Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

УГОМ-ЧОТҚОЛ ДАВЛАТ МИЛЛИЙ ТАБИАТ БОҒИ

«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга ошириш, шунингдек Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ҳамда Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолияти ва мавжуд штат бирликларини Тошкент вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
3. Белгилансинки:
Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган маблағлар интенсив кўчатхона ва иссиқхоналарни ташкил этиш, мавжуд ўрмонзорларни муҳофаза қилиш ҳамда кўпайтириш, экотуризмни ривожлантириш, ишчи-ходимларни моддий рағбатлантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида ушбу ўрмон хўжаликларининг ўз ҳисобида қолдирилади;
Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликларининг йил якуни бўйича олган соф фойдасининг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
4. Қуйидагилар:
Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ижро этувчи аппарати тузилмаси 1-иловага;
Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи тўғрисида низом 2-иловага;
Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ижро этувчи аппарати тузилмаси 3-иловага;
Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси тўғрисида низом 4-иловага;
Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бир ой муддатда:
Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон ўрмон хўжаликлари штатлар жадвалини ишлаб чиқиб тасдиқласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудида қўшимча 10 та пост ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф кирицин;
Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф кирицин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 11 октабр,
819-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 819-сон қарорига
ИЛОВА
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш инновация марказининг
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган умумий сони — 103 нафар,
шу жумладан, бошқарув ходимлари — 12 нафар,
мутахассислар — 72 нафар,
ёрдамчи ходимлар — 19 нафар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 657-сон қарорига
2-ИЛОВА
Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг (кейинги ўринларда Табиат боғи деб аталади) мақсади, вазифаси, функциялари, унинг ҳудуди, режими ва муҳофазаси қилиш тартибини белгилайди.
2. Табиат боғи ҳудудидаги алоҳида экологик, мадиний ва эстетик аҳамиятга эга бўлган табиий объектлар ва комплекслар табиатни муҳофаза қилиш, рекреацион, илмий ва маданий мақсадларда сақлаб қолиш ҳамда улардан фойдаланиш учун мўлжалланган.
3. Табиат боғи табиатни муҳофаза қилиш, рекреацион, маърифий, илмий ва маданий мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган ҳамда алоҳида экологик тарихий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган табиий объектларни сақлаб қолиш мақсадида ташкил этилади.
4. Табиат боғи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Оҳангарон ва Бурчмулла давлат ўрмон хўжаликларининг ўрмон фонди ҳамда бошқа эр эгалари ва эрдан фойдаланувчиларнинг эрларида ташкил топади.
5. Табиат боғи ҳудудига тегишли эр, сув, эр ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бошқа табиат объектлари ва комплекслар хўжалик ёки бошқа мақсадларда фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман олиб қўйилади ва улардан фақат унда белгиланган режимга мувофиқ фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, табиат боғининг эр участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга алоҳида ҳолларда йўл қўйилади.
6. Табиат боғи ҳудуди режалар ва дастурларни, эр тузиш схемаларини ҳамда ҳудудий режалаштиришни, шунингдек табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга доир бошқа режаларни ишлаб чиқишда ҳисобга олинади.
7. Табиат боғи ўз фаолиятини «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида» «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Ўрмон тўғрисида», «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, бошқа қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади ҳамда ўз ҳудудида жойлашган бошқа эр эгалари, эрдан фойдаланувчилар ҳамда ижарачилар билан ҳамкорлик қилади.
8. Табиат боғи Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги бўлган давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси ҳисобланади.
Тошкент вилоятида ўрмонларни барпо этиш, кўпайтириш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори билан тасдиқланган Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ юклатилган вазифа ва функцияларни ҳам бажаради.
9. Табиат боғи Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, банкларда ўз ҳисоб рақамлари, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисобрақамларига эга бўлади.
10. Табиат боғи ўз рамзий белгилари – байроғи, вимпели, эмблемаси ва бошқалар эга бўлади.
Бошқа ташкилотлар табиат боғи ҳудудида жойлашган табиий ва тарихий-маданий комплекслар, объектлар ҳамда уларнинг номлари ва рамзлари акс этган босма, эсдалик ва тиражли маҳсулотлар, шунингдек, бошқа товарларни фақат табиат боғи билан тузилган шартномага асосан ишлаб чиқаради.
11. Табиат боғининг давлат тилидаги тўлиқ номи — «Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи», рус тилида — «Угам-Чаткальский государственный национальний природний парк», инглиз тилида – «Тҳе Стате Натионал Натуре парк оф «Угом-Чаткал».
Жойлашган жойи: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Искандар қўрғони, Фурқат кўчаси 112-уй.
2-боб. Табиат боғининг мақсади, асосий вазифалари ва функциялари
12. Табиат боғи алоҳида экологик, маданий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган табиат объектлари ва комплексларини сақлаш ва улардан фойдаланиш мақсадида ташкил этилади.
13. Қуйидагилар табиат боғининг асосий вазифалари ҳисобланади:
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимида (екологик тармоқда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги биологик ва ландшафт хилма-хиллигини таъминлаш, экологик мувозанатни сақлашда иштирок этиш;
рекреацион, илмий ва маданий мақсадларда табиий объектлар ва комплекслардан оқилона ва барқарор фойдаланишни таъминлаш;
атроф табиий муҳит мониторингини юритиш.
