Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

ЎРМОН ХЎЖАЛИГИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисида намунавий низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ;
Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тўғрисида низом 5-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом 6-иловага мувофиқ;
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудлардаги фойдаланилмаётган, бўш турган давлат кўчмас мулки объектларини икки ой муддатда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси 2018 йилдан бошлаб ҳар йили тасдиқланадиган инвестиция дастурларига Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг таклифига асосан янгидан ўрмонзорлар барпо этиш учун махсус техника ва замонавий технологияларни сотиб олиш, ишлаб чиқариш ташкилотлари ва экотуризм инфратузилмаларини ташкил этиш, ўрмон хўжалиги объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш ишларини кирицин.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Ўзфармсаноат» ДАК, «Дори-дармон» АК ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда ҳар йили ўрмон хўжаликларида этиштириладиган доривор ўсимликлар хом ашёсини фармацевтика фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар эҳтиёжи учун харид қилиш юзасидан шартномаларни тузилишини ва 30 фоиз миқдорида аванс маблағларини тўлаб берилишини таъминлаш вазифаси юклансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 19 июль,
530-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Қўмита ўрмонларни барпо этиш, кўпайтириш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек ўрмон-ов, ов хўжалигини юритиш, қўриқхоналар, миллий табиат боғлар ва тизимдаги бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ишларини ташкил этиш ва юритишда ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
3. Қўмита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади), Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси, «Ўрмонлойиҳа» давлат унитар корхонаси, «Чифобахш» доривор ўсимликларни этиштириш ва қайта ишлаш маркази ҳамда Ўрмон ва доривор ўсимликлар уруғчилиги таҳлил маркази, шунингдек қўмита тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда Қўмита тизимига кирувчи ташкилотлар деб аталади) Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ягона тизимини ташкил этади.
5. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
6. Қўмита ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий ва халқаро ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
7. Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган ва норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
8. Қўмита юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисоб рақамларига, банк, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.
9. Қўмитанинг жойлашган эри (почта манзили): Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй, 100140.
2-боб. Қўмитанинг вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ўрмон бойликларини ҳар томонлама кенгайтириш ва улардан оқилона фойдаланишга қаратилган ўрмон хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш;
ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларга риоя этилишини амалий назорат қилиш;
ўрмон фонди ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни самарали бошқаришни ташкил этиш, ўрмон барпо этиш, уларни қайта тиклаш, қўриқлаш, муҳофаза қилиш, ўрмонлардан оқилона ва тежамли фойдаланиш;
республикамизда ўрмонларни тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ эрларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишлари бажарилишини ташкил қилиш;
ўрмон фондини, фауна ва флорасини ўрганиш ҳамда уларнинг қатъий ҳисобини юритиш, ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига фан ютуқлари ва илғор тажрибани жорий этиш;
ўрмонларни ёнғинлардан, зараркунанда ва касалликлардан, ноқонуний дарахт кесишдан ва бошқа ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишларидан муҳофаза қилиш;
манзарали ўсимликлар кўчатлари ва уруғларини сертификатлаш ва стандартлаштиришнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилишни ташкил этиш;
ўрмон хўжаликларида бир-бирига боғлиқ бўлган хўжалик фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш, кўчат этиштириш, доривор ўсимликларни тўплаш, асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик маҳсулотларини этиштириш ҳамда уларни чуқур қайта ишлаш, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
тармоққа халқаро молия институтлари грантларини жалб этиш ва экологик туризмни кенг кўламда ривожлантириш;
ўрмон хўжалиги соҳасида ўрта махсус ва олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
11. Қўмита ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ўрмон бойликларини ҳар томонлама кенгайтириш ва улардан оқилона фойдаланишга қаратилган ўрмон хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш соҳасида:
ўрмон барпо этиш орқали уларнинг майдонларини кенгайтириш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш фаолиятини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;
