Муҳофаза этиладиган табиий худудлар тўғрисида
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
03.12.2004 й.
Н 710-II
МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН
ТАБИИЙ ХУДУДЛАР ТО’Г’РИСИДА
Мазкур Қонун О’зР ОМ 03.12.2004 й. 711-II-сон
Қарорига мувофиқ амалга киритилган
Умумий қоидалар (1-10-моддалар)
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш (11-17-моддалар)
ИИИ. Давлат қо’риқхоналари (18-20-моддалар)
Мажмуа (ландшафт) буюртма қо’риқхоналари (21-22-моддалар)
Табиат божлари (23-25-моддалар)
Давлат табиат ёдгорликлари (26-28-моддалар)
ВИИ. Айрим табиий об’ектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор ко’пайтириш ва тиклаш учун мо’лжалланган ҳудудлар (29-34-моддалар) ВИИИ. Муҳофаза этиладиган ландшафтлар (35-41-моддалар)
Айрим табиий ресурсларни бошқариш учун
мо’лжалланган ҳудудлар (42-43-моддалар)
Якунловчи қоидалар (44-49-моддалар)
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади 2-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари 3-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар то’жрисидаги қонун ҳужжатлари 4-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар 5-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг тоифалари 6-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга бо’лган мулк ҳуқуқи 7-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг эр участкалари ва акватория участкалари 8-модда. Фуқароларнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кириш эркинлиги 9-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати 10-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда фуқаролар о’зини о’зи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг иштироки 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади Ушбу Қонуннинг мақсади муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари типик, ноёб, қимматли табиий об’ектлар ва мажмуаларни, о’симликлар ва ҳайвонларнинг ирсий фондини сақлаб қолишдан, инсон фаолиятининг табиатга салбий та’сир ко’рсатиши олдини олишдан, табиий жараёнларни о’рганишдан, атроф табиий муҳит мониторингини олиб боришдан, экологик ма’рифат ва тарбияни такомиллаштиришдан иборат. 3-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар то’жрисидаги қонун ҳужжатлари Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар то’жрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. Қорақалпожистон Республикасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпожистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади. Агар О’збекистон Республикасининг халқаро шартномасида О’збекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар то’жрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бо’лса, халқаро шартнома қоидалари қо’лланилади. 4-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар Эрнинг ва (ёки) сув кенгликларининг (акваторияларнинг) устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреатсия ва санитария-сожломлаштириш аҳамиятига молик бо’лган, хо’жалик мақсадидаги доимий ёки вақтинча фойдаланишдан то’лиқ ёки қисман чиқарилган участкалари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳисобланади. Табиий об’ектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор ко’пайтириш ва тиклаш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда муҳофаза қилиш ва фойдаланиш режими (бундан буён матнда режим деб юритилади) о’рнатилади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар биологик, ландшафт ранг-баранглигини та’минлаш ва экологик мувозанатни сақлаб туриш учун мо’лжалланган яхлит экологик тизимни ташкил этади. 5-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг тоифалари Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар белгиланган мақсади ва режимига қараб қуйидаги тоифаларга бо’линади: давлат қо’риқхоналари; мажмуа (ландшафт) буюртма қо’риқхоналари; табиат божлари; давлат табиат ёдгорликлари; айрим табиий об’ектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор ко’пайтириш ва тиклаш учун мо’лжалланган ҳудудлар; муҳофаза этиладиган ландшафтлар; айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мо’лжалланган ҳудудлар. 6-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга бо’лган мулк ҳуқуқи Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат мулкидир ва унинг муҳофазасидадир. Эр участкалари ва бошқа табиий об’ектлар хусусий буюртма қо’риқхоналар ҳамда табиий питомниклар ташкил этиш учун юридик ва жисмоний шахсларга фойдаланишга берилиши мумкин.7-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ер участкалари ва акватория участкалари Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ер участкалари табиатни муҳофаза қилиш, сожломлаштириш ва рекреатсия мақсадларига мо’лжалланган ерлар жумласига киради. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ер участкалари ва акватория участкаларида мазкур ҳудудлардан фойдаланишнинг белгиланган мақсадига зид ҳар қандай фаолият тақиқланади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ҳолатига салбий та’сир ко’рсатадиган ёки ко’рсатиши мумкин бо’лган фаолиятни чеклаш ёки тақиқлаш учун ер участкаларини сақлаш вазифаси белгиланади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этишда юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини чеклаш ёки тугатиш туфайли уларга етказилган зарарнинг о’рни қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш учун қишлоқ хо’жалигига мо’лжалланган ва о’рмон фондидаги ерлар ажратиб берилганда қишлоқ хо’жалиги ҳамда о’рмон хо’жалиги ишлаб чиқариши ко’радиган зарар ва талафотларнинг о’рни қопланмайди. Давлат қо’риқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қо’риқхоналарининг, табиат божларининг, давлат табиат ёдгорликларининг, буюртма қо’риқхоналарнинг (овчилик хо’жаликларида ташкил этилган буюртма қо’риқхоналар бундан мустасно), табиий питомникларнинг ер участкаларига солиқ солинмайди. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда хо’жалик фаолияти юритилаётган бо’лса, ер солижи ундирилади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қо’йишга алоҳида ҳолларда ё’л қо’йилади. Юридик ва жисмоний шахслар давлат табиат ёдгорликларини, буюртма қо’риқхоналарни, табиий питомникларни муҳофаза қилиш бо’йича зиммаларига юклатилган мажбуриятлар бажарилишини та’минламаган тақдирда улар эгаллаб турган ер участкаси олиб қо’йилиши мумкин. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ер участкалари ҳамда акватория участкаларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни олиб қо’йиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. 8-модда. Фуқароларнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кириш эркинлиги Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар фуқаролар кириб чиқиши учун очиқдир, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. О’симликлар ва ҳайвонларнинг ноёб ҳамда ё’қолиб кетиш хавфи остида бо’лган турларини, бундай о’симликлар о’садиган ва бундай ҳайвонлар яшайдиган муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг айрим қисмларига фуқароларнинг кириши мазкур ҳудудлар қайси давлат органи, юридик ва жисмоний шахслар тасарруфида бо’лса, шу давлат органи, юридик ва жисмоний шахслар томонидан чекланиши ёки ман этилиши мумкин. Фуқароларнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кириб чиқиши шу ҳудудларда бо’лишнинг махсус ваколатли давлат органлари томонидан тасдиқланадиган қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Фуқароларнинг айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кириб чиқиши О’збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда пуллик асосда амалга оширилиши мумкин. Айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда аҳолининг тарихан қарор топган тарзда яшаши мазкур ҳудудларнинг режимига риоя этиш шарти билан сақлаб қолиниши мумкин. 9-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати О’збекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қо’митаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН
ТАБИИЙ ҲУДУДЛАРНИ БОШҚАРИШ
11-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг давлат бошқаруви 12-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш учун ер участкаларини захира қилиш 13-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритишини тугатиш 14-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри 15-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспорти 16-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режалари 17-модда. Табиий ҳудудларни муҳофаза қилишни ташкил этиш 11-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг давлат бошқаруви Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви О’збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади. 12-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш учун ер участкаларини захира қилиш Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш мақсадида махсус ваколатли давлат органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифига биноан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ер участкалари захира қилинади. Юридик ва жисмоний шахсларнинг захира қилинган ер учаскаларидаги фаолияти, агар бундай фаолият мазкур участкаларда муҳофаза қилиш мо’лжалланаётган табиий об’ектлар ва мажмуалар сақланишига хавф соладиган бо’лса, чекланиши ёки тақиқланиши лозим. Ана шу ер участкаларининг юридик ва жисмоний шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки ижара учун беришга фақат давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси бо’лган тақдирда ё’л қо’йилади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режалар ва дастурларни, ер тузиш схемаларини ҳамда ҳудудий режалаштиришни, шунингдек табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга доир бошқа режаларни ишлаб чиқишда ҳисобга олинади. 13-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритишини тугатиш Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда О’збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ташкил этилади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни қайта ташкил этиш уларнинг тоифаларини о’згартириш зарур бо’лганда амалга оширилади. Бунда муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг қаттиқроқ режимли тоифадан енгилроқ режимли тоифага о’тказилишига алоҳида ҳолларда ё’л қо’йилади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг фаолият юритишини тугатиш бундай ҳудудлар қайси муддатга тузилган бо’лса, шу муддат тугаганидан кейин, шунингдек табиий офатлар ҳамда техноген хусусиятдаги та’сирлар натижасида улардаги табиий об’ектлар ва мажмуаларнинг қимматлилиги ҳамда ноёблилиги ё’қолган тақдирда амалга оширилади.14-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри бу ҳудудларнинг тоифалари ва турлари, уларнинг жужрофий ҳолати, миқдор ва сифат хусусиятлари, экологик, иқтисодий, илмий, ма’рифий ва бошқа жиҳатдан аҳамияти то’жрисидаги, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ҳақидаги, шунингдек ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари ҳақидаги ма’лумотларни о’з ичига олади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри уларнинг режимини та’минлаш, илмий тадқиқотлар о’тказиш, ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштиришни режалаштираётганда мазкур ҳудудларни ҳисобга олиш мақсадида юритилади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри О’збекистон Республикаси Давлат бюджети маблажлари ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда О’збекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қо’митаси томонидан О’збекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда юритилади. Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахсларга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастрига доир ахборот белгиланган тартибда берилади. 15-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспорти Тасарруфида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бо’лган давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар ҳар бир ҳудуд бо’йича паспорт тузадилар, унда мазкур ҳудудни, унинг режими ва бошқарувини тавсифловчи ма’лумотлар ко’рсатилади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд паспортини юритиш тартиби О’збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 16-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режалари Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режалари табиий об’ектлар ва мажмуаларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бо’йича барча ташкилий, табиатни муҳофаза қилиш ё’налишидаги, техникавий ва бошқа тадбирлардан иборат. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режалари тасарруфида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бо’лган давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан тасдиқланади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳалари давлат экология экспертизасидан о’тказилиши керак. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларини ишлаб чиқиш тартиби О’збекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қо’митаси томонидан белгиланади. 17-модда. Табиий ҳудудларни муҳофаза қилишни ташкил этиш Давлат қо’риқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қо’риқхоналари, табиат божлари ва давлат биосфера резерватларини муҳофаза қилиш қо’риқлов ходимлари томонидан амалга оширилади ҳамда мазкур муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар то’жрисидаги низомлар билан тартибга солинади. Қо’риқлов ходимлари давлат қо’риқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қо’риқхоналари, табиат божлари, давлат биосфера резерватлари штатида турадилар ҳамда табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторларининг барча ҳуқуқлари ва имтиёзларидан фойдаланадилар. Давлат буюртма қо’риқхоналари ва табиий питомникларни муҳофаза қилиш, бундай қо’риқхона ва питомниклар қайси юридик шахсларнинг ер участкаларида жойлашган бо’лса, шу юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Давлат табиат ёдгорликларини муҳофаза қилиш, бундай ёдгорликлар қайси юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларида жойлашган бо’лса, шу юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади. Агар давлат буюртма қо’риқхоналари ва давлат табиат ёдгорликлари юридик ҳамда жисмоний шахсларга берилмаган ер участкаларида жойлашган бо’лса, уларнинг муҳофаза қилинишини та’минлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва махсус ваколатли давлат органлари зиммасига юклатилади. Сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳилбо’йи минтақалари ҳамда ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бо’лиш зоналарини муҳофаза қилиш, улар қайси қишлоқ ва сув хо’жалиги органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларида ташкил этилган бо’лса, шу қишлоқ ва сув хо’жалиги органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади. Сув об’ектларининг санитария муҳофазаси зоналари ички ишлар органлари томонидан қо’риқланади. Курорт табиий ҳудудларни ва рекреатсия зоналарини муҳофаза қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан та’минланади.Айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мо’лжалланган ҳудудлар о’рмон қо’риқчилари ва овчилик хо’жаликларининг егерлик хизмати томонидан муҳофаза қилинади. Балиқ хо’жалиги зоналарини муҳофаза қилиш балиқчилик билан шужулланувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳамда табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан та’минланади. Хусусий буюртма қо’риқхоналар ва табиий питомникларни муҳофаза қилиш, улар қайси юридик ва жисмоний шахслар тасарруфида бо’лса, шу юридик ва жисмоний шахслар томонидан та’минланади. Қо’риқланма зоналар давлат қо’риқхоналари, буюртма қо’риқхоналар ва давлат табиат ёдгорликларини муҳофаза қилиш қайси давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар зиммасига юклатилган бо’лса, шу давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан муҳофаза қилинади.
III. ДАВЛАТ ҚО’РИҚХОНАЛАРИ
18-модда. Давлат қўриқхоналарини ташкил этиш 19-модда. Давлат қўриқхоналарининг режими 20-модда. Давлат қўриқхоналарида илмий-тадқиқот фаолияти 18-модда. Давлат қўриқхоналарини ташкил этиш Табиий объектлар ва мажмуаларни муҳофаза қилишнинг қаттиқ режимига эга бўлган, типик экологик тизимлар, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ирсий фондини сақлаб қолиш ҳамда ўрганиш учун мўлжалланган, умумдавлат аҳамиятига молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат қўриқхоналари ҳисобланади. Давлат қўриқхоналари махсус ваколатли давлат органининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат табиатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот муассасаси шаклида ташкил этилади. Давлат қўриқхоналари бундай қўриқхоналар тўжрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низом асосида фаолият кўрсатади. 19-модда. Давлат қўриқхоналарининг режими Давлат қўриқхоналарининг ҳудудида ҳар қандай фаолият тақиқланади, илмий-тадқиқот фаолияти ва атроф табиий муҳит мониторингини юритиш бундан мустасно. Давлат қўриқхоналарида ёнжинга қарши тадбирлар ўтказилишига ёъл қўйилади. Давлат қўриқхоналари ҳудудида ҳамда уларнинг қўриқланма зоналарида тирик организмларнинг янги ва кенжа турларини иқлимлаштириш мақсадида жойлаштириш тақиқланади. Давлат қўриқхоналарининг ёки улар қайси давлат органларининг тасарруфида бўлса, шу давлат органларининг ходими ҳисобланмайдиган фуқароларнинг давлат қўриқхоналари ҳудудида бўлишига уларда ана шу органлар ёки давлат қўриқхонаси маъмурияти берган рухсатнома бўлган тақдирда ёъл қўйилади. 20-модда. Давлат қўриқхоналарида илмий-тадқиқот фаолияти Давлат қўриқхоналарида илмий тадқиқотлар бундай қўриқхоналар штатидаги илмий ходимлар томонидан ўтказилади. Шартнома асосида бошқа илмий ташкилотлар ва мутахассислар жалб этилиши мумкин. Давлат қўриқхоналарида олимлар кенгашлари (илмий кенгашлар) тузилади. Давлат қўриқхоналарида атроф табиий муҳит мониторинги юритилиши шарт. Давлат қўриқхоналаридаги илмий-тадқиқот фаолияти натижалари, агар улар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва табиатни муҳофаза қилиш фондларининг маблажлари ҳисобига олинган бўлса, давлат мулки ҳисобланади. Юридик ва жисмоний шахсларнинг маблажлари ҳисобига олинган илмий-тадқиқот фаолияти натижаларига бўлган мулк ҳуқуқи давлат қўриқхоналари билан мазкур шахслар ўртасида тузилган шартнома билан белгиланади. Давлат қўриқхоналари илмий-тадқиқот фаолияти натижаларидан текин фойдаланадилар. Давлат қўриқхоналарининг табиий объектлари ва мажмуалари ҳолати тўжрисидаги илмий ахборот эълон қилиниши керак. Давлат қўриқхоналари ўз матбуот нашрларига эга бўлиши мумкин. Давлат қўриқхоналарининг илмий фондлари муддатсиз сақланиши керак. Давлат қўриқхоналарининг илмий тадқиқотларини мувофиқлаштириб боришни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси амалга оширади.