14. Табиат боғи ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги функцияларни бажаради:
а) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимида (екологик тармоқ) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги биологик ва ландшафт хилма-хиллигини таъминлаш, экологик мувозанатни сақлашда иштирок этиш соҳасида табиат боғи ҳудудида:
табиий объектлар ва комплекслар, тарихий-маданий меросни сақлаш режимини таъминлайди;
табиий объектлар ва комплекслар, жумладан, ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонлар турларини қўриқлаш, такрор кўпайтириш ва ҳимоя қилиш ишларини ташкил этади;
юридик ва жисмоний шахсларнинг табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик талаблари, табиатдан фойдаланишга доир нормалар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилади;
бузилган табиий объектлар ва комплексларни қайта тиклайди;
екологик-маърифий фаолиятни амалга оширади, аҳоли ўртасида экологик таълим-тарбия ишларига кўмаклашади;
б) рекреацион, илмий ва маданий мақсадларда табиий объектлар ва комплекслардан оқилона ва барқарор фойдаланишни таъминлаш соҳасида табиат боғи ҳудудида:
рекреация, жумладан, экологик туризм учун шароитлар яратади;
табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан барқарор фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказилиши, илмий кадрлар, мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашади;
хўжалик субъектларига табиий объектлар ва комплекслардан барқарор, оқилона ва мақсадли фойдаланишга кўмаклашади;
табиий объектлар ва комплексларни сақлаш соҳасида илмий фаолиятни амалга оширади;
в) атроф табиий муҳит мониторингини юритиш соҳасида:
табиат боғининг айрим зоналарида рухсат этилган чекланган хўжалик ва бошқа фаолият таъсирида био хилма-хиллик мониторингини, қўриқхона зонасида эса табиий жараёнларининг табиий кечиши мониторингини юритади;
мониторинг маълумотларини қайта ишлаш ва умумлаштириш мақсадида мазкур табиий ҳудудда жойлашган давлат қўриқхонасига тақдим этади.
Табиат боғи ушбу низом ва бошқа қонун ҳужжатларига кўра, бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-боб. Табиат боғини бошқариш
15. Табиат боғини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан келишилган ҳолда:
Табиат боғининг директорини тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Табиат боғининг фаолиятини таъминлаш мақсадида мулкни тақсимлаб беради, жумладан, пул маблағларини ажратади;
даромадлар ва харажатлар сметаси ва табиат боғи маблағини сарфлаш ҳисоботини тасдиқлайди;
Табиат боғининг штат жадвалини тасдиқлайди;
Табиат боғининг фаолияти ва ҳудуддаги режимга риоя этилишини назорат қилади;
Табиат боғи рамзини тасдиқлайди;
Табиат боғининг бошқариш режаларини ва унинг бажарилиш натижалари бўйича ҳисоботларни тасдиқлайди;
Табиат боғи Илмий кенгашининг таркиби ва низомини тасдиқлайди;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
16. Табиат боғи маъмурий-хўжалик қисми, илмий бўлим, рекреация ва экологик таълим бўлими ҳамда табиат боғини қўриқлаш бўлимидан иборат бўлади.
17. Табиат боғининг директори ва ўринбосарлари табиат боғи фаолиятини ташкил этиш учун масъулдир.
18. Табиат боғи директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан келишилганидан сўнг директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Табиат боғи директорининг рекреация, илм-фан ва таълим бўйича ўринбосари ўз лавозимига кўра, илмий бўлим бошлиғи – бош ўрмончи ҳисобланади.
Табиат боғи директорининг режим ва ўрмон фондини қўриқлаш бўйича ўринбосари ўз лавозимига кўра, табиатни қўриқлаш бўйича инспекция бўлими бошлиғи ҳисобланади.
Бош ҳисобчи табиат боғи директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
19. Табиат боғи директори табиат боғидаги мавжуд барча табиий объектлар ва комплекслар, мол-мулк ҳимоя қилиниши, ҳисоботнинг ўз вақтида тақдим этилиши, ушбу ҳудуддаги молиявий, шартнома ва меҳнат интизомига риоя этилиши учун масъулдир.
20. Табиат боғининг директори:
табиат боғи фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни таъминлайди;
табиат боғи режимига риоя этилишини назорат қилади;
қонунчиликда белгиланган тартибда шартномалар тузади ҳамда табиат боғи маблағлари ва мулкини бошқаради;
табиат боғининг мулки, ускуналари, моддий ва бошқа қиммат баҳо бойликлари ҳимоя қилинишини ташкил этади;
табиат боғи ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда табиат боғи манфаатларини ишонч қоғозисиз ифода этади;
қонунчилик ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
21. Табиат боғи директорининг рекреация, илм-фан ва таълим бўйича ўринбосари — бош ўрмончи:
рекреация фаолияти амалга оширилишини ва биохилма-хиллик мониторинги юритилишини ташкил этади, шунингдек, аҳоли ўртасида экологик таълим ва маърифат ишларига кўмаклашади;
табиат боғининг илмий-тадқиқот фаолиятини таъминлайди ҳамда илмий алоқаларини ташкил этади;
табиат боғида барча ишлаб чиқариш ишлари тўғри ташкил этилиши ва олиб борилиши, ўрмонлар ҳисоби, ўрмон ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кадастри, табиат боғи паспортини юритиш, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши, илғор тажриба жорий этилиши, ўрмонларни барпо этиш, қайта тиклаш, кўпайтириш, селекцион уруғчиликни ташкил этиш, кўчат этиштиришни ривожлантириш, айниқса манзарали кўчатларни ёпиқ илдиз усулида этиштиришни кўпайтириш, доривор ўсимликлар тайёрланиши, илғор тажриба жорий этилиши, механизмлардан зарур даражада фойдаланилиши, ўрмонлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини қўриқлашнинг белгиланган тадбирлари ташкил этилиши ва ўтказилиши учун жавоб беради.
