ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, ўрмон маҳсулотлари ҳажмини кўпайтиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.АРИПОВ
Тошкент ш.
2018 йил 10 апрел
282 сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 апрелдаги 282-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағлардан, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан этказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-бандда:
«аризаларни кўриб чиққанлик ва» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган ўсимликлар турларини табиий муҳитдан тайёрлаш (тўплаш) учун олиб қўйишга» сўзлари қўшилсин;
б) 5-бандда:
иккинчи хатбошига «агар ҳуқуқни бузиш» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирмайдиган» сўзлари қўшилсин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«овчилик-балиқ овлаш хўжаликларида ҳуқуқни бузиш содир этилган тақдирда — овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритувчи фойдаланувчининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Қуйидаги маблағлар:
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирадиган қўриқхоналар, биосфера резерватлари, миллий табиат боғлари ҳудудларидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарималар ундиришдан олинган маблағлар — 100 фоиз миқдорда ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этилган қўриқхоналар, биосфера резерватлари, миллий табиат боғлари ҳисоб рақамига ўтказилади;
давлат ўрмон фонди эрларидаги ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига этказилган зарарни қоплаш бўйича маблағларнинг:
50 фоизи Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига;
50 фоизи қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирадиган ўрмонни, ўрмон-овчилик, ихтисослаштирилган ўрмон хўжаликлари, қўриқхоналар, биосфера резерватлари, миллий табиат боғларини, шунингдек, илмий-тажриба станцияларини ривожлантириш жамғармаларининг ҳисоб рақамига ўтказилади»;
олтинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) Иловага иловада:
«Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси» сўзлари «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси» бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига:
маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималар ундиришдан, шунингдек, давлат ўрмон фонди эрларида ёввойи ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш ёки урчитиш учун уларни тутишга рухсатномалар беришдан олинган маблағлар — мансублиги ва ёввойи ҳайвонларни тутиш жойи бўйича ҳуқуқбузарлик содир этилган хўжаликнинг ҳисоб рақамига — 100 фоиз.
Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига этказилган зарарни қоплаш бўйича ундиришдан олинган маблағларнинг:
50 фоизи Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисоб рақамига;
50 фоизи қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирадиган ўрмон, ўрмон-овчилик, ихтисослаштирилган ўрмон хўжаликлари, қўриқхоналар, биосфера резерватлари, миллий табиат боғларини, шунингдек, илмий-тажриба станцияларини ривожлантириш жамғармаларининг ҳисоб рақамларига тақсимланади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 сентябрдаги 278-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 86-модда) билан тасдиқланган Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 6-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 3-бандда:
«киритилмаган табиий ҳолда ўсувчи ўсимлик хом ашёларини териш» сўзлари «киритилмаган ўсимликлар турларини табиий муҳитдан тайёрлаш (тўплаш) учун олиб қўйиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«б) ўрмон фонди эрларидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига этказилган зарарни қоплаш учун ундириладиган маблағларнинг 50 фоизи;»;
«в» кичик банддаги «(миллий табиат боғлари, биорезерватлар, ов хўжаликлари)» сўзлари «(ўрмон фонди эрларида ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ишларни амалга оширишда дарахтлар ва буталар кесилганлиги, шунингдек, ўсимлик қопламаси шикастланганлиги учун)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«г) Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирадиган ўрмонни, ўрмон-овчилик, ихтисослаштирилган ўрмон хўжаликлари, қўриқхоналар, биосфера резерватлари, миллий табиат боғларини ривожлантириш жамғармаларига тушган маблағларнинг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар (ушбу банднинг «а». «б», «в» кичик бандларида белгиланган тўловлар чегириб ташланган ҳолда)»;
«е» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«е) Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларида жойлаштиришдан олинган даромадлар, белгиланган тартибда ташкил этилган ташкилотларнинг устав фондидаги улушлар (акциялар) бўйича дивидендлар (даромадлар) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.»;
б) 5-бандда:
«н» кичик банднинг биринчи хатбошидаги «овчилик хўжаликлари» сўзлари «овчилик, ўрмон ва ихтисослаштирилган хўжаликлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«с» кичик банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги «т» кичик банд қўшилсин:
«т) давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликларини, шунингдек, «Чифобахш» доривор ўсимликларни этиштириш ва қайта ишлаш марказини бошқаришнинг бюджетдан ташқари қисмини молиялаштириш ва сақлаб туриш».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.04.2018 й., 09/18/282/1055-сон)