Қўмита тизимига кирувчи хўжаликлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг келгусида режалаштириладиган ишларини прогнозлаштириш, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда соҳани ривожлантиришнинг давлат ва маҳаллий дастурларини ҳамда бош режа (схема)ларини ишлаб чиқиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Қўмита марказий аппаратининг бошқарма ва бўлимлари, ҳудудий бошқармалар ҳамда Қўмита тизимига кирувчи республика ташкилотларининг низомларини тасдиқлаш;
Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларда ҳисоб ва ҳисобот юритилишини ҳамда мол-мулк сақланишини, ҳисобга олинишини ва ҳисобдан чиқарилишини таъминлаш, этказилган моддий зарарни ундириш чораларини кўриш;
Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботларини, балансларини кўриб чиқиш, умумлаштириш, йиғма баланслар тузиш ва уларни тегишли органларга тақдим этиш;
қўмита ўзига бўйсунувчи тузилмалари орқали ўрмон муҳофазаси назоратининг чегара минтақалари дахлсизлигини таъминлаш мақсадида ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва қўшма тадбирларни амалга ошириш;
ўзига бўйсунувчи хўжаликларнинг чегарадош ҳудудлари хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш, ҳудудни ишончли қўриқлаш ва ҳимоя қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
чегара режим-қўриқлаш тадбирларини ўтказиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси таклифи бўйича профилактика ва чегара олди ҳудудларидаги ўрмон дарахтлари ва чангалзорларни тозалаш ишларини амалга ошириш ва назорат қилиш;
(11-банднинг «а» кичик банди тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўрмон фонди ҳудудида ҳарбийлаштирилган тузилмалар бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда жиноятчилик намоён бўлиши белгилари ва фактлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, ички ишлар органларини хабардор қилиш, режимга боғлиқ нохуш ҳолатларни бартараф этиш бўйича самарали тезкор-қидирув фаолияти ўтказилишига кўмаклашиш;
(11-банднинг «а» кичик банди ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлаш;
қўмита тизими фаолиятига оид газета ва журналлар чиқарилишини, тегишли рухсатномалар, бланкалар, соҳага тегишли китоб, бюллетень ва қўлланмалар чоп этилишини ҳамда веб-сайт юритилишини ташкил этиш;
б) ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларга риоя этилишини амалий назорат қилиш соҳасида:
ўрмонларни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, ундан оқилона фойдаланиш, ўрмон хўжаликлари ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар фаолиятини тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
ўрмонлар тоифаларини белгилаш, уларни бир тоифадан бошқасига ўтказиш ҳақидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
ўрмон фондида дарахт ва буталарни парваришлаш ёки мақсадли фойдаланиш учун кесиш ҳажмларини белгилаш ва тасдиқлаш;
Қўмита тизимига кирувчи ўрмон фонди эрларида ўрнатилган режимга риоя қилиниши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ов қилиш қоидалари ижроси юзасидан идоравий назоратни амалга ошириш;
ўрмон фонди яйловларида чорва молларини ўтлатиш, уларни яйловларда жойлаштириш ва ўрмон фонди эрларидан фойдаланишнинг бошқа турлари учун тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш ҳақида таклифлар ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
в) ўрмон фонди ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни самарали бошқаришни ташкил этиш, ўрмон барпо этиш, уларни қайта тиклаш, қўриқлаш, муҳофаза қилиш, ўрмонлардан оқилона ва тежамли фойдаланиш соҳасида:
Қўмита тизимига кирувчи хўжаликлар ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни юритишда жорий ва истиқболга мўлжалланган тадбирлар тизимини қамраб олган лойиҳа қидирув тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг «в» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 907-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 09/17/907/0245-сон)
г) республикамизда ўрмонларни тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ эрларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларини ташкил қилиш соҳасида:
ўрмон фонди ҳудудидаги чўл, тоғ ва тоғ олди яйловларининг ҳолатини яхшилаш, бойитиш, маҳсулдорлигини ошириш, қум кўчишини олдини олиш ва уларни мустаҳкамлаш, ҳудудларда чўлланишга қарши дарахт ва буталар экиш тадбирларини амалга ошириш;
сувни асровчи ўрмонларни, дарахтзор эрларни, аҳоли яшаш жойлари атрофидаги кўкаламзорлашган ҳудудларни ҳамда иқлимни тартибга солиш, санитария-гигиена, соғломлаштириш ва бошқа ҳимоя функцияларини бажарувчи бошқа дарахтзорларни сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бошқа эрдан фойдаланувчилар ҳудудида, шунингдек тоғ ёнбағирларида (терраса), жарликларда, қияликларда, яроқсиз ҳолдаги қазилмалар бўлган жойларда, ташландиқ эрларда шартнома асосида иҳота дарахтзорлари барпо этиш ҳамда марказлашган манбалар ҳисобидан янги қурилаётган, реконструкция қилинаётган йўллар, бино ва иншоотлар атрофларини кўкаламзорлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва мазкур ишларни амалга оширишни ташкил этиш;