22. Табиат боғи директорининг режим ва ўрмон фондини қўриқлаш бўйича ўринбосари:
табиат боғи қўриқланишини ташкиллаштиради ва ундаги табиий объектлар ва комплекслардан фойдаланилиш ҳамда уларнинг муҳофазасини назорат қилади;
қонунчиликда ўрнатилган тартибда қуроллар, ўқ-дорилар, формали кийим-кечаклар, алоқа воситалари, маҳсус аслаҳа-анжомларнинг сақланиши ва фойдаланилишини таъминлайди;
айбдорларни жавобгарликка тортиш ҳамда табиат боғи қўриқлаш ходимларининг маъмурий жавобгарлик чораларини тўғри қўллашини текширади ва уларга доир материалларни тегишли органларга тақдим этади;
режим-қўриқлаш тадбирларини ўтказиш, табиат боғи, Чотқол биосфера қўриқхонаси, Оҳангарон ва Бурчмулла ўрмон хўжаликларида Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўшинлар билан биргаликда кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш, инспекторлар ишини, профилактика ва чегара полосасини ўрмон дарахтлари ва чангалзорлардан тозалашни ташкил этади.
23. Табиат боғи тўғрисида асосий маълумотлар унинг паспортида баён этилади. Табиат боғи паспортидаги маълумотлар рўйхати ва уни юритиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
24. Табиат боғи бошқарув режалари ва йиллик иш режалари асосида фаолият юритади. Бошқарув режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
25. Табиат боғини ҳамкорликда бошқаришга аҳолини жалб қилиш, хўжалик фаолиятига чекловлар белгилаш, рекреация инфратузилмасини, чорва учун пичан ўриш ва ўтлатиш жойларини ташкил этиш ҳамда табиат боғи фаолияти билан боғлиқ бошқа муҳим масалаларини ҳал этиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорига мувофиқ унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ва фуқаролардан иборат маслаҳат комиссияси тузилади.
Маслаҳат комиссиясининг таркиби, ваколатлари, уни шакллантириш ва фаолият юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан келишилган ҳолда Табиат боғи томонидан белгиланади.
26. Табиат боғи Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига атроф-муҳит мониторингини юритиш учун зарур бўлган маълумотларни ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг давлат кадастрини белгиланган тартибда беғараз асосда тақдим этади.
4-боб. Табиат боғининг ҳудуди ва режими
27. Табиат боғининг ҳудуди табиат боғига фойдаланишга бериладиган эр участкаларида, шунингдек, унинг чегараси доирасидаги бошқа юридик ва жисмоний шахсларга тегишли эр участкаларида жойлашади.
28. Табиат боғи ташкил этилаётганда унинг ҳудуди қуйидаги зоналарга бўлинади.
Табиат боғининг ҳудуди:
қўриқхона зонаси;
рекреация зонаси;
хўжалик мақсадида ва бошқа тарзда фойдаланиш зонасига (зоналарига) бўлинади.
Аҳолини соғломлаштириш учун шароит бўлган такдирда, табиат боғида курорт табиий ҳудудлар учун назарда тутилган режимли курорт зоналари ажратилади.
Табиат боғи ҳудудида ундаги табиий объектлар ва комплекслар ҳолати, уларнинг рекреацион, маданий ва эстетик қиймати инобатга олинган ҳолда, зоналарга бўлинишга мувофиқ табақалаштирилган қўриқлаш режими ўрнатилади.
29. Табиат боғи зоналарининг ўлчамлари ва чегаралари тасарруфида ушбу боғ бўлган давлат органлари томонидан давлат экология экспертизаси хулосаси бўйича табиат боғи маъмуриятининг тақдимномасига асосан ўзгартирилади.
30. Табиат боғининг қўриқланма зонасида давлат қўриқхоналари учун назарда тутилган режим ўрнатилади. Ушбу зонада ҳар қандай рекреацион, хўжалик ва бошқа фаолият турлари тақиқланади, биохилма-хиллик ва табиий жараёнларнинг табиий кечиши мониторингини юритиш, табиий объектлар ва комплексларни муҳофаза қилиш ҳамда такрор кўпайтиришга йўналтирилган илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш бундан мустасно.
31. Табиат боғининг бошқа барча ҳудудида:
дарахт ва буталарни кесиш (парваришлаш ва санитария мақсадидаги кесиш бундан мустасно);
гидрологик ва гидрогеологик режимни ўзгартирадиган ҳаракатлар;
тупроқ эрозиясини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг таназзулини келтириб чиқарувчи ҳаракатлар;
табиат боғининг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йўл ва мухандислик-коммуникация ишларини амалга ошириш;
чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш, оқова сувларни оқизиш;
тирик организмларнинг янги ва кенжа турларини иқлимлаштириш мақсадида жойлаштириш тақиқланади.
32. Табиат боғининг рекреацион зонаси тартибга солинадиган зоналар (қисқа муддатли дам олиш – жозибадор жойларни томоша қилиш учун) ва давомий дам олиш зоналарига бўлинади.
Рекреацион зонада ушбу Низомнинг 31-бандида белгиланган фаолият турларидан ташқари:
кимё, целлюлоза-қоғоз ва металлургия саноати корхоналаринингфаолияти;
заҳарли кимёвий моддаларни қўллаш;
харом ўлган чорва моллар кўмиладиган жойларни ташкилетиш тақиқланади.
33. Табиат боғининг тартибга солинадиган дам олиш зонасида сайёҳлик йўлакчалари, ноқулай об-ҳаво пайтида энгил турдаги пана жойлар, кузатув пунктлари, ташриф буюрувчилар учун ёқилғи заҳирасига эга бўлган гулхан ёқиш жойлари, санитария объектларини барпо этиш орқали фуқароларнинг қисқа муддатли дам олиши таъминланади.
Мазкур зонада зарур ҳолларда, ландшафтни сақлаш ва қайта тиклаш мақсадида ўрмон хўжалик ишлари амалга оширилади, рекреацион фаолиятнинг экотизимлар ҳолатига таъсири ўрганилади.
