Ўрмон хўжалиги соҳасида олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари ва уларнинг ишлаб чиқаришдаги аҳамияти
2016 йилда институтда фаолият кўрсатган илмий даражали ходимлар сони 9 нафар (шу жумладан 3 нафар фан докторлари, 6 нафар фан номзодлари)ни ташкил этган. Ўртача ёш 71 ёш, илмий салоҳият эса ўртача 18% ни ташкил этган.
2017-2020 йилда 1 нафар фан доктори (DSc), 10 нафар фалсафа доктори (PhD), илмий даражаси бўйича диссертациялар ҳимоя қилинди, 8 нафар илмий ходимлар профессор ва катта илмий ходим увнонига эга бўлишди.
2016-2017 йилларда илмий соҳада 3 нафар докторант фаолият кўрсатган бўлса, 2018-2020 йилда жами 22 нафар ёшлар илмий тадқиқотларга жалб этилди. Илмий салоҳият эса 47% га оширилди.
2018-2019 йиллар давомида олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 200 дан ошиқ бакалавр ва 30 нафар магистр талабаларнинг ўқув-амалиётлари институтнинг 7 та лабораторияларида ўталди.
2017 йилда институтга 3 нафар Олий таълим муассасаларини битирувчилар қабул қилинган бўлса, 2018-2020 йилларда жами 15 нафар илмий ходимлар ишга қабул қилинди.
Ўрмон хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган жами 1300 нафар ходимларнинг малакалари оширилди.
2017-2019 йилларда қиймати 3,5 млрд.сўмга тенг жами 19 та илмий лойиҳалар, шундан 15 та амалий ва 4 та инновация лойиҳалари бажарилди.
2017 йилгача халқаро даражадаги илмий-тадқиқот институтлари ва ташкилотлар билан алоқалар ташкил этилмаган бўлса, 2018-2019 йилларда “KOICA”, “OYO” “UEFRO”, “NiFOs”, “APAFRI” каби халқаро ташкилотлари билан илмий ҳамкорлик ўрнатилди ва 2 та халқаро илмий-амалий анжуманлар ташкил этилди.
2018-2019 йилларда 20 нафардан зиёд ёш олимлар ва мутахассис ходимлар Америка, Германия, Туркия Жанубий Корея, Хитой, Беларуссия, Грузия, каби давлатларнинг нуфузли илмий муассасаларида ўз малакаларини оширди.
Олимлар томонидан қурғоқчиликка барошли ва серҳосил пистанинг 13 та навлари яратилди ҳамда Навоий вилоятининг Нурота ўрмон хўжалигида 900 га, Андижон ўрмон хўжалигида 2000 га, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 1000 га майдонига писта плантациялари барпо этишда жорий этилди.
Дунё селекциясига мансуб бўлган тез ўсувчи теракнинг 76 турдаги дурагай навлари республикамизнинг 5 та ҳудуди (Сурхондарё, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари)га иқлимлаштирилди.
Ўтган 10 йилда институтда ихтироларга биронта ҳам патент гувоҳнамаси олинмаган бўлса, 2017-2019 йилларда 2 та ихтирога патент гувохномаси олинди. 15 та янги ихтироларга патент гувоҳномаси олиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирилиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига талабномалар киритилди.
2017-2018 йилларда соҳада илм-фанни янада ривожлантириш мақсадида институт тизимида 1 та филиал ва 2 та инновацион марказлар ташкил этилди.
Ўрмон хўжалиги соҳасида жуда қимматли 10 мингдан зиёд илмий манбаларга бой бўлган янги кутубхона ташкил этилди.
Ўтган 10 йил давомида институт лабораторияларига биронта ҳам асбоб ускуналари харид қилинмаган бўлса 2018-2019 йилларда хўжалик шартномалари асосида топилган 180 млн.сўм пул маблағлари ҳисобидан 2 та лабораторияларга янги асбоб-ускуна ва мебел жиҳозлари харид қилинди.
2020 йилда институт биносини 2,3 млрд.пул маблағлари ҳисобидан капитал таъмирланиб, 210 минг АҚШ доллари ҳисобидан янги лаборатория ускуналарини харид қилиниши давлат дастурга киритилди.
Чўл ўсимликларини интенсив етиштириш ҳамда чўл ихоталарини барпо этиш бўйича ишлаб чиқилган 2 та инновацион технологиялар қуриган Орол денгизи тубининг 1,2 млн гектар ерга яшил қопламалар барпо этиш тадбирларида жорий этилди.
2019 йилда институтда чоп этилган илмий нашрлар сони 99 донани ташкил этган бўлса, 2020 йилда 173 дона (74%га ошган) илмий нашрлар чоп этилди.
Ўрмон хўжаликларига жорий этилган инновациялар
1. Инкубатор блок контейрерларда 15 дан ортиқ ноёб турдаги дарахтларни етиштириш технологияси жорий этилди.
2. Тез ўсувчи Павловния дарахтининг “Томентоза” “Шанктонг” навлари кўчатларини ин-витро” лабораториясида интенсив етиштириш технологияси 10 та ўрмон хўжаликларга жорий этилди.
3. Қуриган Орол денгизи тубида ихота ўрмонларини барпо этиш учун “Чўл ўсимликлари ниҳол ва кўчатларини автомат экувчи” ўрмон машинаси яратилди ва Муйноқ ўрмон хўжалигига 25 нусхадаги партиялари жорий этилди.
4. Орол денги тубида яшил қопламалар барпо этиш учун кўчатхонларда чўл ўсимликларини интенсив етиштириш технологияси Муйноқ ва Тахтакўпир ўрмон хўжаликларига жорий этилди.
5. Орол денгизи қуриган тубида янгидан барпо этилаётган чўл ўсимликларини жадал етиштириш мақсадида Испаниядан олиб келинган «Агрофлорин», «Бульнова», «Биопрон» ҳамда “Рокогумин” биологик препаратлари синовдан ўтказилди ва жорий этилди.
6. Орол денгизи қуриган тубида яшил қопламалар барпо этиш учун Испания давлатидан олиб келинган янги «Атриплекс» чўл ўсимлиги жорий этилди.
7. Ўрмон плантациялари қатор ораларига комбинациялашган ҳолда ишлов берувчи “Тупроқларга ишлов берувчи ишчи аппарат” ишланмаси Андижон ўрмон хўжалигига жорий этилди.
8. Ёнғоқмевали дарахт зараркунандаларига қарши лаборатория шароитида яратилган “Штамб №94 Baccilus Thurahgiensis var galletria” Тошкент вилоятининг ўрмон хўжаликларига жорий этилди.
9. Ўрмон зараркунандаларига қарши курашишда лаборатория шароитида кўпайтирилган Ооеncirtus kuvane ва Anastatus энтомофаг турлари Тошкент вилояти ўрмон хўжаликларининг ўрмон майдонларига жорий этилди.
10. Контейнер идишларда хандон писта кўчатларини етиштириш ҳамда писта плантацияларини барпо этишда томчилатиб суғориш технологиялари Навоий вилояти Нурота туманининг 10 га тоғолди майдонларига жорий этилди.
11. Доривор ўсимликлар, хусусан шафран, коврак, цистанхе, гулхайри, Дамашх атиргули, годжи, эхинация ва х.к. ўсимликларни етиштириш технологиялари жорий этилди.
Бахром Мамутов