Раҳбарият маърузалари
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан 2017 йилнинг И ярим йиллигида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи ва жорий йилнинг II ярим йиллигида бажарилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида Қўмита раиси Н.Бакировнинг маърузаси
Ассалому алайкум ҳурматли ҳамкасблар!
Ҳурматли селектор йиғилиши қатнашчилари!
Қўмитамиз ташкил этилганига 3 ой бўлди, ўтган қисқа даврда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Мен бугунги йиғилиш кун тартибидаги масалалар кўплигини инобатга олиб, вақтингизни кўп олмасдан, тизимдаги ютуқ ва мувафақиятларимиз тўғрисида эмас, балки Давлат раҳбари томонидан олдимизга қўйилган асосий устувор вазифалар тўғрисида тўхталмоқчиман.
Бундан буён қўмитамизнинг давлатимиз олдидаги ютуқлари, албатта тизим идора ва ташкилотлари, жумладан хўжаликларимиз томонидан амалда бажарилган ишлар кўрсаткичи билан баҳоланади. Ушбу кўрсаткичларни юқори даражага кўтаришимиз учун олиб бораётган корпоратив бошқарувни, яъни жамоа бўлиб ишлаш механизмини қайта кўриб чиқишимиз зарур.
Бу дегани, Қўмита билан ҳудудий бошқарма ўртасидаги, ҳудудий бошқарма билан хўжаликлар ўртасидаги, хўжаликлар эса таркибидаги ҳар бир бўлим ва бўлим мутахассиси нима иш билан банд, нима иш қилиши керак, вазифасини тўлиқ бажаряптими деган саволлар билан танқидий қайта кўриб чиқишимиз лозим. Бунда:
Қўмита қуйи тизим корхоналарига шароит яратиш учун нима қилиши керак? Норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш керакми? Маблағ масаласида ёрдам керакми? Кайсидир ёъналишларимизда Ҳукумат имтиёзларига зарурат борми? -Деган саволлар бўйича қўмита иш бошлаган ва ечимини изламоқда.
Ҳудди шунингдек, Қўмитанинг Республикада жойлашган идора ва ташкилотлари Қўмита ва унинг тизимидаги ўрмон хўжаликлари учун қандай ёрдам бера олади?
Ўрмон хўжаликлари эса қўйилган вазифаларни амалга ошириши учун нима қилиши керак? Кўрсаткичларни кўтариш учун имконияти қай даражада? Нима етишмайди (техниками, механизмми, асбоб ускунами, норматив ҳужжатми ёки бошқа ресурсларми) ва қандай муаммолар борлигини чуқур ўрганиш керак.
Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тизимида 2017 йил I чораги давомида соҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва 2017 йилга белгиланган вазифалар бажарилиши юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАъЛУМОТ
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 январдаги “Бош вазир ўринбосарлари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, ҳокимликлар раҳбарларининг тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришдаги камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2017 йилги иқтисодий ва ижтимоий дастурининг энг муҳим ёъналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари” мавзусидаги 1-сонли йиғилиш баёни топшириқларининг ижросини та’минлаш, ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Танқидий таҳлил, қат’ий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси” номли ма’рузасида баён этилган устувор вазифалар барчамизнинг, шу жумладан республика ўрмон хўжаликлари фаолиятида ҳам дастурул амал сифатида қабул қилиб олинди.
Шунингдек, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси” халқимиз турмуш тарзини юқори босқичга кўтариш ва фаровонликни та’минлашга қаратилган ҳужжатлардир.
Бугунги кунда Ҳурматли юртбошимиз томонидан ижро интизомини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори, фармойишлари, баёнлари, оғзаки ва ёзма топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишларини ўз муддатида сўзсиз бажарилишини та’минлаш давлат бошқаруви органларининг биринчи галдаги вазифаси қилиб белгилаб берилди. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ-2881-сон қарори билан ижро интизомини ташкил этиш ва ҳужжатлар бажарилишини назоратини қилиш тизими белгилаб берилди.
Қарордан келиб чиқиб, ижро интизомини ҳар бир ташкилот ва ўрмон хўжалиги раҳбаридан кунлик мониторинг қилиб, назоратини олиб бориши, тегишли назорат карточкаларини белгиланган тартибда юритилишини ташкил этиш ва та’минлаш, бу борада мас’ул ходимларнинг шахсий мас’улияти ва жавобгарлигини кучайтириш чораларини белгилаш, ҳужжатлар ижросини этарли даражада та’минламаган мас’улларга нисбатан қат’ий чора кўриб бориш ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида Бош бошқармага доимий ахборот бериб бориш талаб этилади.
Бундан ташқари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, ўрганилишини, мурожаатларда кўтарилган масалаларни батафсил ўрганиб, натижасини муаллифга ма’лум қилиш, ҳар бир фуқаронинг мурожаатида унинг дарди акс эттирилганини инобатга олиб, мурожаатларни кўриб чиқишда виждонан ёндошишни талаб этади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали жорий йилнинг И чораги давомида Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятига оид ёълланган мурожаатлар жами 36 тани ташкил этиб, шундан 15 таси ўрмон хўжалиги раҳбарларининг фаолиятидан норози бўлиб ёзилган шикоятлар, 10 таси соҳага оид таклифлар, 7 таси ариза (ер олиш, ойлик иш ҳаққини кўтариш, уй-жой ажратилишида амалий ёрдам сўраш) ва қолган 4 таси ўрмон фонди эрларида содир бўлаётган ноқонуний ҳаракатлар юзасидан шикоятлардир.