Тартибга солинадиган дам олиш зонасида табиий ландшафтни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини, сув объектлари ва бошқа табиий объектлар ва комплексларни сақлаш имконини берадиган рекреацион, маърифий, эстетик, тарбиявий, илмий ва бошқа фаолиятга рухсат берилади.
34. Давомли дам олиш зонасида кемпинглар, меҳмонхоналар, кичик меҳмонхоналар, сайёҳлик базалари, санаторийлар, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, дам олиш масканлари, автотураргоҳлар, савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш корхоналари, шунингдек, сайёҳларга хизмат кўрсатиш бўйича табиат боғи зиммасига юкланган вазифалар билан боғлиқ хўжалик туридаги бошқа объектлар жойлашади.
Ушбу зонада ҳудудлар ва дам олиш масканларини ободонлаштириш, шунингдек, ўрмончилик, таназзулга учраган участкаларни қайта тиклаш, биотехник ва бошқа ишларни амалга ошириш мақсадида тадбирлар амалга оширилади.
35. Хўжалик ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган зонада юридик ва жисмоний шахслар томонидан табиат боғининг табиий объектлари ва комплексларига зарар этказмайдиган даражада хўжалик ва бошқа фаолият амалга оширилади. Бу эрда, шунингдек, аҳоли пунктлари ҳам жойлашиши мумкин.
Хўжалик ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган зонада зараркунандаларга қарши курашишнинг биологик усуллари ва тупроққа «нол даражада» ишлов бериш усулларини қўллаган ҳолда, мазкур ҳудудга хос бўлган анъанавий қишлоқ хўжалиги экинлари этиштирилади, шунингдек, ифлослантирмайдиган технологиялардан фойдаланиш асосида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилган ҳолда, турли ишлаб чиқариш объектларининг фаолият юритишига рухсат берилади.
36. Табиат боғининг курорт зонаси доирасида қуйидагилар ажратилади:
биринчи зона — даволаш хусусиятига эга манбалар, шифобахш балчиқ қатламлари бор ҳудудлар бўлиб, бу эрда ҳар қандай фаолият тақиқланади, даволаш хусусиятига эга манбалар ва балчиқ билан даволаш шифохоналарини ободонлаштириш учун зарур иншоотлар қуриш бундан мустасно;
иккинчи зона — санаторийлар, пансионатлар ва дам олиш уйлари жойлашган ҳудуд бўлиб, бу эрда ҳарқандай фаолият, шунингдек, аҳолининг яшаши тақиқланади, даволаш ва дам олишни ташкил этиш учун зарур бўлган фаолият, шунингдек, тиббиёт ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг вақтинча яшаши бундан мустасно;
учинчи зона — санаторийлар, пансионатлар ва дам олиш уйларига туташ ҳудудлар бўлиб, бу эрда даволаш манбаларига, шифобахш балчиқ қатламларига зарар этказмайдиган ва дам олиш ҳамда даволаниш шароитларини ёмонлаштирмайдиган чекланган хўжалик фаолиятига рухсат этилади.
37. Табиат боғининг курорт зонаси доирасида ушбу Низомнинг 31-бандида белгиланган фаолият турларидан ташқари қуйидагилар тақиқланади:
фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал сувлар ва шифобахш балчиқ қазиб олиш бундан мустасно;
кимё, целлюлоза-қоғоз ва металлугия саноати корхоналарининг фаолияти;
заҳарли кимёвий моддаларни қўллаш;
харом ўлган чорва моллар кўмиладиган жойларни ташкил этиш;
оқова сувлар тўпланадиган иншоотлар қуриш;
заҳарли кимёвий моддалар ва минерал ўғитлар омборларини қуриш.
38. Табиат боғининг барча ҳудудида ушбу Намунавий низомнинг 31, 32, 36 ва 37-бандларида белгиланган фаолият турларидан ташқари боғдаги табиий объектлар ва комплексларга зарар этказиши мумкин бўлган фаолиятнинг бошқа турлари давлат экология экспертизаси хулосасига асосан тақиқланиши ёки чекланиши мумкин, қўриқхона зонаси бундан мустасно.
39. Қонунчиликда белгиланган тартибда кўрсатилган тақиқ ва чекловлар асосида эр участкалари табиат боғи ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахсларга эр участкаларини сақлаш вазифаси белгиланади.
40. Табиат боғи ва зоналарининг чегаралари табиат боғи ва унинг зоналарининг режимлари кўрсатилган ахборот, огоҳлантириш ва чегара белгилари билан белгиланади.
41. Табиат боғининг фаолият юритиши учун йўллар, бошқа коммуникациялар ва иншоотлар курилиши зарур бўлган ҳолларда, бузилган эрларни мажбурий тарзда рекультивация қилиш, табиатни муҳофаза қилиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.
42. Табиат боғининг чегараларида муҳофаза этиладиган бошқа табиий ҳудудлар (давлат табиат ёдгорликлари, буюртма қўриқхоналари, табиат питомниклари ва бошқалар) жойлашиши мумкин ва уларнинг ҳудудида муҳофаза этиладиган ушбу табиат ҳудудлари учун кўзда тутилган режим белгиланади.
5-боб. Табиат боғининг рекреацион ва илмий фаолияти, шунингдек, экологик таълим ва маърифат
43. Табиат боғининг рекреацион ва илмий фаолияти табиат боғининг ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари ҳамда айрим мутахассислар томонидан амалга оширилади.
44. Табиат боғида рекреацион фаолият муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлишнинг қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Табиат боғида рекреацион фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ташриф маркази ташкил этилади, йўналишлар, тўхташ майдончалари, бошқа инфратузилма элементлари ўрнатилади.