д) ўрмон фондини, фауна ва флорасини ўрганиш ҳамда уларнинг қатъий ҳисобини юритиш, ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига фан ютуқлари ва илғор тажрибани жорий этиш соҳасида:
ўрмон фондида манзарали, мевали ва ёнғоқ мевали ўсимликлар кўчатчилигини ривожлантириш, кўчатлар ўстиришнинг илмий асосларини ҳамда истиқболли технологиялари ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини ташкил қилиш;
ўрмон фонди ҳудудида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг қатъий ҳисобини ҳамда давлат ўрмон кадастрини юритиш;
тизим хўжаликларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини қайта тиклаш, кўпайтириш ва улардан фойдаланиш мақсадида плантация ва питомниклар ташкил этиш;
минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ўрмон фондида манзарали, доривор, техник ва озуқабоп ўсимликларни раёнлаштириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
манзарали ўсимликларни ўстириш мақсадида турли хўжалик юритувчи субъектларга илмий-методик ва ишлаб чиқариш ёрдамини кўрсатиш;
ўрмон фонди ҳудудида техник, доривор ва озуқабоп ўсимликлар деҳқончилигини ва уларни йиғиш, тайёрлаш борасидаги илмий ва амалий ишларни мувофиқлаштириш, илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ва озуқабоп ўсимликларнинг тарқалиш ҳудудини ва мавжуд ресурсларини ўрганиш, уларни йиғиш ва тайёрлашнинг мақбул миқдорини тавсия этиш;
ўрмон хўжаликларида ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш тадбирларини амалга ошириш, соҳага юқори самарали ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш;
ўрмон фонди эрларида чет эл жисмоний ва юридик шахслари учун ов қилишни ташкиллаштириш, мазкур соҳага оид чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
е) ўрмонларни ёнғинлардан, зараркунанда ва касалликлардан, ноқонуний дарахт кесишдан ва бошқа ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишларидан муҳофаза қилиш соҳасида:
ўрмонларни ёнғиндан, дарахтларни ўзбошимчалик билан кесишдан ва ўрмонга зарар этказадиган бошқа хатти-ҳаракатлардан муҳофаза қилишни ҳамда ўрмонлар патологиясини ўрганиш натижаларига кўра ўрмон зараркунандалари, касалликларини ҳисобга олиш, уларга қарши курашишни ташкил этиш;
ж) манзарали ўсимликлар кўчатлари ва уруғларини сертификатлаш ва стандартлаштиришнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилишни ташкил этиш соҳасида:
манзарали ўсимликлар кўчатларини сертификатлаш ва стандартлаштиришнинг ягона тизимини ташкил этиш, четдан олиб келинадиган кўчатларга сертификатлар бериш механизми ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини таъминлаш;
з) ўрмон хўжаликларида бир-бирига боғлиқ бўлган хўжалик фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш, кўчат этиштириш, доривор ўсимликлар тўплаш, асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик маҳсулотларини этиштириш ҳамда уларни чуқур қайта ишлаш, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш соҳасида:
селекцион ўрмон уруғчилиги базаларини ташкил этиш, доривор, озуқабоп ва техник ўсимликлар уруғларини тайёрлаш, шунингдек ўз эҳтиёжлари ва бошқа истеъмолчиларнинг талабларини қондириш учун юқори навли кўчат ва уруғлар этиштирилишини таъминлаш;
ёғоч-тахта тайёрлашни, шунингдек хўжаликларда ёғочга ишлов бериш, миницехлар ташкил этиш, ёғоч чиқиндиларидан халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни, ўрмонларда қўшимча равишда фойдаланиладиган маҳсулотлар тайёрлашни ташкил этиш;
ўрмондан қўшимча фойдаланишдан олинадиган маҳсулотларни қайта ишлаш учун кичик ишлаб чиқариш цехларини ташкил этиш, ушбу соҳани ривожлантириш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда тижорат ташкилотлари ташкил этиш;
ўрмон фонди эрларида қишлоқ хўжалиги ва доривор экинлар, мевали ва ёнғоқ мевали дарахтларнинг ҳосилдорлиги оширилишини, маҳсулотлар этиштириш бўйича тузилган шартномаларнинг бажарилишини назорат қилиш;
и) тармоққа халқаро молия институтлари грантларини жалб этиш ва экологик туризмни кенг кўламда ривожлантириш соҳасида:
ўрмон фонди ҳудудида экотуризмни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури (екотуризм йўналиш (маршрут)ларини, экотуристик хизматлар кўрсатиш бўйича нархлар)ни ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таъминлаш;
ўрмон хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, экспорт-импорт ишларини ташкил этишга кўмаклашиш, соҳага халқаро ва бошқа молия институтларининг грант маблағлари ҳамда инвестицияларини жалб қилиш, фан ютуқлари ва илғор тажрибаларни ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига жорий этиш;
к) ўрмон хўжалиги соҳасида ўрта махсус ва олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш соҳасида:
ўрмон хўжалиги соҳасида кадрларни тайёрлашга кўмаклашиш, захирасини яратиш, раҳбар ходимлар ва муайян малака талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш амалиётига боғлиқ ҳолда малакасини оширишни ташкил этиш.
Қўмита қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.