Бош бошқарма девонхонасида 2017 йилнинг ўтган даврида Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига жисмоний ва юридик шахслардан жами 105 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59 тага кўпайган. Шундан, 21 таси Сурхондарё вилоятига, 18 таси Қашқадарё вилоятига, 14 таси Самарқанд вилоятига, 7 таси Жиззах вилоятига, 25 таси Тошкент вилоятига (Тошкент вилоятидагиларнинг асосий қисми таклиф ва аризаларга тўғри келади) ва қолган 20 таси бошқа вилоятларга тўғри келади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ҳақида
Ассалому алайкум,
Ҳурматли Абдулла Нигматович ва Раёсат аъзолари!
Эътиборингизга “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ҳавола этилмоқда.
Мазкур Қонун лойихаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 77, 245, 261-моддаларига қўшимча ва ўзгартишлар киритилмоқда.
Қонун лойихаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг 2017 йил 24 февралдаги 03-393-ХДФ-сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2017 йил 3 мартдаги 03/1-395-сонли топшириғига асосан ишлаб чиқилган.
Ушбу Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурияти қуйидаги асосий сабабларга асосланган:
биринчидан – ўрмон фонди эрларидан фойдаланиш қоидаларини бугунги кун талабларига мувофиқлаштирилиши ва қоидабузарлик турларини аниқ белгилаш лозим;
иккинчидан – қонунни қўллаш амалиётида ўрмон фонди эрларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ишларини кўриб чиқишда кўплаб муаммолар юзага келмоқда;
учинчидан – ўрмон фонди эрларида чорва молларини ўтлатишга оид тақиқ талабларини кучайтириш зарурати юзага келган.
Чунки, ўрмон фондининг дарахт ва буталар билан қопланган майдонида чорва молларини ўтлатиш оқибатида бир неча йиллар давомида улғайган дарахт ва буталар шикастлантирилиб унинг қуришига олиб келади, натижада зарар этказган шахс унча кўп бўлмаган миқдорда жарима тўлаб жазодан қутулиб қолади. (тана диаметри 24 см ли дарахтни шикастлантириш оқибатини қуришга олиб келиши натижасида этказилган зарар миқдори энг кам иш ҳақининг 1,9 коеффитсиентини яъни, 284872,5 сўмни ёки 40 см ли дарахт учун зарар миқдори 614077,5 сўмни ташкил этади). Бундан ташқари ўрмон фонди эрлари 717 нафар ўрмон назоратчилари томонидан муҳофаза этилади. Қўриқлаш ва муҳофаза қилиш ишларини амалга ошириш учун меъёр бўйича яна 2300 нафардан ортиқ назоратчи штатлари талаб этилади.
Ўрмон фондида 500 минг гектардан ортиқ доривор ўсимликлар бўлган яйловзорлар мавжуд. Шунинг учун, мазкур кодексга ўрмон ва доривор ўсимликлар билан қопланган майдонларда чорва молларини ўтлатиш ўсимлик дунёси объектларини ёъқолиб кетишига сабаб бўлаётганлиги учун ўрмон ва доривор ўсимликлар билан қопланган майдонларда чорва молларини ўтлатиш тақиқ талаблари ҳамда фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги кучайтирилмоқда.
Қонун лойиҳаси:
Ўрмон фонди эрларидан фойдаланиш муносабатларини тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга;
Ўрмон фонди эрларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона, тежамли фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга;
Ўрмондан доимий фойдаланувчилар ва ўрмондан вақтинча фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини таъминлашга, уларнинг моддий манфаатдорлигини янада кенгайтиришга;
қонунни қўллаш амалиётида юзага келаётган муаммоларни, қонун ҳужжатларида мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган.
Абдулла Нигматович ва Раёсат аъзолари!
Қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилиб, кенг омма муҳокамаси ўтказилган.
Шунингдек Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда бир қатор хорижий (Европа ва мустақил давлатлар хамдўстлиги) давлатларнинг қонунчилиги ҳам ўрганиб чиқилган.
Мазкур қонунни қабул қилиниши қуйидаги натижаларни беради:
биринчидан – ўрмон фонди эрларидан фойдаланиш қоидаларини бузишни олдини олишдаги бўшлиғи тўлдирилади;
иккинчидан – ўрмондан доимий фойдаланувчилар ва ўрмондан вақтинча фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланди;
учинчидан – ўрмон фонди эрларидан фойдаланиш қоидаларини бузишни олдини олишнинг таъсирчанлиги ошади;
тўртинчидан – ўрмон фонди эрларида содир этилган қонунбузишни кўриб чиқиш борасида муаммоларнинг қонуний эчими белгиланади.
Қонун лойиҳаси ўрнатилган тартибда манфаатдор вазирлик
ва идоралар билан (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Эр ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Фанлар Академияси, “Ўзфармсаноат” ДАК) келишилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги амалдаги қонун хужжатлари мониторинги институтининг ижобий хулосаси олинган.
Ҳурматли Абдулла Нигматович ва Раёсат аъзолари!
Мазкур қонун лойиҳаси ўрмон фондидан фойдаланишни тартибга солиш, ўрмон қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жавобгарликни кучайтириш, фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширишга, энг аввало атроф табиий муҳит ва ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилишга қаратилган бўлиб, уни маъқуллаб берилишини сўрайман.
Қонун лойихҳси маъқулланган тақдирда, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқишда бевосита иштирок этадиган Вазирлар Маҳкамасининг Ишчи гуруҳини тасдиқланиши таклиф этилади.
Ҳисоботим тугади, эътиборингиз учун раҳмат!