45. Табиат боғи илмий фаолиятни амалга ошириш учун табиат боғи маъмурияти биносида илмий фондлар сақланадиган жой, табиат боғи ҳудудида эса, дала базалари, кордонлар, илмий инфратузилма ва биохилма-хиллик мониторингини юритиш инфратузилмаси бўлиши лозим.
46. Табиат боғининг илмий фондлари муддациз сақланиши керак. Табиат боғида фондларни сақлаш учун зарур шароитлар, жумладан биологик коллекциялар фумигацияси таъминланади.
Табиат боғи ҳудудида олиб бориладиган барча илмий тадқиқотларнинг дастлабки материаллари (ёки уларнинг нусхалари) ҳамда мазкур тадқиқот натижалари ушбу тадқиқотларни амалга оширган субъект тоифасидан қатьи назар, табиат боғининг илмий фондларига тақдим этилиши шарт. Табиат боғи ушбу материаллардан беғараз асосда, қонунчиликка мувофиқ интеллектуал мулкларига риоя этган ҳолда фойдаланади.
47. Табиат боғидаги илмий тадқиқотларга Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Илмий-техник кенгаши услубий раҳбарлик қилади.
Тасарруфида табиат боғи бўлган махсус ваколатли давлат органининг Илмий-техник кенгаши табиат боғидаги экологик таълим ва маърифат ишларига услубий раҳбарлик қилади.
48. Табиат боғида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва бажариш, шунингдек, илмий тадқиқот дастурларини шакллантириш мақсадида Илмий кенгаш тузилади. Табиат боғи Илмий кенгашининг низоми ва шахсий таркиби тасарруфида ушбу табиат боғи бўлган давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
49. Табиат боғи таълим ва маърифат масалалари бўйича ўз илмий ишлари, материалларини чоп этиши мумкин.
50. Табиат боғининг биохилма-хиллик мониторинги атроф табиий муҳит мониторинги доирасида олиб борилади.
6-боб. Табиат боғини қўриқлаш
51. Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари табиат боғини қўриқлайди ва боғ ҳудудидаги юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг (жойлашган, истикомат қиладиган) режимга риоя этишини назорат қилади.
52. Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
табиат боғининг қўриқхона зонаси ҳудудига кириш ҳуқуқини берадиган ҳамда табиат боғининг бошқа зоналаридаги табиат объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни текшириш;
транспорт воситаларини текшириш;
табиат боғи ҳудудида ҳуқуқбузарликлар аниқланганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузиш, маъмурий қўлга олиш, буюм ва ҳужжатларни ва табиатдан ноқонуний фойдаланиш натижасида олинган маҳсулотларни олиб қўйиш, маъмурий жазога тортиш чораларини қўллаш;
айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида материалларни тегишли органларга юбориш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг табиат боғи ҳудудида белгиланган режимга риоя этиш бўйича фаолиятини текшириш;
идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда жисмоний куч ишлатиш ҳамда хизмат итларидан фойдаланиш;
табиат боғи режимини бузган ҳолда табиатдан фойдаланиш, хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятни қонунчиликда белгиланган тартибда ва ҳолларда тўхтатиш;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Табиат боғи қўриқлаш ходимларининг ҳуқуқлари боғнинг қўриқлаш ходимлари бўлмаган бошқа ходимларига ҳам берилиши мумкин. Ушбу ҳуқуқлар ходимларнинг розилиги билан ёзма аризаси асосида берилади ва директорнинг буйруғи билан расмийлаштирилади.
53. Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари учун мўлжалланган ўқотар қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари, махсус воситаларнинг тури (модели), сони, шунингдек, уларга эгалик қилиш, уларни сақлаш, олиб ўтиш, топшириш, қабул қилиш ва ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш тартиби тасарруфида ушбу табиат боғи бўлган давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
Қўриқлаш ходимлари махсус воситалар, ўқотар қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари билан қонунчиликка мувофиқ таъминланади.
54. Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторларининг барча ҳуқуқ ва имтиёзларидан фойдаланади.
Табиат боғининг директори ва режим бўйича директор ўринбосари (мавжуд бўлса) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича катта давлат инспекторларига, табиат боғининг қўриқлаш ходимлари эса экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторларига тенглаштирилади.
55. Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари тасдиқланган дастурларга мувофиқ жанговор хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, аҳлоқий-психологик ва жисмоний тайёргарлик курсларида ўқитилади.
Курслар дастури ва ўқитиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда, тасарруфида ушбу табиат боғи бўлган давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
56. Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари бир хил намунадаги формали кийим-бош ва фарқлаш белгилари билан таъминланади.
Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, жумладан, табиат боғи ҳудудига жиноятчи гурухларнинг кириб келиши ва ўрнашиб олишининг олдини олиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий органлари билан ҳамкорликда тадбирлар ўтказади.
57. Табиат боғи ҳудудини қўриқлашга экологик назорат бўйича жамоатчилик инспекторлари ҳам жалб қилиниши мумкин.
7-боб. Табиат боғи устидан давлат назорати
58. Табиат боғи устидан давлат назорати қуйидагича амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси — табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда Табиат боғи режимига риоя этилиши устидан давлат назоратини, илмий фаолият ва мониторингни олиб боради;
Бошқа ваколатли давлат органлари — қонунчиликка мувофиқ молиявий, хўжалик ва бошқа фаолият турларини назорат қилади.
59. Табиат боғи режимини бузишда айбланган юридик ва жисмоний шахслар ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилади. Айбдорлардан табиат боғига этказилган зарар қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорда ундирилади.
8-боб. Табиат боғининг мулки ва уни молиялаштириш
60. Табиат боғига бевосита оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган бино, иншоотлар, ускуналар, пул маблағлари табиат боғининг мулки ҳисобланади.