3-боб. Қўмитанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
12. Қўмита ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотлардан ўрмон хўжалигини юритиш, ўрмонларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш ҳамда ўрмон ресурсларидан фойдаланиш соҳасига оид масалалар бўйича маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишган ҳолда соҳа мутахассисларини овчилик, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш ва фаолият кўрсатиши юзасидан ўрмон хўжаликлари билан боғлиқ бўлган алоҳида масалаларни ишлаб чиқишга ва экспертизалар ўтказишга шартнома асосида жалб этиш;
давлат ўрмон фонди эрларида ўрмонларнинг давлат мониторингини, давлат ўрмон кадастрини, ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритишни ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг қатъий ҳисобини белгиланган тартибда олиб борилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини юритишда иштирок этиш;
жисмоний ва юридик шахсларга давлат ўрмон фонди эрларида ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома бериш;
жисмоний шахсларга табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан бериладиган ёввойи ҳайвонларни тутиш рухсатномаси доирасида ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишга рухсатнома (йўлланма, ҳайвонларни тутиш варақаси) бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ўрмон фондидан жисмоний ва юридик шахсларга пичан ўриш, чорва молларини ўтлатиш (боқиш)га участкалар ажратишга рухсатномалар бериш;
(12-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ўрмон фондидан жисмоний ва юридик шахсларга асалари уялари ва қутиларини жойлаштиришга участкалар ажратиш;
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
давлат ўрмон фонди эрларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш мақсадларида биотехник тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
давлат ўрмон фонди эрларида ўрмонни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида идоравий назоратни амалга ошириш;
ўрмон фонди ҳудудларида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома ёки далолатномалар тузиш, ҳуқуқбузарларга нисбатан жарималар (давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари ва давлат биосфера резерватларида) қўллаш;
ўрмон, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарлардан табиатга этказилган зарар суммаларини ундириш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан судда ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ишнинг кўриб чиқилишида қатнашиш;
жисмоний ва юридик шахсларга ўрмон хўжалигини юритишга доир қонун ҳужжатлари бузилишини, ўрмонларни муҳофаза қилиш ва ҳимоя қилиш, ўрмон ресурсларидан фойдаланишдаги нуқсонларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;
олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига соҳага оид кадрлар захирасини тайёрлаш учун буюртма ва йўлланмалар бериш;
белгиланган тартибда марказий аппарат ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг даромадлар ва харажатлар сметаси, штат жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш;
қўмита ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш, рағбатлантириш, мукофотлаш ва бошқа рағбатлантиришларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш;
Қўмита тизими фаолиятига оид ноширлик фаолиятини амалга ошириш.
Қўмита қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
13. Қўмита ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақли.
Қўмита, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа турдаги ҳужжатларни чиқаришга ҳақли.
14. Қўмита ва унинг мансабдор шахслари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб берадилар.
4-боб. Қўмита фаолиятини ташкил этиш
15. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади.
Қўмита раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бўлади.
Қўмита раиси мақоми бўйича вазирга, раиснинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
16. Қўмита раиси:
Қўмита фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
давлат органларида ва бошқа ташкилотларда Қўмита номидан вакиллик қилади ёхуд Қўмита номидан ишончнома ва (ёки) ваколатлар беради;
белгиланган умумий штатлар сони доирасида Қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг штат жадвалини, шунингдек Қўмитанинг марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари ва Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Қўмитага ажратилган молиявий ва моддий маблағларни белгиланган тартибда тасарруф этади;
белгиланган тартибда марказий аппарат, Қўмита тизимига кирувчи республика ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар тузилмаси ва низомларини, шунингдек тизимга кирувчи ташкилотлар уставларини тасдиқлайди;
белгиланган тартибда Қўмита марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бошқармалар, Қўмита тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, раис ўринбосарларининг, Қўмитанинг, Қўмита ҳудудий бошқармалари ва Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва жавобгарлик даражасини белгилайди;
зарур бўлганда марказий аппаратнинг, ҳудудий бошқармалар ва ўрмон хўжаликларининг тузилмасига ходимларнинг чекланган умумий штатлар сонига мувофиқ ўзгартиришлар киритади;
Қўмита, ҳудудий бошқармалар ва Қўмита тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
қўмита тизимида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар беришга ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тавсия этади.
Раис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлади.
17. Қўмита раисининг ўринбосарлари:
Қўмита назоратидаги бўлинмаларга бевосита раҳбарлик қиладилар ва Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар;
Қўмита раиси томонидан ўзларига юкланган бошқа функцияларни амалга оширадилар.
18. Қуйидагиларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш:
Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси раисини — Қўмита раиси билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан;
Вилоятлар бошқармалари бошлиқлари ва давлат ўрмон хўжаликлари директорларини — тегишли вилоятлар ҳокимлари билан келишган ҳолда Қўмита раиси томонидан амалга оширилади.
Ҳудудий бошқармалар Қўмитага, шунингдек тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ҳисобот беради.
19. Қўмитада унинг асосий фаолият йўналишларини мувофиқлаштирадиган, Қўмита раиси (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек Қўмита марказий аппарати бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси, вилоятлар ўрмон хўжаликлари бошқармалари, тизимга кирувчи ташкилотларнинг раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
20. Ҳайъат томонидан қуйидагилар билан боғлиқ бўлган масалалар кўриб чиқилади:
Қўмитанинг мазкур Низомда назарда тутилган фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
кадрларни Қўмита номенклатурасига кирувчи лавозимларга танлаш, жой-жойига қўйиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва Қўмита тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарларининг ҳар чорак якунлари бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун шахсий масъулиятини ошириш.
