Эришилган натижалар
Норматив базани такомиллаштириш;
Соҳага оид 25 та шу жумладан:
– 2 та Қонун;
– 2 та Президент Фармони;
– 4 та Президент Қарори;
– 1 та Президент Фармойиши;
– 12 та Вазирлар Маҳкамаси қарори;
– 4 та Вазирлар Маҳкамаси фармойиши қабул қилинди.
Илмий соҳа бўйича:
Институтда 10 дан зиёд дунё селекциясига тааллуқли бўлган тез ўсувчи терак, писта, лимон ва малина кўчатларини саноат усулида етиштириш йўлга қўйилди. Сувни тежайдиган иннавацион технологиялардан (гидрогел, гидропоника, эксвитро кабилар) фойдаланиб лимон, коврак, систанхе, заъфарон (шафран), ширинмия, лаванда каби ноёб доривор ўсимликлар 100 гектар плантациялари барпо этилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича:
Ўтган даврда 3178 тонна (ўсиш – 111,3%) мевали, 1129 тонна (ўсиш – 398%) техник ва мойли, 4227 тонна (ўсиш – 122%) сабзавот ва полиз, 4326 тонна (ўсиш -120%) дон ва дуккакли дон ва 7515 тонна (ўсиш 114%) озуқабоп экинлар етишрилди. Асалари оилалари сони – 15196 тага етказилди (ўсиш – 126%), парранда бош сони – 21887 тага етказилди (ўсиш – 119%), балиқ – 544,5 тонна етиштирилди (ўсиш – 137%), майда шохли мол сони – 21712 тага етказилди(ўсиш – 121%).
Ўрмончилик соҳаси бўйича:
Ўтган даврда 46,9 минг гектар, шундан Оролнинг қуриган тубида – 19,0 минг гектар ўрмон барпо этилди. Шунингдек, 362 тонна турли дарахт ва бута уруғлари тайёрланди. Натижада, 700 гектардан ортиқ майдондаги кўчатхоналарда – 41,0 млн. дона ниҳол ва кўчатлар етиштирилди.
Моддий-техник база бўйича:
Ўтган даврда :
26 та (енгил, махсус ва юк) автомашина;
47 та (ҳайдов ва ишлов берадиган) тракторлар ва 1та экскаватор;
60 га яқин турли агрегат ва механизмлар харид қилинади.
Дориворчилик соҳаси бўйича:
Маданий етиштириладиган доривор ўсимликлар турлари 45 тадан – 61 тагача етказилди. 1894 гектар (ўсиш 140,9%) майдонда доривор ўсимликлар маданий плантациялари барпо қилиниб, 4050 тонна (ўсиш – 105,4%) хом ашё тайёрланди.
Грантлар – тўғридан-тўғри инвестиция бўйича:
12 та халқаро компаниялар ва 6 та хорижий ўрмон хўжалиги билан ҳамкорлик ўрнатилиб, 53 та ходим чет элда малака оширди. Шунунгдек, 7 та грант лойиҳалари доирасида – 11,2 млн АҚШ доллари жалб этилди. Соҳага 2018 йилда умумий қиймати – 15млн. АҚШ доллари миқдоридаги 3 та тўғридан- тўғри хорижий инвестиция киритиш бўйича келишув битими имзоланди.
Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича:
Тизимдаги 800 та кадрлар малакасини ошириш мақсадида 11 та ўқув машғулотлари ва семинарлар ташкил этилди. Ўрмон хўжаликларига республика бўйича 27 та коллежлар бириктирилган.
Қўриқхона ва экотуризм бўйича:
Ўрмон хўжаликларида ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш учун 5 та махсус қўриқхоналар ташкил этилди. 300 та экотуристик объектлар паспорти ҳамда 15 та экомаршрутлар ишлаб чиқилиб, “Википедиа” энциклопедияси ва “Гоогле” тармоқларига жойлаштирилди.
Истеъмол товарларини ишлаб чиқиш бўйича:
Хўжаликлардаги 13 та ёғоч кесиш (пилогама), 53 та ёғочни ва 2та асални қайта ишлаш, 2 та доривор ўт-гиёҳларни қадоқлаш ускуналари соз ҳолатга келтирилиб, 185 та ишчи ўрни ташкил этилди, улардан самарали фойдаланилмоқда.
Янги ташкил этилган соҳалар бўйича:
Иҳота ўрмонзорларини барпо этиш учун ихтисослаштирилган “Ўрмонқурилиш” ДУК ташкил этилди.
Соҳада коммуникация техналогиялари ва бошқарувни такомиллаштириш учун “Ўрмонтехносервис” ДУК ташкил этилди.
Янгидан 5 та ўрмон, 4 та ишлаб чиқариш қўшма корхонаси тузилиб, 220 та ишчи ўрни яратилди.