61. Қуйидагилар табиат боғини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Тошкент вилояти маҳаллий бюджет маблағлари;
Екология, атроф-мухитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
фуқароларнинг табиат боғи ҳудудига кириш ва табиат ресурсларидан фойдаланиши учун сотилган билетлардан олинган маблағлар;
табиат боғига этказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобрақамига тушадиган маблағлар;
илмий-тадқиқот, рекреацион, табиатни муҳофаза қилиш, реклама-ноширлик ва маърифий фаолиятдан олинган маблағлар;
белгиланган тартибда ундирилган жарима маблағлари;
мусодара этилган овчилик қуроллари ва балиқчилик асбобларини реализация қилишдан тушган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
62. Табиат боғи Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган даромадлар ва ҳаражатлар сметасига мувофиқ, маблағларни мустақил тасарруф этади.
9-боб. Табиат боғи ходимларини моддий рағбатлантириш
63. Табиат боғи ходимларига кўп йил ишлагани учун қўшимча ҳақ, шунингдек, туман ва юқори тоғ коеффициентлари белгиланади. Табиат боғи ходимлари лавозим мажбуриятларини бажариш муносабати билан табиат боғи ҳудудида бўлган вақти учун ходим учун белгиланган ойлик маоши миқдорида дала таъминоти шаклидаги компенсация оладилар.
64. Табиат боғи ходимларига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 173-моддасига мувофиқ, қўриқхона вазифаларини бажаришда ходим ўзига тегишли мол-мулкдан фойдаланганлик учун амортизация ва эксплуатация харажатлари тўланади. Тўлов миқдори ва тартиби жамоа шартномаси ёки табиат боғи директори ва ходимлари ўртасида тузилган жамоат шартномасига асосан белгиланади.
65. Табиат боғи ходимларини уларнинг хизмат бурчи билан боғлиқ бўлмаган вазифаларга жалб этиш тақиқланади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
66. Табиат боғи фаолиятини тугатиш ва қайта ташкил этиш қонун хужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Табиат боғини қаттиқроқ режимли тоифадан энгилроқ режимли муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тоифасига ўтказиш мақсадида қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, алоҳида ҳолларда йўл қўйилади.

Вазирлар Маҳкамасинунг 2018 йил 14 августдаги 657-сон қарорига

3-ИЛОВА

Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ

I
Ходимларнинг чекланган умумий сони — 67 нафар,
шу жумладан, бошқарув ходимлари — 4 нафар,
мутахассислар — 33 нафар,
ёрдамчи ходимлар — 30 нафар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 657-сон қарорига
4-ИЛОВА
Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси тўғрисида
НИЗОМ

1-боб. Умумий коидалар
1. Ушбу Низом Чотқол давлат биосфера қўриқхонасининг мақсади, асосий вазифалари, функциялари, режими, уни бошқаришни ҳудудини муҳофаза қилиш, тартибини белгилайди.
2. Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси (кейинги ўринларда қўриқхона деб аталади) ўзига хос экологик тизимлар, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини асраш ҳамда ўрганиш учун мўлжалланган табиий объектлар ва комплексларни муҳофаза қилишнинг қатъий режимига эга бўлган, умумдавлат аҳамиятига молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд ҳисобланади.
3. Қўриқхона Ўзбекистон Республикасининг табиий ҳудудида табиий шароитлари бўйича минтақага мос келадиган ҳамда ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган шароитлар мавжуд бўлган участкаларда ташкил этилади.
Қўриқхона маълумотларни тўплаб қайта ишлайдиган, тезкор ва таҳлилий ахборот тақдим этадиган доимий фаолият кўрсатувчи давлат тизимини ташкил этади ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича асосланган қарорлар қабул қилиш учун база ҳисобланади.
4. Қўриқхона эри муҳофаза этиладиган табиат эрларига киради. Эр участкалари ва бошқа табиий объектлар қўриқхонага доимий фойдаланиш учун тақдим этилади.
Қўриқхона ҳудудига тегишли эр, сув, эр ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бошқа табиий объектлар ва комплекслар хўжалик ёки бошқа мақсадларда фойдаланишдан олиб қўйилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, қўриқхона эр участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга алоҳида ҳолларда йўл қўйилади.
6. Қўриқхона ҳудуди эр тузиш схемаларини ишлаб чиқиш, ҳудудни режалаштириш, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича бошқа режа ва дастурларни ишлаб чиқишда ҳисобга олинади.
7. Қўриқхона ўз фаолиятини «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида», «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ушбу Низом ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари асосида амалга оширади.
8. Қўриқхона Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.
9. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
махсус ва колатли давлат органи — тасарруфида қўриқхона бўлган ва уни бошқарадиган давлат органи;
маълумотларни камерал қайта ишлаш — биохилма-хиллик ва табиий жараёнларнинг табиий кечиши мониторинги тўғрисидаги маълумотларни дастлабки қайта ишлаш;
табиий жараёнларнинг давлат эталони — маълум табиий ҳудудга хос бўлган эталон экотизим;
табиий ҳудуд — табиий-иқлим шароитлари ўхшаш (бир хил бўлган) ҳудуд;
еталон экотизимлар — юридик ва жисмоний шахслар фаолияти натижасида ўзгаришлар рўй бермаган экотизим.
10. Қўриқхона юридик шахс ҳисобланади ва давлат табиатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот муассасаси шаклида ташкил этилади.
Қўриқхона Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, банкларда ўз ҳисоб рақами, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамига эга.
11. Қўриқхона ўз рамзий белгилари — байроғи, вимпели, эмблемаси ва бошқа рамзларга эга бўлишга ҳақли. Бошқа ташкилотлар қўриқхона ҳудудида жойлашган табиий ва тарихий-маданий комплекслар, объектлар тасвири, уларнинг номлари ва рамзлари акс этган босма, эсдалик ва бошқа маҳсулотларни фақат қўриқхона билан тузилган шартномага асосан ишлаб чиқаради.
