Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

ДАВЛАТ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ОРГАНЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

[Кўчирма]

Давлат ўрмон хўжалиги органларининг фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, ўрмон хўжаликларининг чегара ҳудудлари табиий ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, ўрмон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Чегара зонаси ва чегара минтақасида ўрмон хўжалигини юритиш ва ўрмондан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага;Давлат ўрмон хўжалиги органларининг ҳарбийлашган тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлик тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:

а) Ўзбекистон Республикаси Эр ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари билан биргаликда икки ой муддатда чегара зоналари ва чегара минтақаларида ўрмон хўжаликларининг фойдаланишда муаммоли бўлган эр участкаларининг хатловдан ўтказсин ва ҳар йили 1 февралгача эр контурларининг рақамларини кўрсатган ҳолда улардан фойдаланишнинг қўшма графигини тасдиқласин;

б) Ўзбекистон Республикаси Эр ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:икки ой муддатда давлат ўрмон фонди эрлари ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда жойлашган, салоҳиятли туристларни жалб қилиш мақсадида фойдаланиш мумкин бўлган объектларнинг хатловдан ўтказсин ва улардан фойдаланиш бўйича таклиф кирицин;салоҳиятли туристларни жалб қилиш мақсадида давлат ўрмон фонди эрлари ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда зарур шароитлар ва тегишли инфратузилмани (ёритиш, транспорт ва йўловчи йўллари, ахборот кўрсаткичлари, тақиқловчи белгилар, дам олиш жойлари, меҳмонхоналар ва бошқалар) ташкил эцин;хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари, айниқса, йирик туроператорларнинг веб-саҳифаларида давлат ўрмон фонди эрлари ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда туристлар учун яратилган имкониятлар ва шароитлар тўғрисида доимий асосда фаол тарғибот олиб борсин;

в) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:ўрмонларни қўриқлаш нормативлари, ўрмон қўриқчилиги ходимларининг сони бўйича нормалар, улар учун инвентарь, транспорт, алоқа воситалари ва жиҳозлар билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 9 сентябрдаги 203-сон қарори билан тасдиқланган Ўрмон қўриқчилиги тўғрисидаги низомга ўрмон қўриқчилиги ходимларининг, шу жумладан чегара зонасида ва чегара минтақасидаги функционал мажбуриятларини аниқлаштириш юзасидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф кирицин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари:

чегара зоналарига кириш (ўтиш), бу эрда бўлиш (яшаш), чегара минтақаларига кириш ва чиқиш (ўтиш), вақтинча бўлиш (яшаш), бўлиш, ҳаракатланиш ва ишларни амалга ошириш учун тегишли рухсатномаларнинг ўз вақтида берилишига қатъий риоя этилишини таъминласин;Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда алоҳида бўлиш тартиби белгиланган объектлар ва жойларга туристларнинг кириши (ўтиши), вақтинча бўлиши ва ҳаракатланиши учун электрон шаклдаги рухсатнома бериш тартибини икки ой муддатда жорий эцин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари республика чегараларида жойлашган ва Ўзбекистон Республикаси чегара қўшинларига бепул фойдаланиш учун берилган эр участкаларидан хўжалик фаолиятини юритиш учун икки томонлама шартномалар асосида, тегишли тўлов эвазига белгиланган тартибда фойдаланишни ташкил эцин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети параметрларида:авлат ўрмон хўжалиги органларининг чегара зонаси ва чегара минтақасида ишловчи ходимларининг ойлик лавозим маошига 30 фоизлик қўшимча устама;Чегара зонаси ва чегара минтақасида жойлашган ҳар бир давлат ўрмон хўжалигига қўшимча 15 нафар ходим (ўрмончи, эгерь, инспектор), жами 360 нафардан кўп бўлмаган ходимни таъминлаш учун маблағ ажратилишини назарда туцин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 10 сентябрь,