МАЖМУА (ЛАНДШАФТ) БУЮРТМА ҚО’РИҚХОНАЛАРИ
21-модда. Мажмуа (ландшафт) буюртма қо’риқхоналарини ташкил этиш 22-модда. Мажмуа (ландшафт) буюртма қо’риқхоналарининг режими 21-модда. Мажмуа (ландшафт) буюртма қо’риқхоналарини ташкил этиш Алоҳида экологик қимматга эга бо’лган табиий об’ектлар ва мажмуаларни асл ҳолатида сақлаш учун мо’лжалланган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мажмуа (ландшафт) буюртма қо’риқхоналари ҳисобланади. Мажмуа (ландшафт) буюртма қо’риқхоналари махсус ваколатли давлат органининг тақдимномаси бо’йича О’збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида ташкил этилади. Мажмуа (ландшафт) буюртма қо’риқхоналари бундай қо’риқхоналар то’жрисидаги, О’збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низом асосида фаолият ко’рсатади. 22-модда. Мажмуа (ландшафт) буюртма қо’риқхоналарининг режими Мажмуа (ландшафт) буюртма қо’риқхоналари ҳудудида ҳар қандай фаолият тақиқланади, илмий-тадқиқот, рекреатсия фаолияти, атроф табиий муҳит мониторингини юритиш, шунингдек пичан о’риш ва чорва моллар о’тлатиш, ёввойи о’симликларни озиқ-овқат мақсадлари учун, мажмуа (ландшафт) буюртма қо’риқхоналари ходимларининг ва мазкур қо’риқхоналарнинг қо’риқланма зоналарида яшовчи фуқароларнинг о’з эҳтиёжлари учун ёввойи ҳолда о’садиган о’симликларнинг доривор ва техник хом ашёсини тайёрлаш (йижиш) бундан мустасно.
ТАБИАТ БОЖЛАРИ
23-модда. Табиат божларини ташкил этиш 24-модда. Табиат божларининг ҳудудлари 25-модда. Табиат божларининг режими 23-модда. Табиат божларини ташкил этиш Алоҳида экологик, маданий ва эстетик қимматга эга бо’лган табиий об’ектлар ва мажмуаларни табиатни муҳофаза қилиш ё’налишидаги, рекреатсия, илмий ва маданий мақсадларда сақлаб қолиш ҳамда улардан фойдаланиш учун мо’лжалланган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар табиат божлари ҳисобланади. Табиат божлари махсус ваколатли давлат органининг тақдимномасига биноан тегишинча О’збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари билан давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида ташкил этиладиган миллий табиат божлари ва маҳаллий аҳамиятга молик табиат божларига бо’линади. Табиат божлари бундай божлар то’жрисидаги, улар қайси давлат органларининг тасарруфида бо’лса, шу давлат органлари томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида фаолият ко’рсатади. 24-модда. Табиат божларининг ҳудудлари Табиат божларининг ҳудуди табиат божларига фойдаланишга бериб қо’йиладиган ер участкаларида, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг табиат божлари чегаралари доирасидаги ер участкаларида жойлашади. Табиат божлари ташкил этилаётганда уларнинг ҳудуди зоналарга бо’линади. Табиат божларининг ҳудудида қо’риқхонага айлантирилган зоналар, рекреатсия, хо’жалик мақсадида ва бошқа тарзда фойдаланиш зоналари ажратиб қо’йилади. Аҳолини сожломлаштириш учун шароит бо’лган тақдирда табиат божларида курорт табиий ҳудудлар учун назарда тутилган режимли курорт зоналар ажратиб қо’йилади. Табиат божлари зоналарининг о’лчамлари ва чегараларини о’згартириш, улар қайси давлат органларининг тасарруфида бо’лса, шу органлар томонидан, давлат экология экспертизаси хулосасини инобатга олган ҳолда амалга оширилади. 25-модда. Табиат божларининг режими Табиат божлари ҳудудида зоналарга бо’линишга мувофиқ табақалаштирилган режим о’рнатилади. Табиат божларининг қо’риқхонага айлантирилган зоналарида давлат қо’риқхоналари учун назарда тутилган режим о’рнатилади. Табиат божларининг рекреатсия зоналари табиий об’ектлар ва мажмуаларнинг ҳолатига қараб турли режимли участкаларга бо’линиши мумкин. Табиат божларининг хо’жалик мақсадида ва бошқа тарзда фойдаланиш зоналарида аҳолининг истиқомат қилишига, юридик ва жисмоний шахсларнинг табиий об’ектлар ва мажмуаларга зарар етказмайдиган фаолиятига ё’л қо’йилади. Ҳар бир зонанинг режими табиат божлари то’жрисидаги низомларда белгиланади. Табиат божларининг ҳудудида қуйидагилар тақиқланади: дарахт ва буталарни кесиш (парваришлаш ё’синидаги ва санитария мақсадидаги кесиш бундан мустасно); гидрологик ва гидрогеологик режимни о’згартирадиган ҳаракатлар; тупроқ эрозиясини, о’симлик ва ҳайвонот дунёсининг таназзулини келтириб чиқарувчи ҳаракатлар; табиат божларининг фаолияти билан божлиқ бо’лмаган ё’л ва муҳандислик-коммуникатсия ишларини амалга ошириш; чиқиндиларни сақлаш ва ко’миш, оқава сувларни оқизиш; тирик организмларнинг янги ва кенжа турларини иқлимлаштириш мақсадида жойлаштириш. Табиат божларида табиий об’ектлар ва мажмуаларга зарар етказиши мумкин бо’лган фаолиятнинг бошқа турлари ҳам чекланиши ёки тақиқланиши мумкин. Табиат божларининг фаолият ко’рсатиши учун ё’ллар, бошқа коммуникатсиялар ва иншоотлар қурилиши зарур бо’лган ҳолларда бузилган ерларни рекультиватсия қилиш, барча табиатни муҳофаза қилиш ё’налишидаги тадбирларни амалга ошириш албатта назарда тутилади.
