Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Жамоатчилик кенгаши

Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва жамоатчилик фикри ҳисобга олиниши, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, давлат органи зиммасига юкланган ҳамда ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахл қилувчи вазифалар ва функцияларни бажариш, давлат хизматларини кўрсатиш, ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни рўёбга чиқариш бўйича давлат органи ва унинг мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

биргаликда мулоқот қилиш, давлат органининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун давлат органини фуқаролар билан боғлаб турадиган «кўприк» ролини бажариш;

давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан келиб тушган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни умумлаштириш ва баҳолаш;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан давлат органининг фаолияти ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, социологик сўровлар ўтказиш, жумладан уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;

давлат органи фаолиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар устидан мониторинг ва таҳлил ўтказиш, шунингдек, уларнинг натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш;

давлат органи фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни мониторинг қилиш, унинг фаолияти тўғрисида батафсил ахборот олиш имкониятларини таҳлил қилиш, уларни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат органи фаолиятини ислоҳ қилишда фуқаролар иштирок этиши учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва уларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат органи фаолияти бўйича фуқаролар ўртасида ўтказиладиган тушунтириш ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат органлари ходимлари ва улар оилаларининг уй-жой, ижтимоий-маиший, хизмат шарт-шароитларини, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларини, шунингдек, ишдан бўшатилган ёки захирага олинган ходимларни ижтимоий ва касбий мослаштириш бўйича муаммоларни комплекс таҳлил қилиш ҳамда таҳлил якунлари бўйича мазкур шароитларни яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг таркиби

Ф.И.ШЛавозимиАъзолигиТелефон рақами (электрон почта)
1.Хамзаев Абдушукур ХудойқуловичҚўмита раиси уринбосариЖамоатчилик кенгаши раиси71 225 72 32 markaz@urmon.uz    
2.Машарипов УлуғбекЎрмон қонунчилиги талаблари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғиЖамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари71 263 08 24 (108) nazorat@urmon.uz
3.Ёдгорова ГулрухИнвестицияларни жалб қилиш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассисиЖамоатчилик кенгаши котиби71 263 08 24 ijara@urmon.uz
4.Латипов МузаффарТашкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғиЖамоатчилик кенгаши аъзоси71 263 08 24 (209) ijro@urmon.uz
5.Худжаев ҒанишерЎрмонни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосариЖамоатчилик кенгаши аъзоси71 263 08 24 (418) muhofaza@urmon.uz    
6.Хўжаев ОлимИқтисодий таҳлил, прогнозлаштириш. молиялаштириш ва жамғарма маблағларини бошқариш бошқармаси бошлиғи ўринбосариЖамоатчилик кенгаши аъзоси71 263 08 24 (208) texnika@urmon.uz    
7.Холматов КамолиддинКадрлар ишлари бўлими бошлиғиЖамоатчилик кенгаши аъзоси71 263 08 24 (113) kadr@urmon.uz
8.Ибадуллаева Ойгул РаджапбаевнаЎрмон хўжалиги илмий- тадқиқот институти Малака ошириш маркази бошлиғиЖамоатчилик кенгаши аъзоси71 225 72 32 markaz@urmon.uz
9.Фазлиев ФаррухМиллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси бошлиғиЖамоатчилик кенгаши аъзоси98 007 29 80 boshquriqxona@urmon.uz
10.Одилов Тохиржон“Ўрмонинвест” ДУК раҳбариЖамоатчилик кенгаши аъзоси90 371 23 32 invest@urmon.uz

 Жамоатчилик кенгаши таркиби Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг 2020 йил 6 июлдаги 112-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

Қўмита Матбуот хизмати Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.

Матбуот хизмати билан боғланиш:

Ф.И.Ш: Ашуров Отабек Анварович
тел. +998 (71) 263-03-37
e-mail: matbuot@urmon.uz