрлиқ билан мукофотлаш. Ўрмон қўриқчилиги ходимларини рағбатлантириш ички меҳнат тартиби қоидалари бўйича қўлланилади.

          21. Ўрмонқўриқчилиги ходимлари белгиланган намунадаги формали кийим-бош кийиб юрадилар, ўрмончилар ва йегерларга Ўзбекистон Республикаси Ички                     ишлар  вазирлиги томонидан белгиланган тартибда қурол олиб юриш ҳуқуқи берилади.

Ўрмон қўриқчилиги ходимларининг формали кийим-боши тавсифи ва лавозим фарқлаш белгилари ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларда келтирилган. Ўрмончилар, йегерлар ва давлат қўриқхоналари, миллий табиий боғлар инспекторлари, шунингдек ўрмон хўжалигининг идоравий инспекторлари кўкрак белгилари тақиб юрадилар. Ушбу шахслар хизмат вазифаларини бажариш вақтида кўкрак белгисини тақиб юришлари шарт. Кўкрак белгиси бир ойда бир марта хатловдан ўтказилади. Ўрмон қўриқчилиги ходимларига формали кийим-бош бериш нормалари ва кийиш муддатлари мазкур Низомга 3-иловада келтирилган. Ўрмон қўриқчилиги ходимларини белгиланган тартибда формали кийим-бош билан таъминлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш ўрмон хўжалиги корхоналари маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Ўрмон қўриқчилиги тўғрисида низомга 1-ИЛОВА

Ўрмон қўриқчилиги ходимларининг формали кийим-бош турлари тавсифи

1. Тўқ ҳаво ранг драпдан тикилган, бир ёқлама қайтарма очиқ ёқали, учта катта ва тўртта кичик тугмачалари юқоригача тақиладиган комбинациялашган палто. Палтонинг ёнларида кесма чўнтаклар жойлашган. Орқа қисми эркин тикилган бўлиб, шлица билан тугайди. Ёнглари икки чокли бўлиб, чоклари шлица билан тикилган. Йоқаси қайтарма. Палто ёқасига белгиланган намунадаги петлицалар ва йенгининг чап томонига шеврон тақилади.

2. Тўқ ҳаво ранг жун газламадан тикилган плаш. Бир ёқлама тақиладиган, қайтарма ёқа очиқ вақтда 3 та формали тугмачага тақилади ва ёқа ёпиқ бўлган ҳолда тўртта тугмачага тақилиши мумкин. Йонларида кесма чўнтаклар жойлашган. Орқа қисмида чок ўтган бўлиб, шлица билан тугайди. Йоқаси қайтарма бўлиб, белгиланган намунадаги петлицалар тақилади. Ёнгининг ўнг томонига шеврон тикилади. Ёнглари икки чокли, тўғри тикилган.

3. Ўрмонқўриқчилиги инспекторлари учун кундалик кийиладиган костюм тўқ ҳаво ранг жун газламадан тикилган бўлиб, икки ёқлама, кенг қилинмасдан тикилган, тўртта катта формали тугмача тақилади. Ёнглари икки чокли, билак чокида шлицаси бор, шлицага кичик ўлчамли учта формали тугмача тақилади. Йоқасида белгиланган намунадаги петлицалар жойлашган ва йенгининг чап томонига шеврон тикилади.

4. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ва вилоятлар бошқармалари, шунингдек республика ташкилотларининг ўрмон қўриқчилиги мутахассислари учун кундалик кийиладиган костюм тўқ ҳаво ранг жун газламадан тикилади. Учтадан икки қатор катта формали тугмача тақилади.
Ўрмонқўриқчилиги идора инспекторлари, шунингдек республика ташкилотлари инспекторлари учун ёзги кийим тўқ ҳаво ранг ип газламадан тикилган бўлиб, кўйлак ва шимдан иборат. Кўйлак бир ёқлама, икки чўнтакли бўлиб, 7-8 та тугмача охиригача қадалади. Йоқасига белгиланган намунадаги петлицалар тақилади. Ёнгининг чап томонига шеврон тикилади.

Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ва вилоятлар бошқармаларининг ўрмон қўриқчилиги ходимлари, шунингдек аппарат ва республика ташкилотлари ходимлари учун ёзги кийим кўйлак ва шимдан иборат, ип газламадан тикилган, оч ҳаво ранг бўлади. Кўйлаги икки чўнтакли, ёқаси қайтарма бўлиб, белгиланган намунадаги петлицалар тикилади. Ёнглари икки чокли, тўғри тикилган бўлади.