ДАВЛАТ ТАБИАТ ЁДГОРЛИКЛАРИ
26-модда. Давлат табиат ёдгорликларининг турлари 27-модда. Табиий об’ектларни давлат табиат ёдгорликлари деб э’лон қилиш 28-модда. Давлат табиат ёдгорликларининг режими 26-модда. Давлат табиат ёдгорликларининг турлари Ноёб, о’рнини то’лдириб бо’лмайдиган, экологик, илмий, маданий ва эстетик жиҳатдан қимматли табиий об’ектлари бор муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат табиат ёдгорликлари ҳисобланади. Давлат табиат ёдгорликлари қуйидаги турларга бо’линади: табиий сув об’ектларини сақлаб қолиш учун мо’лжалланган гидрологик (ботқоқ, ко’л, дарё ва бошқа) ёдгорликлар; айрим о’симликларни сақлаб қолиш учун мо’лжалланган ботаник ёдгорликлар; табиат яратган рельеф шаклларини сақлаб қолиш учун мо’лжалланган геоморфологик ёдгорликлар; қазилма об’ектларни сақлаб қолиш учун мо’лжалланган палеонтологик ёдгорликлар; геологик ва минералогик ҳосилаларни сақлаб қолиш учун мо’лжалланган геологик ва минералогик ёдгорликлар. 27-модда. Табиий об’ектларни давлат табиат ёдгорликлари деб э’лон қилиш Табиий об’ектлар махсус ваколатли давлат органининг тақдимномаси, шунингдек юридик ёки жисмоний шахсларнинг илтимосномаси бо’йича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан давлат табиат ёдгорликлари деб э’лон қилинади. Табиий об’ектларни улар жойлашган ер участкаларини олиб қо’ймаган ҳолда давлат табиат ёдгорликлари деб э’лон қилишга ё’л қо’йилади. 28-модда. Давлат табиат ёдгорликларининг режими Давлат табиат ёдгорликлари ҳудудида уларнинг асралишига хавф соладиган ҳар қандай фаолият тақиқланади. Давлат табиат ёдгорликлари қайси юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларида жойлашган бо’лса, шу юридик ва жисмоний шахслар зиммасига бундай ёдгорликларнинг режимини та’минлаш мажбуриятлари юклатилади. Диний мақсадларда фойдаланиладиган давлат табиат ёдгорликлари диний ташкилотларга ёки жисмоний шахсларга бундай ёдгорликларни ободонлаштириш ва асраш ишларини амалга ошириш шарти билан фойдаланишга ёки ижарага берилиши мумкин.
VII. АЙРИМ ТАБИИЙ ОБъЕКТЛАР ВА МАЖМУАЛАРНИ САҚЛАБ ҚОЛИШ, ТАКРОР КЎПАЙТИРИШ ВА ТИКЛАШ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ҲУДУДЛАР 29-модда. Айрим табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудларнинг турлари 30-модда. Буюртма қўриқхоналар 31-модда. Буюртма қўриқхоналарни ташкил этиш 32-модда. Буюртма қўриқхоналарнинг режими 33-модда. Табиий питомниклар 34-модда. Балиқ хўжалиги зоналари 29-модда. Айрим табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудларнинг турлари Айрим табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар буюртма қўриқхоналар, табиий питомниклар ва балиқ хўжалиги зоналари тариқасида ташкил этилади. 30-модда. Буюртма қўриқхоналар Айрим табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар буюртма қўриқхоналар ҳисобланади. Буюртма қўриқхоналар қуйидаги турларга бўлинади: ўсимликлар ва ҳайвонларнинг қимматли, ноёб ва ёъқолиб кетиш хавфи остида турган турларини, тирик организмларнинг кўчиб ўтиш ёълларини сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган биологик (ботаник, зоологик) буюртма қўриқхоналар; айрим қазилма объектлар ва уларнинг мажмуаларини сақлаб қолиш учун мўлжалланган палеонтологик буюртма қўриқхоналар; қимматли сув объектларини сақлаб қолиш учун мўлжалланган гидрологик (ботқоқ, кўл, дарё) буюртма қўриқхоналар; нодир геологик ва минералогик ҳосилаларни сақлаб қолиш учун мўлжалланган геологик ва минералогик буюртма қўриқхоналар. Буюртма қўриқхоналар умумдавлат ёки маҳаллий аҳамиятга молик бўлиши мумкин.
