Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Инвестиция лойиҳалари

Ўзбекистон ландшафтларини барқарор тиклаш лойиҳаси (RESILAND) (P174135) буйича кискача маьлумот:

 

Лойиҳанинг мақсади ва таркибий қисмлари. Лойиҳани ишлаб чиқишдан мақсад (ЛИЧМ/ PDO) бу

Ўзбекистондаги танланган минтақалардаги томонидан ландшафтни барқарор бошқариш доирасини кенгайтириш ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида трансчегаравий ландшафтни тиклаш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

 

Ўзбекистоннинг барқарор ландшафтларини тиклаш лойиҳаси жами 153 миллион АҚШ долларидан иборат.

ШШулардан 142 миллион АҚШ доллари миқдоридаги IDA кредити ҳисобидан молиялаштирилади ва 8 миллион АҚШ доллари PROGREEN траст фонди гранти ва 3 миллион АҚШ доллари Корея Жаҳон банки ҳамкорлик фонди (KWPF) мақсадли жамғармаси грантларидан иборат.

 

Лойиҳанинг 1-таркибий қисми: Институтлар ва конунчилик ҳамда минтақавий ҳамкорликни кучайтириш (Халқаро тараққиёт ассоциацияси (IDA) томонидан 10,50 миллион АҚШ доллари; PROGREEN томонидан 2,00 миллион АҚШ доллари ва Корея Жахон Банки хамкорлик фондидан 3,00 АКШ доллари)Ушбу таркибий қисм консультация хизматларини, товарларни, ўқув машғулотлари ва семинарларни ҳамда операцион харажатларни молиялаштиради. 1.1-кичик таркибий қисм конунчилигини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлайди, шунингдек, Ўзбекистондаги ўрмон ландшафтларини тиклаш ва барқарор бошқариш ҳамда Ўзбекистоннинг ерларнинг деградацияси нейтраллиги (LDN) ва миллий белгиланган ҳиссаси (NDC) мақсадларини қўллаб-қувватлашда асосий манфаатдор томонларнинг имкониятларини ошириш учун ҳуқуқий ва институционал базани яратишда ёрдам беради. 1.2- ушбу кичик компонент  Ўрмон ландшафтларини кайта тиклаш (ЎЛКТ) ва ўрмонларни бошкариш учун аҳборот-коммуникатция технологиялари (АКТ) платформасини, шу жумладан ўрмонларни мониторинг килишнинг миллий тизимини (ЎМКМТ) ташкил этади. 1.3 – кичик таркибий қисми сиёсат ва стратегияни уйғунлаштириш ва минтақавий даражада пайдо бўлаётган янги иқлим таҳдидларини, масалан, ҳароратнинг исиши, ёғингарчилик тартибини ўзгариши ва биологик хилма-хилликнинг йўқолиши ҳамда қурғоқчилик муаммоларини ҳал қилиш учун минтақавий ландшафтни тиклаш платформасини яратиш бўйича Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга ҳисса қўшади. Ушбу кичик таркибий қисмнинг минтақавий иккиламчи самарадорлиги ўзаро билимларни кучайтириш ва конунчиликни, стандартлар, технологияларни мувофиқлаштириш ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб трансчегаравий ландшафтни тиклаш учун баҳолаш усулларининг изчиллиги билан боғлиқ.

 

Лойиҳанинг 2-таркибий қисми: Ландшафт (Халқаро тараққиёт ассоциацияси (IDA) томонидан 84,00 миллион АҚШ доллари; PROGREEN томонидан 6,00 миллион АҚШ доллари). Ушбу таркибий қисм ишларни, консалтинг хизматларини, консалтинг бўлмаган хизматларни, товарларни, ўқув машғулотлари ва семинарларни, ҳамда операцион харажатларни молиялаштиради. 2.1-кичик таркибий қисм урмон билан ландшафтни тиклаш ва бошкаришни яхшилашдан иборат. Куйидаги тадбирларни уз ичига олади:

а) дарахт экиш ва турларини танлаш карорларни куллаб куллаш воситаси сифатида уч боскичли электрон географик ахборот тизимига (GIS) асосланган тизим ишлаб чикиш;

б) химоя (ихота) урмонлари/урмонларни тиклаш максадларида дарахтзорлар экиш; в) экотизим хизматларига йуналтирилган тадбилар, шу жумладан дехкон ахоли томонидан урмон экиш тадбирлари (Green wager дастури), био-хилмахилликни купайтириш тадбирлари ва бошкалар.

 

2.2-кичик таркибий қисм доирасида ахоли томонидан яратилган даромад манбаларини кучайтириш ва янги манбалар тузишга эьтибо берилади, шу жумаладан кичик бизнес ривожлантиришга грантлар берилади, бизнес тренинглар олиб борилади ва бошкалар.