12. Қўриқхонанинг давлат тилидаги номи: «Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси», рус тилида «Чаткальский Государственный биосферный заповедник», Чатқал биоспҳере стате ресерве.
Почта манзили: Тошкент вилояти, Паркент тумани, Соҳил кўчаси, 1-уй. электрон почта манзили: биосфера@инбох.уз.
13. Қўриқхона маъмурий-хўжалик, илмий ва қўриқлаш (инспекция) бўлимларидан иборат.
2-боб. Қўриқхонанинг мақсади, асосий вазифалари ва функциялари
14. Қўриқхонанинг мақсади ўзига хос экологик тизимларни ўз ҳудудидаги табиий жараёнлар, ўсимликлар, ҳайвонларнинг генетик фонди, бошқа табиий объектлар ва комплексларнинг давлат эталони сифатида табиий жараёнларнинг табиий кечишига аралашмасдан дахлсиз ҳолатда асраб-авайлашдан иборат.
15. Қуйидагилар қўриқхонанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
асосий зонада муҳофаза остига олинган бутун табиий комплексни табиий ҳолатда сақлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимида (екологик тармоқда) биологик ва ландшафт хилма-хиллигини таъминлаш, экологик мувозанатни сақлашда иштирок этиш;
ўз ҳудудида барча табиий объектлар ва комплекслар, табиий жараёнлар ва ҳодисаларни табиий шароитда ўрганиш;
қўриқхонанинг эталон экотизимларидаги биохилма-хиллик ва табиий жараёнларнинг кечиши мониторингини олиб бориш.
16. Қўриқхона ўз зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги функцияларни бажаради:
а) муҳофаза этиладиган табиий хҳудудлар тизимида (екологик тармоқда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги биологик ва ландшафт хилма-хиллигини таъминлаш, экологик мувозанатни сақлаб туриш соҳасида:
қўриқхонадаги табиий объектлар ва комплексларни муҳофаза этиш режимини таъминлайди;
давлат дастурлари, концепциялар лойиҳаларини, ишлаб чиқариш кучлари иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани жойлаштириш ва ривожлантириш схемалари, шунингдек, қўриқхона ва унинг қўриқланма ҳудудидаги табиий комплексларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган барча турдаги қурилиш ишлари учун эр участкаларини танлаш билан боғлиқ материалларни давлат экспертизасидан ўтказишда иштирок этади;
екологик-маърифий фаолиятни амалга оширади;
б) ўз ҳудудида барча табиий объектлар ва комплекслар, табиий жараёнлар ва ҳодисаларни табиий шароитда ўрганиш соҳасида:
илмий материални тўплайди, қайта ишлайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради;
илмий-тадқиқот ишларини, жумладан, мутахассисларни шартнома асосида жалб этган ҳолда амалга оширади;
қўриқхона биохилма-хиллиги тўғрисида маълумотлар базасини яратади;
табиатни муҳофаза қилиш соҳасида илмий кадрлар ва мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашади;
в) қўриқхонанинг эталон экотизимларидаги биохилма-хиллик ва табиий жараёнларнинг табиий кечиши мониторингини олиб бориш соҳасида:
мониторинг маълумотларини камерал қайта ишлайди;
мазкур табиий ҳудудда жойлашган муҳофаза этиладиган бошқа табиий ҳудудлар мониторинги ҳақида маълумотларни олади, қайта ишлайди ва умумлаштиради;
ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига марказлаштирилган ҳолда қайта ишлаш ва умумлаштириш учун тақдим этади;
мониторинг маълумотлари асосида табиий жараёнлар ҳолати, ҳодисалар ва прогнозлар тўғрисида табиий ҳудуд миқёсида маърузалар тайёрлайди.
3-боб. Қўриқхонани бошқариш
17. Қўриқхонани бошқариш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Респубикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:
қўриқхона директорини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
қўриқхона фаолиятини таъминлаш учун мулкни тақсимлаб беради, жумладан, пул маблағлари ажратади;
даромадлар ва харажатлар сметаси ва қўриқхона маблағларини сарфлаш ҳисоботини тасдиқлайди;
қўриқхона штатлар жадвалини тасдиқлайди;
қўриқхона фаолияти ва ҳудуддаги режимга риоя этилишини назорат қилади;
қўриқхона ҳудудида илмий инфратузилма ва табиий жараёнларнинг табиий кечиши ва биохилма-хиллик мониторинги инфратузилмасини яратади;
қўриқхона рамзларини тасдиқлайди;
қўриқхонани бошқариш режасини тасдиқлайди;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
18. Қўриқхона директори ва ўринбосарлари қўриқхона фаолиятининг ташкил этилиши учун масъулдирлар.
19. Қўриқхона директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда, директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Қўриқхона директорининг илм-фан, таълим ва рекреация масалалари бўйича ўринбосари лавозимига кўра, илм-фан бўлими бошлиғи ҳисобланади.
Қўриқхона директорининг режим бўйича ўринбосари ўз лавозимига кўра, табиатни қўриқлаш бўйича инспекция бўлими бошлиғи ҳисобланади.
Бош ҳисобчи Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
20. Қўриқхона директори қўриқхонадаги мавжуд барча табиий объектлар ва комплекслар, мол-мулк ҳимоя қилиниши, ҳисоботнинг ўз вақтида тақдим этилиши, ушбу ҳудуддаги молиявий, шартнома ва меҳнат интизомига риоя этилиши учун масъулдир.
