Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг коррупцияга қарши комплаенс-назорат хизмати тўғрисида низом

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) коррупцияга қарши комплаенс-назорат хизматнинг (кейинги ўринларда – Хизмат деб юритилади) мақсади, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг қарорлари, буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

2. Хизмат Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўришга масъул ҳисобланади.

2-боб. Коррупцияга қарши комплаенс-назорат хизматини

ташкил этиш.

3. Хизмат ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисига ҳамда раиснинг режим ва кадрлар масалалари бўйича ўринбосарига бўйсунади.

4. Хизмат раҳбари қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) билан биргаликда ўтказиладиган очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади.

5. Хизмат раҳбарини лавозимидан озод этиш масаласи Агентлик билан келишилади.

Бунда қўмита томонидан Агентликка қўмита раисининг Хизмат раҳбарини лавозимидан озод этиш ҳақидаги тақдимномаси берилади.

Ушбу тақдимномада ходимни лавозимидан озод этиш сабаблари, мотивлари кўрсатилади. Тақдимномага ходимни лавозимидан озод этиш сабаблари ва мотивларини тасдиқловчи ҳужжатлар (масалан, ходимнинг аризаси, ички меҳнат тартиби қоидаларини бузганлигини кўрсатувчи маълумотлар ва бошқа шу каби ҳужжатлар) илова қилинади.

6. Агентлик томонидан Хизмат раҳбарини лавозимидан озод этиш сабаблари, мотивлари етарли эмас деб ҳисобланса, шу жумладан Хизмат раҳбари таъқиб қилинаётганлиги ҳақида маълумотларга эга бўлса, ушбу масалада Хизмат раҳбари билан суҳбат ўтказилиши мумкин.

7. Қуйидагилар Хизмат раҳбарини лавозимидан озод этишни келишишни рад этиш учун асос бўлади:

Хизмат раҳбарини лавозимидан озод этиш учун сабаблар етарли эмас деб топилганда;

Хизмат раҳбарининг зиммасига юклатилган вазифа ва мажбуриятлар доирасидан ташқари вазифаларни бажармаганлиги ёки ўзига юклатилган вазифа ва мажбуриятларни бажарганлиги учун таъқиб қилинганлиги ҳолати аниқланганда.

8. Тақдим этилган ҳужжатлар Агентлик томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилиб, қўмитага Хизмат раҳбарини лавозимидан озод этишни келишиш ёки келишишнинг рад этилганлиги сабаблари кўрсатилган хат тақдим этилади.

3-боб. Хизматнинг асосий мақсади, вазифа ва функциялари

9. Хизматнинг асосий мақсади қўмитада, шунингдек унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида (бундан буён матнда қўмита тизими деб юритилади) коррупцияга қарши кураш бўйича ISO37001:2016 халқаро стандарти талабларига жавоб берувчи комплекс тизимни, ҳусусан, коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш ва ривожлантириш, коррупциявий ҳолатларни барвақт аниқлаш ва уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, коррупциявий ҳатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, қўмита тизими ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, қўмита тизимида коррупцияга қарши профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳужжатлар ижросини таъминлашдан иборат.

10. Қуйидагилар Хизматнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

-қўмитанинг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш;

-қўмитада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;

-қўмитада коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш;

-коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш;

-аниқланган хато-камчиликлар, ҳуқуқбузилиши ҳолатларини, уларни содир этилишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида назорат объектларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш.

11. Хизмат ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) қўмитанинг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш соҳасида:

-қўмита тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган ички идоравий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

-қўмитанинг коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун қўмита раҳбарига киритади;

-қўмитанинг фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички идоравий ҳужжатларда аниқланган коррупциявий нормаларни бартараф қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

-қўмита томонидан ишлаб чиқиладиган коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар лойиҳаларини қўмита тизимида коррупцияга қарши курашиш сиёсатига мослиги, мақбуллиги ва долзарблиги нуқтаи назардан баҳолайди ва хулосалар беради;

-қўмитада коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш ва такомиллаштиришга қаратилган аниқ таклифларни Агентликка киритиб боради.

