Савол: Ўрмон ерларини ижарага олиш учун кимга мурожаат қилиш керак.
Жавоб: Интернетга уланган компьютер ёки мобил алоқа воситалари орқали “IJARA-URMON.UZ” электрон савдо платформасига уланиб электрон онлайн-аукционларни кузатиб боришингиз ва тадбиркорлик фаолиятинигизни бошлашга ёки ривожлантиришга мос келадиган ўрмон фонди ер майдонларини ижара хуқуқини ютиб олиш савдоларида қатанашиш мақсадга муовофиқ бўлади.
Савол: Аукционда қатнашиш тартибин тушинтириб берсангиз.
Жавоб: Интернетга уланган компьютер ёки мобил алоқа воситалари орқали “IJARA-URMON.UZ” электрон савдо платформасига уланиб давлат хизматлари орқали ўзингизни номингизга олинган ЭРИ (электрон рақамли имзо) калити билан ID.GOV.UZ ёки EIMZO тизими орқали танлаган лотга ариза берилади. Ариза беришдан олдин савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион шартлари билан танишиб олишингиз мақсадга муовофиқ бўлади.
Савол: Аукционда нечта одам қатнашиш мумкин.
Жавоб: “IJARA-URMON.UZ” электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукционда бир нафар ва унда кўп талабгор қатнашиши кўзда тутилган бўлиб, давлат ўрмон фонди ер участкасини ижарага олиш учун энг юқори нархни таклиф этган иштирокчи аукцион ғолиби бўлади.
Савол: Мен ўзим билаган ва кўрган ўрмон ерини аукционга қўйиб беришингизни сўрайман.
Жавоб: Сиз кўрган ва билган худуд қайси ўрмон хўжалигига тегишли бўлса уларга ёзма равишда мурожаат қилишингиз лозим бўлади, сабаби Сиз кўрган ўрмон фонди ерлари ўрмон билан қопланмаганлиги, фойланмаётганлиги ва бўш турганлиги юзасидан хўжалик мутахассислари хулоса тайёрлаб шундан сўнг “IJARA-URMON.UZ” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ўтказишга маълумотларни буютмачига электрон тарзда юборади.
Савол: Ўрмон ерларида қандай фаолиятларни амалга ошириш мумкин.
Жавоб: ўрмон барпо қилиш (кўп йиллик манзарали ва саноатбоп дарахтларни экиш орқали), мевали ва ёнғоқ мевали боғлар барпо қилиш, доривор ўсимликларни етиштириш, кўчатлар етиштиришни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалик экинларини экиш, балиқчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичиликни ривожлантириш, илмий-тадқиқот, маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация, эстетик ва экологик туризмни ривожлантириш, овчилик хўжаликлари ташкил этиш, ва Бошқа фаолият турлари (лимонария ва иссиқхоналар, ахолига пуллик хизмат кўрсатиш) мақсадларида фойдаланиш мумкин.
Савол: Ўрмон ерлари нима асосида берилади.
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 993-сон қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида аукцион ғолибига шартномага мувофиқ берилади.
Савол: Ўрмон ерлари ижарага олган фуқороларга неча йилга берилади.
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 993-сон қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида эллик йилгача бўлган муддатга, уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмаган муддатга берилади.
Савол: Ижара шартномасида қандай шартлар, талаблар ва қоидалар бор.
Жавоб: Ижарага берилаётган ўрмон фонди участкаси майдони, фаолият тури, ижара муддати, ижара ҳақи миқдори ва уни тўлаш муддатлари, ер турлари ва ҳолати, ижарачининг ўрмон фонди участкасидан фойдаланиш шартлари, ижарачининг хуқуқ ва мажбуриятлари, ижарачининг реквизитлар.
Савол: Мен кўп йиллардан бери томарқамга туташ бўлган ўрмон еридан фойдаланиб келаман шу ерни менга ижара шартномаси қилиб беришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Жавоб: Бугунги кунда ўрмон фонди ерларини ижарага олиш хуқуқи “IJARA-URMON.UZ” платформасида электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилмоқда. Тоғли ва олис қишлоқларда яшовчи махаллий ахолига ўзига яқин бўлган ёки томарқасига туташ бўлган ерлардан ижара асосида фойдаланиш бўйича енгилик ва устунлик конунчиликда кўзда тутилмаган. Келгусида маҳаллий аҳоли вакилларига ўрмон фонди ерларини ижарага беришда усунлик бериш тартиби ишлаб чиқилмоқда.
Савол: Ўрмон фонди ерларидан қай тартибда рухсатнома(квота) олиш мумкин.
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.02.2022 йилдаги “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим хужжатлани бериш тартиб-таомийлари” тўғрисидаги 86-сон қароринг 14 бандида кўрсатиб ўтилган.
Савол: Давлат хизматлари марказларига қандай хужжатлар тақдим этилади.
Жавоб: Ўзи тўғрисида маълумот. Хом-ашё йиғмоқчи бўлган корхона ёки ташкилот рахбарининг розилик хати.
Савол: Давлат хизматлари марказлари келиб тушган мурожжатлар қандай пайтларда рад этилади.
Жавоб: Ер эгасини розилик хати бўлмаса ва мурожжатда суралаётган доривор хом-ашёсига меъёр ажратилмаган бўлса.