5. Кундалик кийиладиган манжециз шимлар қиш мавсуми учун тўқ ҳаво ранг жун газламадан ва ёз мавсуми учун оч ҳаво ранг габардиндан тикилган бўлади (шимнинг ён қисмида юқори лавозимли раҳбарлар учун тўқ яшил хошия тикилади). Шим газламаси костюм газламаси билан бир хил сифатда ва рангда бўлади.

6. Раҳбарлар учун тўқ кул ранг қоракўл теридан тикилган боғичли телпакнинг юқори қисми қора теридан иборат бўлиб, пешона қисмининг ўртасида белгиланган намунадаги бош кийим учун мўлжалланган белги ўрнатилади.

Фуражка — тўқ ҳаво рангдаги жун газламадан тайёрланган бўлиб, гардиши ҳаво ранг духобадан ва тепа қисми тўқ яшил ранг хошиядан иборат. Фуражка палто ва костюм билан кийилади. Козирёги тўғри, яхлит, устки қисмининг асоси доирасимон формада бўлади. Козирёги овалсимон, қора рангли фибрадан ясалган. Фуражка козирёги устида формали тугмачаларга қора лакли (юқори лавозимли раҳбарларга тилла симли) камарча тақилади. Фуражка козирёгининг 1 см юқорисида бош кийимлар учун белгиланган намунадаги белги ўрнатилади.

7. Қора рангли чарм ботинка ёки ярим ботинкалар.

8. Оқ ёки оч ҳаво ранг поплиндан тикилган юмшоқ қайтарма ёқали кўйлак.

9. Қора рангли ипак газламадан тайёрланган галстук.

10. Ўрмонқўриқчилиги аёл ходимлари учун формали кийим худди эркакларникидай, фақат уларга мувофиқ ҳолда жакет, юбка, блузка, берет (бош кийим) ва поябзал билан фарқланади. Аёл ходимлар бош кийими тўқ ҳаво ранг жун газламадан тикилади. Беретнинг олд қисмига белгиланган намунадаги белги ўрнатилади.

Ҳар куни кийиш учун оқ ва оч ҳаво ранг блузкалар поплиндан тикилади, йенги манжетли, ёқаси очиқ бўлади. Ҳар куни кийиш учун юбка тўқ ҳаво ранг жун газламадан тикилади, худди шу материалдан тикилган жакети бўлади. Юбканинг олд қисми битта бўлмадан иборат бўлади. Юбканинг юқори қисми корсажли бўлади.

11. Петлицалар тўқ яшил духобадан, хошиялари олтин рангли қилиб тайёрланади. Петлицанинг узунлиги — 9 см, эни — 3,5 сантиметр, юқори қисмида тилла рангли эман дарахтининг япроғи тасвири бўлади.

12. Тугмачалар формали, сариқ рангли, металлдан, диаметри — 2 см ва 1,4 см. Тугмачаларда Ўзбекистон Республикаси гербининг тасвири бўлади.

Барча ўрмон хўжалиги ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариш пайтида белгиланган кийим формасини кийишлари шарт.

 

Ўрмон қўриқчилиги тўғрисида низомга 3-ИЛОВА

Ўрмон қўриқчилиги ходимларига формали кийим-бош бериш нормалари ва уларни кийиш муддатлари

Формали кийим-бош предметлари номи Кийиш муддати
Икки ёқлама жун матодан тикилган кундалик костюм (аёллар учун — жакет ва юбка) 2 йил
Ип газламадан тикилган ёзги костюмб 2 йил
Иккита кўйлак (аёллар учун — 2 та блузка) 1 йил
Галстук 2 йил
Тўқ ҳаво ранг жун газламадан тикилган плаш 3 йил
Тўқ ҳаво ранг драпдан тикилган палто 4 йил
Фуражка (аёллар учун — берет) 2 йил
Кул ранг қоракўл теридан тикилган телпак 3 йил
Чармдан тикилган ботинка (ярим ботинка)
ёзги 2 йил
қишки 2 йил
Фарқлаш белгилари (икки комплект) 2 йил
Дала сумкаси 3 йил
Дурбин 10 йил
Табел бўйича берилган мулк учун сумка 3 йил