717-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 717-сон қарорига

1-ИЛОВА

Чегара зонаси ва чегара минтақасида ўрмон хўжалигини юритиш ва ўрмондан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом давлат ўрмон фондининг чегара зонаси ва чегара минтақасида жойлашган эрларида ўрмон хўжалигини юритиш ва ўрмондан фойдаланиш тартибини белгилайди ҳамда чегара зонаси ва чегара минтақасида ўрмон хўжалигини юритувчи ташкилотлар учун мажбурийдир ва ўрмондан фойдаланувчиларнинг барча тоифаларига татбиқ этилади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

чегара зонаси — Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига туташ ҳудуднинг бир қисми бўлиб, унинг доирасида чегара режими жорий этилади. Чегара зонаси Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига туташ туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул ҳудуди доирасида белгиланади;

чегара минтақаси — чегара зонасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси чизиғига бевосита туташ қисмидир. Чегара минтақаси бевосита Давлат чегараси бўйлаб, унинг қуруқлик участкаларида ёки чегара бўйи дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзалари қирғоқлари бўйлаб белгиланади;

ўрмондан фойдаланувчилар — ўрмондан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар;

давлат ўрмон фонди участкалари — Давлат ўрмон фондининг давлат ўрмон кадастрида кўрсатилган муайян чегарага, майдонга, жойлашган эрига, ҳуқуқий режимга ва бошқа хусусиятларга эга бўлган бир қисми;

давлат ўрмон хўжалиги органлари — Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари ва қуйи ташкилотлари;

ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари — Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирувчи, юридик шахс мақомига эга бўлган ташкилотлар, шу жумладан давлат қўриқхоналари, биосфера қўриқхоналари, миллий табиат боғлари, давлат биосфера резерватлари, давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон-ов хўжаликлари, доривор ўсимликлар этиштириш бўйича давлат ўрмон хўжаликлари, илмий-тажриба станциялари ва бошқа ташкилотлар.

2-боб. Чегара зонаси ва чегара минтақасида ўрмон хўжалигини юритиш тартиби

3. Чегара зонаси ва чегара минтақасида ўрмон хўжалигини юритиш давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан амалга оширилади.

4. Чегара зонасида жойлашган давлат ўрмон хўжалиги органларининг ходимлари чегара зонасида рухсатнома карточкаларисиз шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, чегара минтақасида — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари (кейинги ўринларда — чегара қўшинлари деб аталади) томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда бериладиган рухсатномалар бўйича бўлиш ҳуқуқига эгадир.

5. Чегара зонаси ва чегара минтақасида жойлашган ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ва чегара қўшинларининг тегишли бўлинмаларига ҳар йили бир марта ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотларининг ходимлари бўлган шахслар рўйхатини тақдим этади.

Ички ишлар ва чегара қўшинлари бўлинмалари ушбу рўйхатни тасдиқлайди ва ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотларига маълумот учун юборади.

6. Ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари ходимларининг чегара минтақасида шу мақсад учун белгиланмаган йўллар ва сўқмоқларда ҳаракатланиши тақиқланади (ўрмон қўриқчилиги ходимлари бундан мустасно).

7. Чегара минтақасида ишлаб чиқариш ишлари амалга ошириладиган ҳудудларида (жойларида) ҳаракатланиш учун ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари чегара қўшинлари бўлинмалари билан келишган ҳолда уларга олиб борадиган зарур йўллар ва сўқмоқларни жиҳозлаши ва таъмирлаши мумкин.

8. Чегара қўшинлари бўлинмалари ўз ваколатларига мувофиқ, зарурат туғилганда чегара минтақасида ҳам, чегара зонасида ҳам бу ёки бу тадбирларни ўтказишни маълум бир вақтга қадар тўхтатиб туради.

9. Ўрмонларни қайта тиклаш тадбирлари қонунчиликка мувофиқ ўтказилади.

Чегара минтақасида ўрмонларни қайта тиклаш тадбирлари тизими асосан ўрмон дарахтларининг табиий қайта тикланиш салоҳиятидан фойдаланишга йўналтирилиши керак.