Ҳайъат Қўмита ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.
21. Ҳайъат мажлисларига бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Қўмита ваколатларига кирувчи масалаларга алоқадор бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.
Мажлисда Ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи ҳозир бўлганда Ҳайъат мажлиси ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
22. Ҳайъат томонидан қабул қилинган қарорлар Қўмита қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Қўмита раиси ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда раис мустақил равишда қарор қабул қилади, бунда юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига хабар қилинади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига маълум қилишлари мумкин.
Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.
Ҳайъат мажлислари, қоида тариқасида, ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
23. Қўмита ҳузурида илмий-техник Кенгаш тузилади. Илмий-техник Кенгаш тўғрисида низом ва унинг шахсий таркиби қўмита Ҳайъати томонидан тасдиқланади.
5-боб. Қўмита тизимини молиялаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш
24. Қўмита тизими қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
Қўмитанинг марказий аппарати — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;
ҳудудий бошқармалар — Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;
давлат қўриқхоналари, миллий табиий боғлар ва овчилик хўжаликлари бошқармаси ҳамда давлат ўрмон хўжаликлари — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;
Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, грантлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;
«Ўрмонлойиҳа» давлат унитар корхонаси, «Чифобахш» доривор ўсимликларни этиштириш ва қайта ишлаш маркази — бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;
Ўрмон ва доривор ўсимликлар уруғчилиги таҳлил маркази — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;
Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи — Тошкент вилояти маҳаллий бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
25. Қўмита ходимлари Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан, Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ходимлари Тошкент вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган намунадаги кийим-бош билан таъминланадилар.
26. Ўрмон инспекторлари, эгерлар, давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғи, давлат биосфера қўриқхонаси, биосфера резерватлари инспекторлари хизматни ўташ даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари ва махсус воситалар, рақамли жетон, дурбин, авто-мото ёки от-улов, қонунчилик ҳужжатлари тўплами, баённома бланкалари ва уни рўйхатга олиш китоби ва хизматга зарур бошқа инвентарлар билан таъминланадилар.
27. Қўмита қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соҳа ходимларининг ҳаётини суғурталаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширади.
28. Ходимларнинг иш ҳақи қонун ҳужжатларида назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, рағбатлантириш тўловлари, шунингдек қўшимча моддий рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.
6-боб. Якунловчи қоида
29. Қўмитани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига
2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
1- боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) мақоми, вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ҳудудий бошқармалар тегишли ҳудудда ўрмонларни барпо этиш, кўпайтириш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек ўрмон-ов, ов хўжалигини юритиш, қўриқхоналар, миллий табиат боғлар ва тизимдаги бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ишларини ташкил этиш ва юритиш ҳамда ушбу соҳадаги назоратни амалга оширувчи ҳудудий бошқарув органлари ҳисобланади.
3. Ҳудудий бошқармалар Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади), шунингдек тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига бўйсунади ва ҳисобот беради.
4. Ҳудудий бошқармалар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
5. Ҳудудий бошқармалар ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
6. Ҳудудий бошқармаларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
7. Ҳудудий бошқармалар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансига, банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.
8. Ҳудудий бошқарманинг жойлашган эри (почта манзили).
2-боб. Ҳудудий бошқармаларнинг вазифалари ва функциялари
9. Ҳудудий бошқармалар Қўмитанинг асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги вазифаларни бажаради:
ҳудудда ўрмон барпо этиш, ўрмон фондини ҳар томонлама кенгайтириш, уларни муҳофаза қилиш ва ўрмон бойликларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ўрмон хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишга кўмаклашиш;
ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича Қўмитага таклифлар киритиш, ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан ҳудудий назоратни амалга ошириш;
тегишли ҳудудларда ўрмонларни тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ эрларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларини ташкил қилиш;
ўрмон фондини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини қатъий ҳисобини юритиш ва ўрганиш, фан ютуқлари ва илғор тажрибани ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига жорий этишга кўмаклашиш;
ўрмонни ёнғинлардан, зараркунанда ва касалликлардан, ноқонуний дарахт кесишдан ва ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бошқа бузилишларидан муҳофаза қилишни ташкил этиш ва назоратини олиб бориш;
манзарали ўсимликлар кўчатларини ва экиш материалларини сертификатлаш ва стандартлаштиришни жорий қилишга кўмаклашиш;
ўрмон хўжаликларида хўжалик фаолиятларини кенгайтириш ва ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва чорва маҳсулотларини этиштириш, чуқур қайта ишлаш ҳамда халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уларга кўмаклашиш;
тармоққа халқаро молия институтлари грантларини жалб этиш, экотуризмни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
ўрмон хўжалиги соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.