б) қўмитада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш соҳасида:

-қўмитада коррупциявий хавф-хатарларни баҳолайди, уларнинг натижалари бўйича аниқланган хавф-хатарларни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқади ва қўмитада коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлар рўйхатини яратади;

-қўмита томонидан ўхшаш ҳуқуқбузарликлар содир этилиши эҳтимолини баҳолаш мақсадида давлат ҳокимиятининг бошқа органларида коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг ҳолати ва йўналишлари ҳақида маълумот тўплайди;

-махсус ахборот алоқа каналлари орқали қўмита ходимлари томонидан коррупциявий хавф-хатарлар ва ҳуқуқбузарликлар ҳақида келиб тушадиган мурожаатларни таҳлил қилади ва уларни белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди;

-қўмитада юритиладиган хизмат текширувлари реестри ёки ўтказилган хизмат текширувларини рўйхатга оладиган бошқа тегишли ҳужжатда коррупция фактларига доир хизмат текширувлари бўйича маълумотларнинг тўғри ва тўлиқ акс эттириб борилишини назорат қилади;

-давлат харидларини амалга оширишда манфаатлар тўқнашувини таҳлил қилишда ва қўмита билан шартномавий муносабатларга (меҳнат муносабатлари бундан мустасно) киришган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахсларнинг ишончлилигини текшириш жараёнида иштирок этади;

-қўмита ходимларига коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича тушунтириш ва тавсиялар беради;

-коррупция фактлари ҳақида хабар беришга мўлжалланган махсус ахборот алоқа каналларининг фаолият натижаларини таҳлил қилади ва таҳлилий материалларни қўмита ходимларига етказади;

-қўмита фаолиятидаги коррупциявий ҳолатларни ва хавф-хатарларни аниқлаш мақсадида аҳоли ва ходимлар орасида сўровлар ўтказади;

-коррупцияга қарши курашишга оид талаб ва нормаларнинг бузилиши масалалари бўйича интизомий жавобгарликка тортилаётган шахсларга жазо чораларининг мутаносиблиги ва етарлилигини назорат қилади;

-коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қўмитада коррупция фактлари юзасидан ўтказилган хизмат текширувлари натижалари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилади;

-ҳар чоракда ва қўмита раиси талабига кўра қўмитада коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда улардаги коррупциявий ҳолат ҳақида қўмита раисига маълумот киритиб боради.

в) қўмитада коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш соҳасида:

-коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурларида қўмитага юклатилган вазифалар ижросини мониторинг қилади ва назоратини амалга оширади;

– қўмита тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимини ISO37001:2016 Коррупцияга қарши халқаро стандарти талабларига мослигини таъминлайди;

-қўмита ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув режаларининг коррупцияга қарши нормаларга оид қисмини ишлаб чиқишда иштирок этади;

-қўмита ходимлари, шу жумладан коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлардаги ходимлар учун коррупцияни олдини олиш бўйича ўқув материалларини ишлаб чиқади;

-ўқув режага мувофиқ қўмитанинг барча ходимлари учун коррупцияга қарши курашиш бўйича тренингларнинг ўтказилишини ҳамда уларда ходимларнинг иштирок этишини назорат қилади;

-қўмита тизими ходимлари ва фуқаролар ўртасида коррупцияга қарши курашиш бўйича тарғибот тадбирларида иштирок этади;

-қўмитанинг расмий веб-сайтидаги “Коррупцияга қарши курашиш” бўлими ҳамда ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларига жойлаштирилган маълумотларни янгиланиб борилишини таъминлайди;

-қўмита тизимидаги ходимлар томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва қўмитанинг коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ички ҳужжатларига риоя қилинишини мониторинг ва назорат қилади;

-қўмита тизимидаги коррупциявий ҳатти-ҳаракатлар бўйича хизмат текширувларини ўтказиш ташаббусини илгари суради ва унда иштирок этади;

-одоб-ахлоқ комиссиялари томонидан манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича қабул қилинган қарорларнинг холислиги ва мақбуллигини текширади;

-амалга оширилган мониторинг, хизмат текширувлари ва назорат тадбирлари натижалари бўйича коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади;

-қўмита тизимидаги коррупцияга қарши курашишга масъул тузилма (шахс)лар билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш бўйича ишларни ташкил этиш ва ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган конференциялар, учрашувлар, семинарлар, танловлар ва бошқа тадбирларни ташкил этади;

-қўмита фаолияти унинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички ҳужжатларига ҳамда халқаро стандартларга мувофиқлиги юзасидан текширувлар ўтказади.

г) коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш соҳасида:

-аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқилишида иштирок этади;

-қонунчилик ҳужжатлари билан қўмита зиммасига юклатилган коррупцияга қарши курашиш бўйича вазифаларга мувофиқ хорижий давлатларнинг ваколатли органларига зарур ахборотни тақдим этиш тўғрисида сўровлар юборади ва уларнинг сўровларига жавоб беришда иштирок этади;

-қўмитанинг коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш юзасидан хорижий мутахассисларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

-коррупциявий ҳатти-ҳаракатларни бартараф қилиш ёки коррупциявий жиноятларни тергов қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилади;

-Хизмат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

12. Хизматга ва унинг ходимларига ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган функцияларнинг юклатилишига йўл қўйилмайди.

