ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ДАВЛАТ ЎРМОН ХЎЖАЛИКЛАРИ
Республикамиздаги мавжуд эрлардан самарали фойдаланиш, тупроқ-иқлим шароитларига мос бўлган манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута турларини кўпайтириш, ҳудудларда маданий ўрмонларни барпо этиш, доривор ва озуқабоп ўсимликларни этиштириш, кўпайтириш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликларининг иловага мувофиқ эр майдонларида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида давлат муассасаси шаклидаги Чуманай, Қонликўл, Чаҳрисабз ва Фозилмон ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сон қарорининг 5-иловасига мувофиқ шакллантирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қуйидагилар янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
бюджетдан ташқари маблағлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг уставлари ва штатлар жадваллари бир ой муддатда тасдиқланиши ҳамда уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари учун маъмурий бинолар ажратилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Эр ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари учун эр участкаларини ажратиш ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини ва эр-кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
ИЛОВА
Чуманай, Қонликўл, Чаҳрисабз ва Фозилмон ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг эр майдонлари
Т/р Давлат ўрмон хўжалиги номи Ташкил этилаётган ҳудуд номи Давлат ўрмон хўжалигига доимий фойдаланишга бериладиган эр майдонлари (га)
1. Чуманай ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги Қорақалпоғистон Республикаси Чуманай тумани 2050,5
2. Қонликўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани 1993,3
3. Чаҳрисабз ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги Қашқадарё вилояти Чаҳрисабз тумани 18672
4. Фозилмон ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги Самарқанд вилояти Қўшработ тумани 24005
Жами 46720,8
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июндаги 471-сон қарорига
ИЛОВА
Шуманай, Қонликўл, Шаҳрисабз ва Фозилмон ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг эр майдонлари
Т/р | Давлат ўрмон хўжалиги номи | Ташкил этилаётган ҳудуд номи | Давлат ўрмон хўжалигига доимий фойдаланишга бериладиган эр майдонлари (га) |
---|---|---|---|
1. | Шуманай ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги | Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани | 2050,5 |
2. | Қонликўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги | Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани | 1993,3 |
3. | Шаҳрисабз ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги | Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани | 18672 |
4. | Фозилмон ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги | Самарқанд вилояти Қўшработ тумани | 24005 |
Жами | 46720,8 |
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2018 й., 09/18/471/1393-сон)