31-модда. Буюртма қо’риқхоналарни ташкил этиш Умумдавлат аҳамиятига молик буюртма қо’риқхоналар махсус ваколатли давлат органининг тақдимномаси, шунингдек юридик ёки жисмоний шахсларнинг илтимосномасига биноан О’збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилади. Маҳаллий аҳамиятга молик буюртма қо’риқхоналар махсус ваколатли давлат органининг тақдимномаси, шунингдек юридик ёки жисмоний шахсларнинг илтимосномасига биноан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан ташкил этилади. Буюртма қо’риқхоналар фаолият муддатлари ко’рсатилмаган ҳолда (муддатсиз) ёки камида о’н йил муддатга ташкил этилади. Буюртма қо’риқхоналар давлатга қарашли ёки хусусий бо’лиши, юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бо’лиши мумкин. Хусусий буюртма қо’риқхоналарни ва юридик шахс ташкил этган ҳолдаги давлат буюртма қо’риқхоналарини ташкил этиш учун ер участкалари ва айрим табиий об’ектлар белгиланган тартибда берилади. 32-модда. Буюртма қо’риқхоналарнинг режими Буюртма қо’риқхоналарнинг ҳудудида, мажмуа (ландшафт) буюртма қо’риқхоналарини истисно этганда, айрим табиий об’ектлар ва мажмуаларга зарар етказиши мумкин бо’лган ҳар қандай фаолият доимий равишда ёки вақтинча чекланади ёки тугатилади. Юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги давлат буюртма қо’риқхоналари жойлашган ҳудудлар ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, шунингдек ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг хо’жалик мақсадидаги фойдаланишидан олиб қо’йилмайди. Мазкур буюртма қо’риқхоналар қайси юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларида ва (ёки) акватория участкаларида ташкил этилган бо’лса, шу юридик ва жисмоний шахслар буюртма қо’риқхоналарнинг белгиланган режимига риоя этишлари шарт. Ҳар бир буюртма қо’риқхона режимининг хусусиятлари, мазкур буюртма қо’риқхона қайси давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар тасарруфида бо’лса, шу давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади. 33-модда. Табиий питомниклар О’симликлар ва ҳайвонларнинг айрим турларига зарур шароит яратиш ё’ли билан уларни сақлаб қолиш, такрор ко’пайтириш ва тиклаш учун мо’лжалланган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар табиий питомниклар ҳисобланади. Табиий питомниклар юридик ёки жисмоний шахсларнинг илтимосномасига биноан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан ташкил этилади. Табиий питомниклар давлатга қарашли ёки хусусий, юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бо’лиши мумкин. Хусусий табиий питомникларни ва юридик шахс ташкил этган ҳолдаги давлат табиий питомникларини ташкил қилиш учун ер участкалари ва айрим табиий об’ектлар белгиланган тартибда берилади. Табиий питомник қайси о’симликлар ва ҳайвонлар учун мо’лжалланган бо’лса, шу питомникнинг ҳудудида шу о’симликлар ва ҳайвонларнинг сақлаб қолиниши, такрор ко’пайтирилиши ва тикланишига хавф соладиган ҳар қандай фаолият тақиқланади.34-модда. Балиқ хо’жалиги зоналари Сув об’ектларини ёки уларнинг қисмларини о’з ичига оладиган, ноёб ва ё’қолиб кетиш хавфи остида турган балиқлар ва бошқа сув организмлари турларини сақлаб қолиш, такрор ко’пайтириш ва тиклаш учун, шунингдек балиқ хо’жалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар балиқ хо’жалиги зоналари ҳисобланади. Балиқ хо’жалиги зоналари табиатни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хо’жалиги органларининг тақдимномасига биноан О’збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилади. Балиқ хо’жалиги зоналарида балиқлар ва бошқа сув организмларининг сақлаб қолиниши, такрор ко’пайтирилиши ва тикланишига хавф соладиган ҳар қандай фаолият тақиқланади. ВИИИ. МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ЛАНДШАФТЛАР 35-модда. Муҳофаза этиладиган ландшафтларнинг турлари 36-модда. Курорт табиий ҳудудлар 37-модда. Курорт табиий ҳудудларнинг режими 38-модда. Рекреатсия зоналари 39-модда. Рекреатсия зоналарининг режими 40-модда. Сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳилбо’йи минтақалари, сув об’ектларининг санитария муҳофазаси зоналари ҳамда ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бо’лиш зоналари 41-модда. Сувни муҳофаза қилиш зоналарининг, соҳилбо’йи минтақаларининг, сув об’ектлари санитария муҳофазаси зоналарининг ҳамда ер усти ва ер ости сувлари ҳосил бо’лиш зоналарининг режими 35-модда. Муҳофаза этиладиган ландшафтларнинг турлари Курорт табиий ҳудудлар, рекреатсия зоналари, сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳилбо’йи минтақалари, сув об’ектларининг санитария муҳофазаси зоналари, ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бо’лиш зоналари муҳофаза этиладиган ландшафтлар жумласига киради. 36-модда. Курорт табиий ҳудудлар Даволаш ва сожломлаштириш хоссаларига, минерал манбаларга, шифобахш балчиқ қатламларига, қулай иқлим ва бошқа шароитларга эга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар курорт табиий ҳудудлар ҳисобланади. Курорт табиий ҳудудлар умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик бо’лиши мумкин. Умумдавлат аҳамиятига молик курорт табиий ҳудудлар О’збекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва О’збекистон Республикаси Сожлиқни сақлаш вазирлигининг биргаликдаги тақдимномасига биноан О’збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилади. Маҳаллий аҳамиятга молик курорт табиий ҳудудлар О’збекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва О’збекистон Республикаси Сожлиқни сақлаш вазирлигининг биргаликдаги тақдимномасига биноан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан ташкил этилади.37-модда. Курорт табиий ҳудудларнинг режими Курорт табиий ҳудудлар учта зонага бўлинади. Биринчи зонага даволаш хоссаларига эга манбалар, шифобахш балчиқ қатламлари бор ҳудудлар киради. Бундай зонада ҳар қандай фаолият тақиқланади, даволаш хоссаларига эга манбалар ва балчиқ билан даволаш шифохоналарини ободонлаштириш учун зарур иншоотлар қуриш бундан мустасно. Иккинчи зонага санаторийлар, пансионатлар ва дам олиш уйларининг ҳудудлари киради. Бу зонада даволаш ва дам олишни ташкил этиш учун зарур бўлган фаолиятни истисно этганда ҳар қандай фаолият, шунингдек бу ҳудудда вақтинча истиқомат қиладиган тиббиёт ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари бошқа аҳолининг яшаши тақиқланади. Учинчи зонага санаторийлар, пансионатлар ва дам олиш уйларига туташ ҳудудлар киради. Бу зонада даволаш манбаларига, шифобахш балчиқ қатламларига зарар етказмайдиган ва дам олиш ҳамда даволаниш шароитларини ёмонлаштирмайдиган чекланган хўжалик фаолияти юритишга рухсат этилади. Курорт табиий ҳудудлар доирасида қуйидагилар тақиқланади: фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал сувлар ва шифобахш балчиқ қазиб олиш бундан мустасно; кимё, тселлюлоза-қожоз ва металлургия саноати корхоналарининг фаолияти; дарахт ва буталарни кесиш (парваришлаш ёъсинидаги ва санитария мақсадидаги кесиш бундан мустасно); заҳарли кимёвий моддаларни қўлланиш; ҳаром ўлган чорва моллар кўмиладиган жойларни ташкил этиш; заҳарли кимёвий моддалар ва минерал ўжитлар омборларини қуриш; чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш; жойнинг гидрологик режимини ўзгартириш. 