21. Қўриқхона директори:
қўриқхона фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
қўриқхона маблағлари ва мол-мулкини қонунчиликда белгиланган тартибда тасарруф этади;
қўриқхона мол-мулки, ускуналари, моддий ва бошқа бойликлари сақланишини ташкил этади;
қўриқхона ходимларини ишга қабул қилади ва лавозимдан озод этади;
қўриқлаш ходимлари гуруҳларининг бошлиқларини лавозимга (участка бошлиқларини) тайинлайди ва озод қилади;
шартномалар тузади;
банк муассасаларида қўриқхона номидан молиявий операцияларни амалга оширади;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда қўриқхона манфаатларини ишонч қоғозисиз ифода этади;
қонунчилик ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
22. Қўриқхона директорининг илм-фан, таълим ва рекреация масалалари бўйича ўринбосари:
илмий-тадқиқот фаолияти амалга оширилишини, биохилма-хиллик ва табиий жараёнларнинг табиий кечиши, экологик таълим мониторингини юритилишини ҳамда қайд этилган йўналишлар белгиланган талабларга риоя этилишини ташкил этади;
илмий фондлар шакллантирилиши, сақланиши ва улардан фойдаланишни таъминлайди.
23. Қўриқхона директорининг режим бўйича ўринбосари:
қўриқхона ҳудуди ва унинг муҳофазасини ҳамда қўриқлаш ходимлари ишини ташкил этади;
қуроллар, ўқ-дорилар, формали кийим-кечаклар, алоқа воситалари, махсус анжомлар сақланиши ва уларнинг белгиланган тартибда қўлланилишини таъминлайди;
қўриқхона режимини бузган айбдорларни жавобгарликка тортади ҳамда қўриқхона қўриқлаш ходимларининг маъмурий жавобгарлик чораларини тўғри қўллашини назорат қилади;
қўриқхона режимини бузган айбдорларни жавобгарликка тортиш мақсадида материалларни, қўриқхонанинг муҳофаза этиладиган табиий объекти ва комплексига этказилган зарарни қоплаш тўғрисида даъво аризаларини тегишли органларга белгиланган тартибда тақдим этади.
24. Қўриқхона тўғрисидаги асосий маълумотлар унинг паспортида баён этилади. Қўриқхона паспортидаги маълумотлар рўйхати ва уни юритиш тартиби қонунчилик томонидан белгиланади.
25. Қўриқхона бошқариш режаси ва йиллик иш режалари асосида фаолият юритади. Қўриқхона бошқариш режаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартиб асосида ишлаб чиқилади ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.
26. Қўриқхона биохилма-хиллик ва табиий жараёнларнинг табиий кечиши мониторингини, муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд давлат кадастрини юритиш учун зарур маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига белгиланган тартибда беғараз асосда тақдим этади.
4-боб. Қўриқхонада илмий-тадқиқот фаолияти ҳамда биохилма-хиллик ва табиий жараёнларнинг кечиши мониторингини юритиш
27. Қўриқхонанинг илмий-тадқиқот фаолияти табиий объектлар ва комплекслар, эталон экотизимлардаги табиий жараёнлар бўйича кўп йиллик тадқиқотлар ўтказиш орқали амалга оширилади. Илмий-тадқиқот фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Илмий-тадқиқот фаолияти ҳамда биохилма-хиллик ва табиий жараёнларнинг кечиши мониторинги қўриқхона илмий ходимлари, шунингдек, шартнома асосида жалб қилинадиган илмий ташкилотлар, олий таълим муассасалари ва бошқа мутахассислар, жумладан хорижий мутахассислар томонидан амалга оширилади.
28. Қўриқхона Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг биохилма-хиллик ҳамда табиий жараёнларнинг табиий кечиши мониторингини юритиш услубларига мувофиқ:
биохилма-хиллик ҳамда табиий жараёнларнинг табиий кечиши мониторингини юритиш учун инфратузилма ташкил этади;
биохилма-хиллик ҳамда табиий жараёнларнинг табиий кечиши мониторинги бўйича олинган маълумотларни қайта ишлайди;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига табиий ҳудуд даражасидаги табиий жараёнлар ва ҳодисалар ҳолати тўғрисидаги маърузаларни ҳамда қўриқхоналар фаолиятининг асосий натижаси ҳисобланган прогнозларни тақдим этади.
Қўриқхона эталон экотизимидаги табиий биохилма-хиллик ва табиий жараёнларнинг табиий кечиши мониторинги маълумотлари қўриқхона ҳудудидаги ўсимлик ва ҳайвонот олами давлат кадастри учун асос ҳисобланади. Кадастр маълумотларини ушбу маълумотлар билан таққослаш биохилма-хиллик ҳолати ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот олами объектлари сонининг кўпайгани ёки камайганининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.
29. Қўриқхона эталон экотизимларда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда биохилма-хиллик ва табиий жараёнларнинг мониторингини юритилишини таъминлаш мақсадида қўриқхона маъмурияти учун ажратилган эр участкасида илмий фондлар сақланадиган бинодан ҳамда қўриқхона ҳудудида мавжуд – дала базалари, кордонлар, илмий инфратузилмава мониторинг инфратузилмасидан фойдаланади.
Қўриқхонанинг илмий фондлари муддациз сақланади. Қўриқхонада фондларни сақлаш, жумладан, биологик коллекциялар фумигацияси учун зарур шароитлар таъминланади.
Қўриқхона ва унинг қўриқланма зонаси ҳудудида олиб бориладиган барча илмий-тадқиқотларнинг дастлабки материаллари (ёки уларнинг нусхалари) ҳамда мазкур тадқиқотлар натижалари, ушбу тадқиқотларни ўтказган субъект тоифасидан қатъий назар, қўриқхона илмий фондига тақдим этилиши шарт.
Қўриқхона ушбу материаллардан қонунчиликка мувофиқ интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этган ҳолда беғараз асосда фойдаланади.