10. Ҳудудий бошқармалар ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ҳудудда ўрмон барпо этиш, ўрмон фондини ҳар томонлама кенгайтириш, уларни муҳофаза қилиш ва ўрмон бойликларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ўрмон хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишга кўмаклашиш соҳасида:
ҳудуддаги хўжалик ва ташкилотларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилашда иштирок этиш;
ҳудудларда ўрмон фондини бошқариш, ўрмондан фойдаланиш, уларни тиклаш, қўриқлаш ва муҳофаза қилишни ташкил этиш, ов хўжалиги ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ишини юритишни ташкил этиш;
ҳудуддаги хўжалик ва ташкилотларнинг истиқболдаги кўрсаткичларини прогнозлаштириш ишларини умумлаштириб, тегишли ҳокимликлар иштирокида уларни ривожлантиришнинг маҳаллий дастурларини ҳамда бош режа (схема)ларини ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўрмон фонди ҳудудида ўрмон ва ҳудуд муҳофазаси ишини ташкил этиш, режим-қўриқлаш тадбирларини ўтказиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси таклифлари бўйича профилактика ва чегара олди ҳудудларини ўрмон дарахтлари ва чангалзорлардан тозалашни назорат қилиш;
(10-банднинг «а» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўрмон фонди ҳудудида ҳарбийлаштирилган тузилмалар бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда жиноятчилик намоён бўлиши белгилари ва фактлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитасини, ички ишлар органларини тезкор хабардор қилиш, жиноий гуруҳларни ушлаш (йўқ қилиш) бўйича тезкор-қидирув ҳаракатларини ўтказишга кўмаклашиш;
(10-банднинг «а» кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳудуддаги Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг низомларини, тизимдаги ходимларнинг мансаб йўриқномалари ва ўз ваколатига оид бошқа ҳужжатларни тасдиқлаш;
ҳудуддаги хўжалик ва ташкилотлар ҳамда ўрмон фондига эга бўлган бошқа ташкилотлар томонидан ўрмон хўжалигининг тўғри юритилишини, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланилишини назорат қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларга ўрмон хўжалигини юритишга доир қонун ҳужжатлари бузилишини, ўрмонларни муҳофаза қилиш, ўрмон ресурсларидан фойдаланишдаги нуқсонларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
б) ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича Қўмитага таклифлар киритиш, ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан ҳудудий назоратни юритиш соҳасида:
ўрмон, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан идоравий назоратни амалга ошириш;
ўрмон бойликларидан самарали фойдаланиш, ўрмонларни тоифаларга киритиш, бир тоифадан бошқасига ўтказиш юзасидан Қўмитага таклифлар киритиш;
яйловларда чорва молларини ўтлатиш, уларни жойлаштириш ва ўрмон фонди эрларидан фойдаланишнинг бошқа турлари ҳақида белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқиш;
в) республикамизда ўрмонларни тиклаш, иҳота ўрмонларини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ эрларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларини ташкил қилиш соҳасида:
сувни асровчи ўрмонларни, дарахтзор эрларни, аҳоли яшаш жойлари атрофидаги кўкаламзорлашган ҳудудларни ҳамда иқлимни тартибга солиш, санитария-гигиена, соғломлаштириш ва бошқа ҳимоя функцияларини бажарувчи бошқа дарахтзорларни сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларини кўриш, ўрмон фонди эрларида жойлашган давлат табиат ёдгорликларини муҳофаза қилишни ташкиллаштириш;
чўл, тоғ ва тоғ олди яйловларининг ҳолатини яхшилаш, бойитиш, маҳсулдорлигини ошириш, кўчма қумларни мустаҳкамлаш ва уларга дарахтлар экиш тадбирларини амалга оширишни ташкиллаштириш, унинг ижросини назорат қилиш;
ҳудудда ўрмон хўжалигини тўғри юритишни, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўрмонларни қайта тиклаш, парвариш қилиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, иҳота ҳамда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этишни ташкил этиш;
г) ўрмон фондини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини қатъий ҳисобини юритиш ва ўрганиш, фан ютуқлари ва илғор тажрибани ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига жорий этишга кўмаклашиш соҳасида:
манзарали ўсимликлар кўчатларини ўстиришнинг илмий асосланган ҳамда истиқболли технологиялар воситасида ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини ташкил этиш;
ўрмон фонди ҳудудида шифобахш, техник ва озуқабоп ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш борасидаги барча ишларни мувофиқлаштириш, илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг тарқалиш ҳудудини ва мавжуд ресурсларини ўрганишга кўмаклашиш, уларни йиғиш ва тайёрлашнинг мақбул миқдорини тавсия этиш ва назоратини олиб бориш;
ўрмон фондининг давлат ҳисобини ва давлат ўрмон кадастрини юритиш ишларини назорат қилиш;
ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш, юқори самарали технологияларни жорий этиш тадбирлари ўтказилишига кўмаклашиш;