10. Чегара зонасида ва чегара минтақасида барча ўрмонларни қайта тиклаш бўйича барча тадбирлар санитария қоидалари ва нормалари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва бошқа қонунчилик талабларига мувофиқ бажарилиши лозим.

11. Чегара зонасида ва чегара минтақасида ўрмон зараркунандалари ва касалликлари ўчоқлари, ўрмон ёнғинларининг хавфли тарқалиши аниқланган ҳолларда, давлат ўрмон хўжалиги органлари бу ҳақида қўшни давлатнинг ваколатли органларини тезкор хабардор қилишлари керак.

12. Чегара зонасида ёнғинлар юзага келган ва уларни бартараф этиш вақтида (ёнғин хавфи даврида) фуқароларнинг ўрмонларга кириши чекланади, транспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги йўллардан ташқари ҳаракатланиши тақиқланади, давлат ўрмон хўжалиги органларининг патруль автомобиллари, чегара қўшинлари ходимлари ва транспорт воситалари бундан мустасно, ўрмонлардан рекреация мақсадларида фойдаланиш чекланади.

13. Чегара қўшинлари қонунчиликда белгиланган тартибда чегара минтақасида хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият турларини юритишда қўшимча қоидалар белгилаши мумкин.

14. Ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари чегара зонаси ва чегара минтақасида давлат ўрмон фондининг ўзларига берилган участкаларидан фақат куннинг ёруғ вақтида ўрмон хўжалигини юритади ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишларини амалга оширади, тунда чегара минтақаларида қолишига йўл қўйилмайди.

3-боб. Чегара зонасида ва чегара минтақасида ўрмондан фойдаланиш тартиби

15. Чегара зонасида ва чегара минтақасида ўрмондан фойдаланиш доимий ва вақтинча бўлиши мумкин.

Ўрмон фонди эрлари доимий эгалик қилишга берилган ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари ўрмондан доимий фойдаланувчилар ҳисобланади.

Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлар асосида давлат ўрмон фонди участкаларидан фойдаланишни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар ўрмондан вақтинча фойдаланувчилар ҳисобланади.

16. Чегара зонасида ва чегара минтақасида ўрмондан фойдаланиш умумий ёки махсус бўлиши мумкин.

Ўрмондан умумий фойдаланиш жисмоний шахслар томонидан бепул ва ўз эҳтиёжлари учун белгиланган ҳажмларда, қонунчиликда назарда тутилган фойдаланиш турлари бўйича амалга оширилади.

Ўрмондан махсус фойдаланиш тўлов асосида амалга оширилади.

Ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқи юридик ва жисмоний шахсларга давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан берилади.

17. Ўрмондан махсус фойдаланувчилар чегара зонаси ва чегара минтақасида жойлашган ўрмондан ички ишлар органлари ва чегара қўшинларининг тегишли рухсатномаларини қонунчиликда белгиланган тартибда олгандан сўнг фойдаланиш ҳуқуқи эга бўлади.

18. Ўрмондан доимий фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ўрмон фонди эрларидан, сув ресурсларидан, кенг тарқалган фойдали қазилмалардан белгиланган тартибда ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш;

давлат ўрмон фондининг ўзларига берилган участкаларида ўрмон хўжалигини юритиш, ўрмондан фойдаланиш;

чегара минтақасидан ташқари, белгиланган тартибда йўл очиш, ўрмон маҳсулотини жойлаштириш учун майдончаларни жиҳозлаш, ишлаб чиқариш ва тураржой бинолари ҳамда иншоотларни қуриш;

тайёрланган маҳсулот ва уни реализация қилишдан олинган даромад мулкдори бўлиш.

19. Ўрмондан доимий фойдаланувчилар:

ўрмонларнинг муҳофаза қилинишини, ҳимоя қилинишини, кўпайтирилишини, такрорий кўпайтирилишини, қайта тикланишини, маҳсулдорлиги оширилишини ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаши;

ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиши;

ишларни ўрмонларнинг ҳолатига ҳамда уларни такрорий кўпайтиришга, шунингдек, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, сув объектлари ва бошқа табиий объектларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайдиган усуллар билан юритиши;

ўрмондан вақтинча фойдаланувчиларнинг фаолиятини назорат қилиш;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини таъминлаши;

ўрмондан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги шарт.