4-боб. Хизматнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

13. Хизмат ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-ўзи фаолият юритаётган қўмита марказий аппарати ва тизими ходимларидан уларнинг ваколатига кирувчи масалалар юзасидан таҳлилий материалларни, хулосаларни, статистик ва бошқа маълумотларни олиш;

-хизмат мажбуриятларини бажариш доирасида қўмита ходимларидан зарур ёрдам сўраш ва олиш;

-қўмита тизими ходимлари фаолиятида аниқланган коррупциявий ҳуқуқбузарликлар юзасидан хизмат текширувларини ўтказиш;

-қўмита раҳбариятига коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

-ўз фаолияти доирасида қўмита тизимига ёзма кўрсатмалар, топшириқ хатлари ва тавсиялар бериш;

-комплаенс-назорат тадбирларини ўтказиш учун қўмита марказий аппарати, тегишли тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмалари ходимларидан (зарур ҳолларда бошқа ташкилот экспертларидан) иборат ишчи гуруҳни шакллантириш;

-комплаенс-назорат текширувини ўтказиш шакллари ва усулларини мустақил тарзда белгилаш;

-ўрганиш якуни бўйича расмийлаштирилган маълумотномаларни марказий аппаратнинг тегишли бошқарма ва бўлимларига ўз йўналишлари бўйича белгиланган тартибда чора кўриш учун ва иш давомида фойдаланиш учун киритиш;

-аниқланган коррупция ҳолатлари бўйича материалларни тегишли ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига чора кўриш учун юбориш;

-қўмитанинг коррупцияга оид мажлисларида иштирок этиш;

-текширувлар ўтказиш, ҳужжатларни талаб қилиш, ходимлардан ёзма тушунтиришлар олиш.

Хизмат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

14. Хизмат ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги мажбуриятларга эга:

-ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан юклатилган функцияларни зарур даражада ва самарали бажариш;

-қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш ва ўз ваколат доирасидан четга чиқмаслик;

-қўмита тизимида жиноят аломатлари, ҳусусан коррупция ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан, тўғридан-тўғри юқори турувчи орган, Агентлик ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш;

-қўмитанинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати, одоб-ахлоқ қоидаларининг коррупцияга оид қисмининг бузилганлиги факти юзасидан қўмита раҳбариятига маълумотномалар киритиш;

-коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ва чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган муддатларда Агентликка тақдим этиш.

Хизмат ходими қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

15. Хизмат ходимлари коррупцияга қарши курашиш соҳасида фаолият юритувчи ходимларга мўлжалланган ўқув курслари ёки махсус семинар-тренингларда иштирок этади. Ўқув курслари ёки махсус семинар-тренинглар қўмита ёки Агентлик томонидан ташкил этилиши мумкин.

16. Хизмат фаолиятининг натижадорлиги қўмитада коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарадорлик ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш натижаларига асосан баҳоланади.

Хизмат фаолиятининг мақсадли кўрсаткичлари қўмита раиси томонидан тасдиқланади.

Хизмат фаолияти самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларга эришиш устидан назорат қўмита раиси ҳамда Агентлик томонидан амалга оширилади.

5-боб. Хизмат ходимларининг функционал вазифалари

17. Хизмат раҳбари ва ходимларининг асосий функционал вазифалари қуйидагилардан иборат:

а) Хизмат бошлиғи:

-Хизмат бошлиғи Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ҳамда раиснинг режим ва кадрлар масалалари бўйича ўринбосарига буйсинади ва улар олдида ҳисобдор ҳисобланади;

-шунингдек, тегишли буйруқлар ҳамда топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

-хизматнинг йиллик иш режаларини ишлаб чиқиш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

-хизматга юклатилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш
ва мувофиқлаштириш;

-хизмат фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун раҳабирятга киритиш;

-кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда қўмита раҳбариятига таклифлар киритиш, кадрларни профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, хизматда кадрлар захирасини шакллантириш;

-“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар ва муассасаларда коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳамда қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш чораларини кўриш;

-“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддат ва тартибда ваколатига тегишли бўлган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни тизимли ўтказиш бўйича самарали иш ташкил этиш;

-қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқишда иштирок этиш;