д) ўрмонни ёнғинлардан, зараркунанда ва касалликлардан, ноқонуний дарахт кесишдан ва бошқа ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларидан муҳофаза қилишни ташкил этиш ва назоратини олиб бориш соҳасида:
ўрмонларни ёнғиндан ҳимоя қилиш мақсадида ҳудуддаги хўжалик ва ташкилотларнинг ўт ўчириш асбоб ва ускуналари билан таъминланишини, ўрмон ёнғинига қарши курашиш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг бажарилишини ташкиллаштириш ва назоратини юритиш;
ўрмон касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш ишларини бажарилишини, шунингдек биолабораториялар иши юритилишини назорат қилиш, ўрмон фондига эга бўлган ташкилотларга ўрмон хўжалигини юритишда услубий ёрдам кўрсатиш;
ўрмоннинг касаллик ва зараркунандалар билан зарарланишни олдини олиш ва уларга қарши курашиш ишларини ташкил этиш мақсадида ўрмон фитопатологиясини ташкил этиш ва назоратини юритиш;
ноқонуний дарахт кесиш, чорва молларини ўтлатиш, пичан ўриш, ов қилиш, балиқ овлаш, доривор, манзарали ва бошқа турдаги табиий ўсимликларни ноқонуний терилишини олдини олиш тадбирларини амалга ошириш ҳамда уларнинг назоратини олиб бориш;
ўрмон фонди ҳудудларида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома ёки далолатномалар тузиш, ҳуқуқбузарларга нисбатан жарималар (давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари ва давлат биосфера резерватларида) қўллаш;
ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш мақсадида соҳага оид ваколатли органлар билан қўшма тадбирлар тузиш ва уни амалга ошириш;
е) манзарали ўсимликлар кўчатларини ва экиш материалларини сертификатлаш ва стандартлаштиришни жорий қилишга кўмаклашиш соҳасида:
минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда манзарали ўсимликларни раёнлаштириш бўйича ўз тавсияларини киритиш;
манзарали ўсимликлар кўчатларини ва экиш материалларини сертификатлаш ва стандартлаштиришни жойларда жорий қилишни ташкил этишга кўмаклашиш;
ж) ўрмон хўжаликларида хўжалик фаолиятларини кенгайтириш ва ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва чорва маҳсулотларини этиштириш, чуқур қайта ишлаш ҳамда халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уларга кўмаклашиш соҳасида:
боғлар, токзорлар, қишлоқ хўжалиги экинлари, мевали ўсимликларнинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
ёғоч-тахта тайёрлашни, шунингдек ёғочдан, ёғоч чиқиндиларидан халқ истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги товарлар ишлаб чиқаришни, ўрмонларда қўшимча равишда фойдаланиладиган маҳсулотлар тайёрлашга кўмаклашиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш;
з) тармоққа халқаро молия институтлари грантларини жалб этиш, экотуризмни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш соҳасида:
тармоққа халқаро ва бошқа молия институтлари грантлари ҳамда инвестицияларни жалб этиш;
екотуризмни ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш, унинг ижросини таъминлашга, экотуризм инфратузилмасини шакллантиришга амалий ёрдам кўрсатиш;
ўрмон фонди ҳудудларида овчилик, балиқ овлаш ва чет эл жисмоний ва юридик шахслари учун ов уюштириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш;
експорт-импорт операцияларини амалга ошириш учун шарт-шароит яратиш ва экспортни амалга оширишга кўмаклашиш;
и) ўрмон хўжалиги соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш соҳасида:
кадрлар захирасини яратиш, ўрмон хўжалиги соҳасида раҳбар ходимлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш ишларига кўмаклашиш.
Ҳудудий бошқармалар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.
3-боб. Ҳудудий бошқармаларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
11. Ҳудудий бошқармалар ўзига юкланган вазифалар ва функциялардан келиб чиқиб, қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўрмон барпо этиш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш, ундан фойдаланиш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда овчилик хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш, уларни бошқарув самарадорлигини оширишга қаратилган ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ўрмон барпо этиш, қайта тиклаш, ўрмонни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги маҳаллий дастурларни ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш;
ўрмон барпо этиш, қайта тиклаш, ўрмонни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги қоидаларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
ўрмонни муҳофаза қилиш, қўриқлаш ва ундан фойдаланиш ишларини, шу жумладан дарахт ва буталарни кесиш режаларининг амалга оширилишини назорат қилиш;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш мақсадларида биотехник тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш;
жисмоний ва юридик шахсларга ўрмон хўжалигини юритишга доир қонун ҳужжатлари бузилишини, ўрмонларни муҳофаза қилиш ва ҳимоя қилишдаги, ўрмон ресурсларидан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;
ҳудуддаги ўрмон хўжалиги ва бошқа ташкилотларнинг ҳисоботларини қабул қилиш, ҳисобот ва маълумотларни умумлаштириб, таҳлил қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига тақдим этиш.
