Фойдаланувчиларга тақдим этиладиган ахборотлар рўйхати
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни 5-моддасига мувофиқ Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолияти бўйича ахборотдан фойдаланувчиларга қуйидаги маълумотлар тегишли тартибда тақдим этилади:
– қўмитанинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар?
– қўмита томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив ҳамда бошқа ҳужжатлар, шунингдек уларнинг ижро этилишининг бориши ҳамда ушбу ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар?
– қўмита томонидан давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурларнинг амалга оширилиши, марказий аппарат бошқармалари, мустақил бўлимлари фаолиятига оид ҳисоботлар, амалга оширилаётган ишлар юзасидан тезкор маълумотлар?
– қўмитада ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, учрашувлар, матбуот конференциялари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар?
– қўмитанинг бошқа органлар, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар?
– амалга оширилишида қўмита иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги маълумотлар?
– қўмитада ўтказиладиган (ташкил этиладиган) очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар?
– қўмита марказий аппаратидаги бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар?
– қўмитанинг очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан, мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, улар ўтказиладиган сана, жой ва вақт, мажлисларда ҳозир бўлиш тартиби?
– қўмитада қабул қилинган буйруқлар, ҳайъат қарорлари, фуқароларнинг шикоят ва аризалари билан ишлаш тўғрисида маълумотлар.
Қўмита фаолияти тўғрисидаги ахборот жумласига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.