 

Лойиҳанинг 3-таркибий қисми: (Халқаро тараққиёт ассоциацияси (IDA) томонидан 40,00 миллион АҚШ доллари). Ушбу таркибий қисм консалтинг хизматларини, консалтинг бўлмаган хизматларни, тадбиркорликни ривожлантиришга мос келадиган кредит еки грантларни, ўқув машғулотлари ва семинарларни, ҳамда операцион харажатларни молиялаштиради. 3.1- кичик таркибий кисми Узбекистонда мухофаза килинидиган худудларни бошкаришни такомиилаштиришга йуналтирилган. Урмон хужалиги бошаруви остидаги иккита мухофаза килинадиган худуд – Зомин Миллий боги (Жиззах), ва Зарафшон миллий боги (Самарканд) ларнинг мухофазаси ва бошкарув тизимлари молиялаштирилади.

Кичик 3.2 таркибий кисми махаллий сайехлар ва ортиб бораетган халкаро туристлар учун мулжалланган табитга асосланган туризмни экологик жихатдан баркарор ва иклимга чидамли таргиб килади.

Инвестициялар Боботог ва Узун (Сурхандарье), Поп (Наманган), Калансир (Сирдарье),Китоб ва Шахрисабз (Кашкадаре) каби Урмон Хужалиги Фонди ерларида, хамда Жиззах, Самарканд, Сурхандаре, Наманган, Сирдарье ва Кашкадаре миллий боглари худудларида еки уларга туташ худудида амалга оширилади.

 

Лойиҳанинг 4-таркибий қисми: Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш (Халқаро тараққиёт ассоциацияси (IDA) томонидан 7 миллион АҚШ доллари). Лойиҳанинг 4-таркибий қисми консалтинг хизматларини, консалтинг бўлмаган хизматларни, товарларни, ўқув машғулотлари ва семинарларни, ҳамда операцион харажатларни молиялаштиради. Ушбу таркибий қисм Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг халқаро алоқалар ва экотуризмни ривожлантириш (SCF-IRED) бошқармаси таркибидаги лойиҳани амалга ошириш гуруҳига (ЛАОГ/ PIU) ва минтақавий даражадаги лойиҳани амалга ошириш гуруҳларига қўшимча операцион харажатларни ва ўқув машғулотларини, шунингдек Миллий бошқарув қўмитасининг (NSC) ва техник эксперт гуруҳининг операцион харажатларини таъминлайди. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи лойиҳани бошқариш, мувофиқлаштириш ва ҳисобот тайёрлаш топшириқларини, шу жумладан йиллик иш режалари ва бюджетларини тайёрлаш, харидлар фаолияти, лойиҳа маблағларини молиявий бошқариш (МБ/FM), ташқи аудиторларни ёллаш, лойиҳа алоқа дастурини ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш, ҳамда шикоятларни кўриб чиқиш механизми, мониторинг ва баҳолаш ҳамда ҳисобот бериш билан шуғулланади. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи, шунингдек лойиҳанинг экологик ва ижтимоий стандартларга мувофиқлигини, гендер жиҳатларига эътиборлилигини ва фуқароларнинг фаоллигини таъминлаш учун жавобгардир.

 

 

 

Ўзбекистон ландшафтларини барқарор тиклаш лойиҳаси (RESILAND) (P174135) буйича куйидаги экологик ва ижтимоий бошқарув буйича хужжатлар жамоатчилик учун очилган ва сайтимизда инглиз хамда махаллий тилларда келтирилган:

Янгиланган документлар шу сахифага жойлаштирилади.

 

1. План экологических и социальных обязательств (ПЭСО).

2. Environmental and Social Commitment Plan (ESCP).

3. Stakeholder Engagement Plan (SEP).

4. План Взаимодействия с Заинтересованными Сторонами (ПВЗС).

5. Environmental and Social Management Framework (ESMF).

6. Рамочный Документ по Экологическим и Социальным Защитным Мерам

7. Labor Management Plan

8. План управления трудовыми ресурсами

9. Process Framework and Resettlement Process Framework

10. Рамочный документ по процессу и рамочный документ по переселению

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.12.2019 йилдаги № ПП-4067 қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвеститсия дастурининг манзилли қисмига киритиш учун таклиф этилаётган қўшимча саноат инвеститсия лойиҳалари рўйхати.

Ташаббускорлар ва лойиҳаларнинг номи

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғридан-тўғри хорижий инвеститсиялар ва кредитлар: Эскирган шағални қайта ишлаш заводини яратиш

Вилоятлар номи: Бухоро вилояти

Дизайн ҳажми: йилига 70 тонна

Амалга ошириш муддати: 2019-2021

Хорижий шерик / кредитор: РРБ РЕАЛ РОАД БУИЛДИНГ МЧЖ Қўшма корхона

Лойиҳанинг умумий қиймати: 2 млн $

Кутилган қиймат 01.01.2019: 2 млн$

2019 йилга ривожланиш ма’лумоти: 1 млн

2019 йилга жалб қилиш (молиялаштириш) прогнози: 1 млн $

Дастурга киритиш учун асос: Давлат о’рмон хо’жалиги қўмитасинг хати 01/13-3895 дан 11.11.2019 йил