-хизмат ходимларининг иш фаолиятини мувофиқлаштириш;

-хизмат ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;

-давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий ҳужжатлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

-Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этилишини, комплаенс-назорат объектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш;

-хизмат ходимларини ўқитиш ва қайта тайёрлаш режасини ишлаб чиқиш ва ижро этилишини таъминлаш;

-комплаенс-назорат тадбирлари натижаси бўйича қўмита раисига ахборот бериш ва белгиланган тартибда чора кўриш бўйича таклифлар киритиш;

-аниқланган қонун бузилишларни бартараф этилиши юзасидан, назорат объекти раҳбариятига тегишли таклиф ва бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш;

-манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган ҳолатлар бўйича қўмита раисига хабар бериш;

-комплаенс-назорат юзасидан ўтказиладиган ўрганиш ва текширувлар жараёнида ходимларни одоб-аҳлоқ қоидалари ва талабларига риоя этилишини таъминлаш;

-тегишли давлат органлари билан ахборот алмашувини (ҳамкорликни) таъминлаш;

-шунингдек, Хизмат бошлиғи мазкур низомнинг 3-бобида кўрсатиб ўтилган, тегишли вазифа ва функцияларни амалга оширади ҳамда 4-бобда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.

б) Хизмат бош мутахассиси:

-бош мутахассис хизмат бошлиғига буйсинади ва унинг олдида хисобдор;

-хизматнинг йиллик иш режалари ишлаб чиқилиши, уларни тасдиқлаш учун киритиш, кўрсатилган вазифалар ва тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

-хизматга юклатилган вазифалар бажарилишини таъминлайди ва назорат қилади;

-назорат объектининг фаолиятини такомиллаштиришда, чора-тадбирлар белгилашда иштирок этади, таклифларни ишлаб чиқишда қатнашади;

-ўрганиш натижаси бўйича аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини, уларни содир этилишига имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ва чора тадбирларни ишлаб чиқади;

-ўз функционал вазифалари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

-коррупцияга қарши комплаенс-назорат тадбирларини қонун хужжатларига ва мазкур Низом талабларига мос равишда ўтказилишини таминлайди;

-коррупция, манфаатлар тўқнашувини олдини олувчи норматив хуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, қўмитанинг ички ҳужжатларига ўзгартиришларни амалга ошириш;

-комлаенс-назорат тадбирлари натижасида назорат объекти мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жиноят белгилари аниқланган тақдирда бошқарма бошлиғига ахборот беради ва белгиланган тартибда чора кўриш бўйича таклифлар киритади;

-ўтказилган комплаенс-назорат тадбирлари натижаларига доир ҳужжатларда баён этилган маълумотларнинг ишончлилиги, холислиги ва тўлиқлигини таъминлаш;

-тегишли ҳужжатларга асосланган ҳолда ўтказилган мониторинг, таҳлил ва ўрганиш натижаларини  расмийлаштириш, ўрганиш натижалари бўйича   ҳисобот бериш;

-ўрганиш жараёнида олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;

-комплаенс-назоратни ўтказиш вақтида сўралган ҳужжатлар ва материалларни комплаенс-назорат объекти мансабдор шахслари томонидан тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари бўйича ўрнатилган тартибда далолатномалар тузиш;

-назорат объекти мансабдор ва масъул шахсларининг тушунтиришлар бериш ва назорат натижалари бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатларни имзолашдан бош тортганликлари тўғрисидаги далолатнома тузиш;

-аниқланган қонун бузилишларни бартараф этилиши юзасидан, назорат объекти раҳбариятига тегишли таклиф ва чора-тадбирлар киритиш;

-манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган ҳолатлар бўйича хизмат бошлиғига хабар бериш;

 -“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар ва муассасаларда коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳамда қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш чораларини кўриш;

-“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддат ва тартибда ваколатига тегишли бўлган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни тизимли ўтказиш бўйича самарали иш ташкил этиш;

 -давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий ҳужжатлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

-шунингдек, бош мутахассис мазкур низомнинг 3-бобида кўрсатиб ўтилган, тегишли вазифа ва функцияларни амалга оширади ҳамда 4-бобда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга;

-зиммасига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлайди ҳамда ўз хизмат вазифалари натижалари бўйича жавоб беради;

-қўмита раҳбарияти ҳамда хизмат  бошлиғининг топшириқларини ижро этади.

6-боб. Якуний қоидалар

         18. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор деб топилган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

         19. Ушбу Низом коррупцияга қарши курашиш Агентлиги билан келишилган.