38-модда. Рекреатсия зоналари Туризм ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этиш учун қулай жужрофий ва иқлим шароитларига эга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рекреатсия зоналари ҳисобланади. Рекреатсия зоналари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Сожлиқни сақлаш вазирлигининг биргаликдаги тақдимномасига биноан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан ташкил этилади. 39-модда. Рекреатсия зоналарининг режими Рекреатсия зоналари табиий объектлар ва мажмуаларнинг ҳолатига қараб турли режимга эга участкаларга бўлиниши мумкин. Рекреатсия зоналарида қуйидагилар тақиқланади: кимё, тселлюлоза-қожоз ва металлургия саноати корхоналарининг фаолияти; дарахт ва буталарни кесиш (парваришлаш ёъсинидаги ва санитария мақсадидаги кесиш бундан мустасно); заҳарли кимёвий моддаларни қўлланиш; ҳаром ўлган чорва моллар кўмиладиган жойларни ташкил этиш; чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш; жойнинг гидрологик режимини ўзгартириш. 40-модда. Сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳилбўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари ҳамда ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари Дарёларнинг, кўлларнинг, сув омборларининг, каналларнинг, коллекторлар ҳамда бошқа сув объектларининг ўзанларига туташ муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳисобланади. Бу зоналар ифлосланиш, булжаниш, саёзланишнинг ҳамда сув объектлари тупроқ эрозияси маҳсуллари бўлмиш лойқа билан тўлиб қолишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек энг мақбул сув режимини сақлаб туриш учун ташкил этилади. Қаттиқ режимга асосланган сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳилбўйи минтақалари ҳисобланади. Ичимлик, маиший ва даволаш-сожломлаштириш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган сув объектларига туташ, қаттиқ режим асосидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари ҳисобланади. Дарёларнинг уваларида, ёйилма конусларда, тож ёнбажирларининг этакларида ташкил қилинадиган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари ҳисобланади. Сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳилбўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари ҳамда ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари тегишинча табиатни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, санитария назорати органларининг, геология ташкилотларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан ташкил этилади.41-модда. Сувни муҳофаза қилиш зоналарининг, соҳилбўйи минтақаларининг, сув объектлари санитария муҳофазаси зоналарининг ҳамда ер усти ва ер ости сувлари ҳосил бўлиш зоналарининг режими Сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида чекланган хўжалик фаолияти юритишга ёъл қўйилади. Бундай зоналарда қуйидагилар тақиқланади: дарахт ва буталарни кесиш (парваришлаш ёъсинидаги ва санитария мақсадидаги кесиш бундан мустасно); заҳарли кимёвий моддаларни қўлланиш; заҳарли кимёвий моддалар ва минерал ўжитлар омборларини қуриш; ҳаром ўлган чорва моллар кўмиладиган жойларни ташкил этиш; чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш; канализатсия-тозалаш иншоотлари ва оқава сувлар тўпланадиган иншоотлар қуриш; чорвачилик ва паррандачилик мажмуаларини жойлаштириш, шунингдек сужориш учун «шарбат» (суюқ гўнг) ишлатиш; автомобиль транспортини қўйиб туриш, уларга ёнилжи қуйиш, уларни ювиш ва таъмирлаш жойларини ташкил этиш; нефть маҳсулотлари омборларини ташкил этиш; зижир, каноп ва тери ювиш. Соҳилбўйи минтақаларида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чеклашлар ва тақиқлардан ташқари қуйидагилар тақиқланади: минерал ва органик ўжитларни қўлланиш; чорва молларни ўтлатиш; ҳар қандай турдаги қурилиш, сув хўжалиги объектларини қуриш бундан мустасно; белгиланмаган жойларда қайиқлар божлаб қўйиладиган жойлар ташкил этиш. Сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари турли режимли муҳофаза минтақаларига бўлинади. Дарё ўзанларини ўзгартириш, фойдали қазилмалар қазиб олиш ва сув объектлари ҳолатига таъсир қиладиган бошқа ишларни бажаришга фақат табиатни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги органларининг, шунингдек геология ташкилотларининг рухсатномаси билан ёъл қўйилади. Аҳоли пунктлари ҳудудида хўжаликлараро ер тузиш ва режалаштириш ўтказилаётганда сувни муҳофаза қилиш зоналарининг, соҳилбўйи минтақаларининг ва сув объектлари санитария муҳофазаси зоналарининг чегараларини ўзгартириш табиатни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ҳамда санитария назорати органлари билан келишиб олиниши лозим. Сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳилбўйи минтақалари режими ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналарига ҳам татбиқ этилади. Сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳилбўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари ҳамда ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналарини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
АЙРИМ ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРНИ БОШҚАРИШ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ҲУДУДЛАР
42-модда. Айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудларнинг турлари 43-модда. Айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудларнинг режими 42-модда. Айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудларнинг турлари Ўрмон фондининг эрозияга қарши барпо этилган ўрмонлар, шаҳар ўрмонлари, шаҳарларнинг, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказларининг яшил минтақалари атрофидаги ўрмонлар, алоҳида қимматли ўрмонлар, ёнжоқзорлар, мевали дарахтзорлар, илмий ёки тарихий аҳамиятга молик ўрмонлар эгаллаган ерлари, шунингдек овчилик хўжаликларининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан оқилона фойдаланиш учун мўлжалланган ер участкалари айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар жумласига киради. 43-модда. Айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудларнинг режими Айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудларда тирик организмларнинг янги ва кенжа турларини иқлимлаштириш мақсадида жойлаштириш ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган бошқа фаолият тақиқланади. Айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудларда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланишга ёъл қўйилади.
ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
44-модда. Давлат биосфера резерватлари 45-модда. Давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар 46-модда. Қўриқланма зоналар 47-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни молиялаштириш 48-модда. Низоларни ҳал қилиш 49-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўжрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик 44-модда. Давлат биосфера резерватлари Ҳудудларни барқарор иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш мақсадида давлат биосфера резерватлари – биологик ранг-барангликни сақлаш, табиий объектлар ва мажмуалардан оқилона фойдаланиш учун мўлжалланган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этилиши мумкин. Давлат биосфера резерватлари халқаро биосфера резерватлари тарможига қўшилиши ва атроф табиий муҳитнинг глобал мониторингида иштирок этиши мумкин. Давлат биосфера резерватлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилади. Давлат биосфера резерватларининг ҳудудлари давлат биосфера резерватларига фойдаланишга бериладиган ер участкаларида, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат биосфера резерватлари чегаралари доирасидаги ер участкаларида жойлашади. Давлат биосфера резерватлари ҳудудида қуйидагилар ажратиб қўйилади: табиий объектлар ва мажмуаларни асл ҳолатида сақлаб қолиш учун мўлжалланган, давлат қўриқхоналари учун назарда тутилган режимли қўриқхонага айлантирилган зона; табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган, қўриқхонага айлантирилган зонага салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланадиган оралиқ зона; давлат биосфера резерватларининг табиий объектлари ва мажмуаларига зарар етказмайдиган хўжалик мақсадидаги ва бошқа тарздаги фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган зона. Давлат биосфера резерватларининг режими бундай резерватлар тўжрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низомлар билан белгиланади. 45-модда. Давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар Икки ва ундан ортиқ давлат ҳудудида жойлашган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳисобланади. Давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ташкил этилиши мумкин. Давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режими Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланади. 46-модда. Қўриқланма зоналар Давлат қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар ва давлат табиат ёдгорликлари билан чегарадош ҳудудлар қўриқланма зоналар ҳисобланади. Қўриқланма зоналарда ана шу муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга салбий таъсирнинг олдини олиш учун хўжалик мақсадидаги ва бошқа тарздаги фаолият чекланади ёки тақиқланади. Қўриқланма зоналарнинг ўлчамлари ва режими, шунингдек ер участкаларини сақлаш вазифаси муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан бир вақтда белгиланади. Давлат қўриқхонаси қўриқланма зонасининг бир қисми экологик туризмни ташкил этиш, мазкур ҳудуд учун хос бўлган ноёб ҳамда ёъқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимликлар ва ҳайвонларнинг турларини кўпайтириш мақсадида табиий питомниклар барпо этиш учун ҳамда қўриқхонанинг бошқа эҳтиёжлари учун шу қўриқхонанинг ўзига топширилиши мумкин.47-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни молиялаштириш Давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари ҳамда табиат божлари қуйидагилар ҳисобидан молиялаштирилади: Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблажлари; табиатни муҳофаза қилиш фондлари маблажлари; илмий-тадқиқот, табиатни муҳофаза қилиш, реклама-ноширлик ва маърифий фаолиятдан келадиган даромадлар; муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга қаратилган тушумлар; муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузганлик учун ундирилган жарима пуллари; мусодара этилган овчилик қуроллари ва балиқчилик асбобларини реализатсия қилишдан, қонунга хилоф равишда қўлга киритилган ўлжа маҳсулотни сотишдан тушган пуллар; юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия ёрдамлари; қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар. Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари ва табиат божлари ихтиёрига ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маблажлардан ташқари, фуқароларнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кириб чиқиши ва табиий ресурслардан фойдаланиш учун рухсатномалар беришдан, рекреатсия, туристик-екскурсия ёъналишидаги ва қонун ҳужжатларида ёъл қўйиладиган бошқа фаолиятдан келган даромадлар ҳам берилади. Давлат буюртма қўриқхоналарини, давлат табиат ёдгорликларини ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш учун маблажлар мазкур муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар қайси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари тасарруфида бўлса, шу маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари томонидан ажратилади. Хусусий буюртма қўриқхоналар ва табиий питомниклар қайси юридик ва жисмоний шахсларнинг тасарруфида бўлса, шу юридик ва жисмоний шахсларнинг маблажлари ҳисобидан молиялаштирилади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга қаратилган тушумлардан, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузганлик учун ундирилган жарима пулларидан, фуқароларнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кириб чиқиши ва табиий ресурслардан фойдаланиш учун рухсатномалар беришдан тушган маблажлардан, рекреатсия, туристик-екскурсия ёъналишидаги ва бошқа фаолиятдан келган даромадлардан, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия ёрдамларидан табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун фойдаланилади. 48-модда. Низоларни ҳал қилиш Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади. 49-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўжрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўжрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А. Каримов