20. Ўрмондан вақтинча фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ўрмон фондининг ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларда кўрсатилган участкалари доирасида, белгиланган муддатларда ва ўрмондан фойдаланиш турлари фойдаланиш;

чегара минтақасидан ташқари, белгиланган тартибда йўл очиш, ўрмон маҳсулотини жойлаштириш учун майдончаларни жиҳозлаш, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари қуриш.

21. Ўрмондан вақтинча фойдаланувчилар:

ўзларига берилган яйловлар, пичанзорлар ва бошқа ўрмонзорлардан оқилона фойдаланиши;

ишларни ўрмонларнинг ҳолатига ҳамда уларни такрорий кўпайтиришга, шунингдек тупроқнинг, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг, сув объектларининг ва бошқа табиий объектларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайдиган усуллар билан юритиши;

ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида белгиланган қоидалар, нормалар ва нормативларга риоя этиши;

ўрмондан фойдаланганлик учун ўз вақтида ва белгиланган тартибда ҳақ тўлаши;

ўрмондан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги шарт.

22. Чегара зонасида ва чегара минтақасида ўрмондан фойдаланиш турлари қуйидагилардан иборат:

дарахтзорлар ва бутазорларни кесиш;

пичан ўриш;

чорва молларини ўтлатиш;

асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш;

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва техник хомашёсини йиғиш ҳамда тайёрлаш;

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ва тайёрлаш;

дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш;

ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжаликлари эҳтиёжлари учун фойдаланиш;

илмий-тадқиқот, маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;

екологик туризмни ривожлантириш мақсадида фойдаланиш.

23. Дарахт ва бутазорларни кесиш давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан чегара қўшинлари бўлинмалари билан келишган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Дарахт ва бутазорларни кесиш ўрмон кесиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Чегара минтақасида ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари ўрмон кесишда ниҳолни максимал даражада сақлаб қолиш ва кесишларнинг табиий равишда тикланиши учун шароитлар яратишни таъминлаши керак.

Оралиқ фойдаланиш ва санитария мақсадида ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш (сийраклаштириш, тозалаш, яганалаш, ўтиш жойини очиш) танлаб кесиш орқали амалга оширилади.

Чегара минтақасида сийраклаштириш ва тозалаш қаттиқ баргли ва игна баргли дарахтзорларда иккинчи даражали навлар томонидан бўғиб қўйилиши ёки қисилиши хавфи мавжуд бўлса амалга оширилади.

Санитария мақсадида танлаб кесиш ва тозалаш ишлари фақат қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари чегара минтақасида дарахтларнинг санитар ҳолатини тегишли даражада таъминлаши ва зарур ҳолларда ҳар йили саниратия мақсадида танлаб кесиш ва тозалашни амалга ошириши шарт.

24. Табиат ҳодисалари таъсирида ёки ўрмон кесишда дарахтлар Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига ёки қўшни давлат ҳудудига қулай тушса, ушбу дарахтларни олиб чиқишга ва ўз давлати ҳудудига олиб ўтишга тайёрлаш имкониятини тақдим этиш масаласини томонлар халқаро шартномаларга мувофиқ этти сутка давомида, томонларнинг чегара қўшинларини хабардор ва жалб қилган ҳолда ҳал этадилар.

25. Пичан ўриш, чорва молларини ўтлатиш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва техник хомашёсини йиғиш ҳамда тайёрлаш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ва тайёрлаш давлат ўрмон хўжалиги органларининг, ички ишларнинг органлари ва чегара қўшинлари бўлинмалари билан келишилган ҳолда бериладиган рухсатномаси асосида амалга оширилади.

Йоввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва техник хомашёсини йиғиш ҳамда тайёрлаш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ва тайёрлаш мавжуд ўсимлик ресурсларининг тамом бўлиб қолишига ва ўрмон хўжалигига зарар этказилишига йўл қўйилмайдиган воситалар ва усуллар билан амалга оширилади.

26. Давлат ўрмон фондининг участкалари ўрмондан фойдаланувчиларга асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш ҳамда дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш учун давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан ички ишлар органлари ва чегара қўшинлари бўлинмалари билан келишилган ҳолда берилади.

27. Чегара зонасидаги давлат ўрмон фонди эрларида ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжаликлари эҳтиёжлари учун фойдаланиш давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан ички ишлар органлари ва чегара қўшинлари бўлинмалари билан келишилган ҳолда бериладиган йўлланма ва ҳайвонларни тутиш варақалари асосида амалга оширилади. Чегара минтақасида эса бундай фойдаланиш тақиқланади.

28. Чегара зонасида ўрмон фонди участкаларидан илмий-тадқиқот ва ўқув-тажриба мақсадларида фойдаланиш чекловларсиз, чегара минтақасида эса — чегара қўшинлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

29. Давлат ўрмон хўжалиги органлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва чегара қўшинлари бўлинмалари билан келишган ҳолда, давлат ўрмон фонди участкаларини юридик ва жисмоний шахсларга маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда, шунингдек, экологик туризмни ривожлантириш мақсадида фойдаланишга бериши мумкин.

30. Ўрмондан фойдаланувчилар ўрмонларда ёнғин хавфсизлигига риоя этишлари, дарахтлар ва буталарни синдиришга, кесишга, ўрмон экинларига зарар этказишга, ўрмонларнинг маиший ва бошқа чиқиндилар билан ифлосланишига, чумоли инлари, қуш уяларининг йўқ қилиниши ва бузилишига йўл қуймасликлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа талабларни бажаришлари шарт.

31. Давлат ўрмон фонди участкаларида ўрмондан фойдаланиш фақат куннинг ёруғ вақтларида амалга оширилади, тунда чегара минтақаларида қолишга йўл қўйилмайди.

32. Ўрмон ресурсларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлашда чегара қўшинларига ўз ваколатлари доирасида кўмаклашадилар.

33. Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:

фойдаланиш зарурати қолмаганда ёки ундан воз кечилганда;

фойдаланишнинг белгиланган муддати ўтганда;

ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда;

ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс вафот этганда ёки унинг фаолияти тугатилганда ёхуд юридик шахс тугатилганда.

4-боб. Якунловчи қоида

34. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 717-сон қарорига

2-ИЛОВА

Давлат ўрмон хўжалиги органларининг ҳарбийлашган тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлик тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом давлат ўрмон хўжалиги органларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари (чегара қўшинлари деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги бўлинмалари (келгусида — ҳарбийлашган тузилмалар деб аталади) билан ўзаро ҳамкорлик тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

чегара зонаси — Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасига туташ ҳудуднинг бир қисми бўлиб, унинг доирасида чегара режими жорий этилади. Чегара зонаси Давлат чегарасига туташ туман, шаҳар, посёлка, қишлоқ, овул ҳудуди доирасида белгиланади;

чегара минтақаси — Чегара зонасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси чизиғига бевосита туташ қисмидир. Чегара минтақаси Давлат чегараси бўйлаб, унинг қуруқлик участкаларида ёки чегара дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзалари қирғоғи бўйлаб белгиланади;

давлат ўрмон хўжалиги органлари — Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари ва қуйи ташкилотлари;

ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари — Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирувчи, юридик шахс мақомига эга бўлган ташкилотлар, шу жумладан давлат қўриқхоналари, биосфера қўриқхоналари, миллий табиат боғлари, давлат биосфера резерватлари, давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон-ов хўжаликлари, доривор ўсимликлар этиштириш бўйича давлат ўрмон хўжаликлари, илмий-тажриба станциялари ва бошқа ташкилотлар;

ўрмон қўриқчилиги инспектори (кейинги ўринларда — инспектор деб аталади) — давлат ўрмон хўжалиги органларининг ўрмон қўриқчилигини амалга оширувчи ва таркиби қонун ҳужжатларида белгиланадиган мансабдор шахслари.