Ҳудудий бошқармалар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Ҳудудий бошқармалар ва унинг мансабдор шахслари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб берадилар.
4-боб. Ҳудудий бошқармаларнинг фаолиятини ташкил этиш
13. Қуйидагиларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш:
Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси раисини — Қўмита раиси билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан;
Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва давлат ўрмон хўжаликлари директорларини — тегишли вилоятлар ҳокимлари билан келишган ҳолда Қўмита раиси томонидан амалга оширилади.
14. Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари мазкур намунавий низомга асосан иш кўради ҳамда ўзларига қарашли ўрмон хўжалиги ва бошқа ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилади.
Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари:
ўз зиммаларига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун, шунингдек тизимга қарашли хўжалик ва ташкилотлар иши учун шахсан жавоб беради;
ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
ҳудуддаги ўрмон хўжаликлари директорларини, ўрмон хўжаликлари директорларининг режим (чегара) бўйича ўринбосарларини, ўрмон хўжаликлари бош бухгалтерларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш бўйича Қўмитага тавсиялар киритади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳудуддаги Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг низомларини, ходимларнинг мансаб йўриқномаларини, ҳудудий бошқармалар даромадлар ва харажатлар сметасини ва ўз ваколатига оид бошқа ҳужжатларни тасдиқлайди;
ҳудуддаги Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг ишини ташкил этиш ва уларни назорат қилиш, ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун айбдорларни жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомаларни рўйхатдан ўтказиш, ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни ва табиатга этказилган зарарни ундириш бўйича ҳужжатларни белгиланган тартибда ваколатли органларга тақдим этилишини таъминлайди;
ҳудудий бошқарма ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар қабул қилади ва кўрсатмалар беради;
ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар ва давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим этиш бўйича Қўмитага тавсия киритади;
ходимларни меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишга қабул қилади ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилади;
ҳудудий бошқарма номидан соҳага тегишли фаолият амалга оширилишида зарур бўлган шартномалар тузишни ҳамда банк муассасаларида молиявий ва пул операцияларини амалга оширади;
давлат органлари, судлар ва бошқа ташкилотларда бошқарма, ўрмон хўжаликлари манфаатларини ифодалайди.
15. Ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари — бош ўрмонбеги (кейинги ўринларда бош ўрмонбеги деб аталади) ҳудудий бошқарма бошлиғининг тақдимномасига кўра Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Бош ўрмонбеги:
ўрмонни муҳофаза қилиш ва қўриқлаш тадбирларини ўтказиш, ўрмон назорати, ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бажарилиши бўйича ўрмон назоратчилари, ўрмон муҳандислари ишини ташкил этиш ва назоратини олиб бориш;
ўрмон назоратчилари томонидан қурол-яроғ, ўқ-дорилар сақланишини ва уларнинг тўғри қўлланилишини, кийим-бош, алоқа воситалари, техник асбоб-ускуналар, махсус анжомлар ва бошқалар сақланиши, таъминланишини назорат қилади.
5-боб. Ҳудудий бошқармаларнинг фаолиятини молиялаштириш
16. Ҳудудий бошқармалар Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
17. Ҳудудий бошқармалар ҳамда уларга қарашли ўрмон хўжалиги ва ташкилотлар ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
18. Ҳудудий бошқармалар ва унинг тизимидаги ходимлар хизмат бурчини бажариш вақтида шикастланган, жароҳат олган ёки майиб бўлган тақдирда — ходимга, шунингдек ўрмонларда ёнғинни ўчиришда ва хизматни бошқа турларини амалга оширишда қатнашиш жараёнида ҳалок бўлган ҳолларда — унинг оила аъзоларига қонун ҳужжатларига мувофиқ йиллик ўртача иш ҳақининг камида олти баравари миқдорида бир йўла бериладиган моддий ёрдам кўрсатилади.
19. Ҳудудий бошқармалар ходимлари Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган намунадаги кийим-бош билан таъминланадилар.
20. Ўрмон инспекцияси ходимлари, хўжалик эгерлари, давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғи, биорезерват инспекторлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизматни ўташ даврида хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари ва махсус воситалар билан таъминланадилар.
6-боб. Якунловчи қоида
21. Ҳудудий бошқармалар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади)нинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Бошқарма Қўмита Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари, давлат биосфера резерватлари ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда овчилик хўжаликларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида бошқарувни амалга оширади.
3. Бошқарма Қўмитага бўйсунади ва ҳисобот беради.
4. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
5. Бошқарма ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий ва халқаро ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
6. Бошқарма юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисоб рақамларига, банк, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.