Ҳайъат
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳайъатининг регламенти
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳайъати (кейинги ўринларда ҳайъат деб аталади) доимий фаолият кўрсатадиган маслаҳат органи ҳисобланади.
2. Ҳайъат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституттсияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) тўғрисидаги низом ва бошқа қонун (норматив-ҳуқуқий) ҳужжатларга амал қилади.
3. Ҳайъат ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ қонунийлик, назоратда бўлиши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериш, бошқарув ва коллегиалликни марказлаштириш тамойиллари асосида амалга оширади.
2-боб. Ҳайъатнинг асосий вазифалари
4. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Қўмита Низомида назарда тутилган асосий ё‘налишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Қўмита тизимидаги бошқарма ва бўлимларнинг ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларининг тизимли асосда эшитиб борилишини ташкил этиш, қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан Қўмита тизими раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Қўмита фаолиятига оид ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга ошириш самарадорлигини ҳар чоракда ва тизимли кўриб чиқиш;
ҳайъатнинг кенгайтирилган кўчма йиғилишларини ўтказиш, Қўмита фаолияти соҳаси долзарб масалаларининг жойларда муҳокама этилишини таъминлаш;
Қўмита марказий аппарати ва унинг тизимидаги лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
Қўмита номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масаласини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Қўмита ва унинг тизимидаги ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда шахсий жавобгарлигини ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига киритиладиган ва Қўмита мас’ул ижро этувчи орган ҳисобланган қонун лойиҳалари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш.
5. Ҳайъат Қўмита ваколатига кирадиган ва коллегиал муҳокама этишни талаб қиладиган ҳар қандай масалани кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
3-боб. Ҳайъат таркиби
6. Ҳайъат а’золарининг сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
7. Қўмитада унинг асосий фаолият ё‘налишларини мувофиқлаштирадиган, Қўмита раиси (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек Қўмита марказий аппарати бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси, вилоятлар ўрмон хўжаликлари бошқармалари, тизимга кирувчи ташкилотларнинг раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъат фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида вақти-вақти билан унинг таркиби қисман алмаштириб турилади.
Ҳайъат а’зоси лавозимидан озод этилган ҳолатларда (унинг таркибига лавозими бўйича кирадиган а’золардан ташқари) ҳайъат таркибига киритиладиган номзод бўйича таклифлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
8. Ҳайъат раиси:
ҳайъат фаолиятини ташкил этади, унинг йиғилишларини бошқаради, мажбурият ва топшириқларни ҳайъат аъзолари ўртасида тақсимлайди, йиғилишлар режалари, ҳайъат қарорлари бажарилишини умумий назорат қилади;
ҳайъатга кўриб чиқишга киритиладиган масалаларни биргаликда муҳокама этиш ва ҳал қилиш учун зарур шароитлар яратади;
ҳайъат фаолияти ва унинг қарорлари тўлиқ ҳажмда қабул қилиниши учун шахсан жавоб беради;
зарур ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳайъат йиғилишларида қабул қилинган қарорлар ва уларнинг амалга оширилиши ҳақида ахборот беради;
махфий хусусиятга эга масалалар, шунингдек давлат сирини ташкил этадиган маълумотларга таалуқли масалаларни кўриб чиқиш учун ҳайъатнинг ёпиқ йиғилишларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади;
ҳайъатнинг кўчма йиғилишларини, шунингдек бошқа коллегиал органлар билан қўшма йиғилишлар ўтказиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
ҳайъат раиси бўлмаганда унинг вазифаларини Қўмита раисининг ўринбосарларидан бири бажаради.
9. Ҳайъат аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ҳайъат фаолиятининг режалари лойиҳаларига, ҳайъат йиғилишларининг кун тартиби ва ўтказиш тартиби, ҳайъат йиғилишларининг тасдиқланган режасига қўшимчалар ҳамда ўзгартиришлар, ҳайъатнинг навбатдан ташқари йиғилишларини ўтказиш бўйича таклифлар, фикр-мулоҳазалар ва тузатишлар киритади;
кўриб чиқиладиган муаммоларга доир ҳужжатлар ва ҳайъат қабул қилган қарорлар ижроси юзасидан материаллар билан танишади;
маърузачиларга саволлар бериш, муҳокама этиладиган масалалар юзасидан ўз фикрини, шунингдек қабул қилинадиган қарорлар ва ҳайъат йиғилишлари баённомаси бўйича фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар билдиради;
зарур ҳолатларда, овоз беришда йиғилиш баённомасига алоҳида фикрларни ёки ёзма равишдаги алоҳида фикрни киритишни талаб қилади;
ҳайъат йиғилишларини ташкил этиш, кўриб чиқиладиган масалалар бўйича материаллар тайёрлаш, ҳайъат қарорларининг амалга оширилишини ташкил этиш, назорат қилиш ва ҳайъат топшириқларини бажаришда иштирок этади.
Ҳайъат аъзолари:
масалаларни муҳокама этиш ва овоз беришда тенг ҳуқуқларга эга;
ҳайъат йиғилишларида шахсан иштирок этишга мажбур ва ўз ваколатларни бошқа шахсларга бериш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳайъат аъзолари ҳайъат раиси ёки унинг вазифаларини бажарувчи шахс рухсати билан унинг йиғилишларида иштирок этишдан озод этилади. Бунда ҳайъат аъзоси муҳокама этиладиган масала юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эга.
Ҳайъат аъзолари эгаллаб турган лавозимидан (ҳайъат таркибига лавозими бўйича кирадиган аъзоларидан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда озод этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқланган:
1. Бакиров Низомиддин Жалилович – Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси
2. Хакимов Олимжон Арзикулович – Раиснинг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари
3. Қурбанов Ғолибжон Каримович – Раис ўринбосари
4. Хамзаев Абдушукур Худойқулович – Раис ўринбосари – Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори
5. Усмонов Шерзод Мухаммадалиевич – Чегара, тартиб ва кадрлар бўйича раис ўринбосари
6. Утамбетов Узақберген Тилеуимбетович – Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси
7. Давронов Ўктам Турсунқиличович – Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси бошлиғи
8. Маматкаримов Алижон Ибрагимович – “Шифобахш” доривор ўсимликларни этиштириш ва қайта ишлаш маркази бош директори
9. Арабов Саидқул Амирович – “Ўрмонлойиҳа” давлат унитар корхонаси директори
10. Хаджаев Мансурхаджа – Фарғона вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи
11. Мадаминов Сангин Мўминжонович – Ўрмон қонунчилиги талаблари ижросини назорат қилиш бошқармаси етакчи мутахассиси