2-боб. Ўзаро ҳамкорлик тартиби

3. Давлат ўрмон хўжалиги органлари ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан қуйидаги шаклларда ўзаро ҳамкорлик қилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлашга, шу жумладан самарали тезкор-қидирувни фаолиятини амалга оширишга кўмаклашиш;

чегара режим-қўриқлаш тадбирларини, шу жумладан рейдлар ўтказиш;

ўрмон фонди ҳудудида ҳуқуқбузарликлар содир этилгани белгилари ва фактлари тўғрисида чегара қўшинларини, ички ишлар органларини хабардор қилиш;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа шаклларда.

4. Чегара зонаси ва чегара минтақасида жойлашган ўрмон хўжалиги қуйи ташкилотларининг ходимлари қуйидаги ҳолатлар аниқланган тақдирда, чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига дарҳол ахборот берадилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга тайёргарлик ва уни бузиш белгилари ва фактлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали кучли таъсир қилувчи, заҳарли, заҳарловчи, радиоактив, портловчи буюмлар, портловчи қурилмалар, қурол-яроғ, ўқотар қурол ва ўқ-дорилар, наркотик ёки психотроп моддалар, шунингдек, диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализмни тарғиб қилувчи материаллар контрабанда йўли билан олиб ўтиш ва тайёрланиши фактлари;

инсонларни йўқ қилиш, уларнинг соғлиғига зарар этказиш, давлат мулкига зарар этказиш ҳамда хавфсизлигига таҳдид қилишга қаратилган ҳаракатлар;

Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасининг чегара зонасида бўлиш қоидаларини бузиши;

наркотик воситалар ёки психотроп моддаларни сотиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар, яъни сотиш ҳолатлари.

5. Чегара зонаси ва чегара минтақасида жойлашган ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари ҳарбийлашган тузилмалар билан ҳамкорликда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида белгиланган режимга риоя этилишини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган тадбирларда;

Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини бузган шахсларни қидириш ва чегара режимини бузган шахсларни қўлга олишда;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг чизиғида ўрнатилган муҳандислик-техник қурилмаларга зарар этказиш ва ўғирлашга алоқадор шахсларни аниқлашда;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлашни таъминлаш мақсадида, чегара ҳудудлари бўйлаб ўтган маълум йўналиш ва маршрутлар бўйича жойларни рекогносцировка қилишда йўл кўрсатувчи сифатида;

Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасида ноқонуний фаолиятга алоқадор шахсларни, белгиланган қоидаларни четлаб ўтган ҳолда олиб қирилган товар-моддий бойликлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа товарлар сақланаётган биноларни ва жойларни аниқлашда қатнашадилар.

6. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва чегара қўшинлари томонидан ҳар йил якунида чегара зонаси ва чегара минтақасида жойлашган ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари ҳудудларида ўтказиладиган аниқ тадбирлар, уларни ўтказиш мақсадлари, вақтлари ва жойларини, масъул ижрочиларни ва бошқаларни кўрсатган ҳолда, кейинги йил учун қўшма чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Қўшма чора-тадбирлар дастурига асосан, ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари томонидан тегишли режалар ишлаб чиқилади.

7. Ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган ва ҳарбийлашган тузилмалар билан келишилган режа асосида инспекторлар мунтазам равишда чегара зонаси ва чегара минтақасидаги ўрмон хўжалиги ҳудудини айланиб чиқади ва рейд ўтказади.

Рейд муддатлари, ҳудудни айланиш режаси, гуруҳ таркиби, рейд мақсади, тўхташ жойлари, алоқани, шу жумладан чегара нарядлари билан амалга ошириш тартиби, хизмат қуроли русуми ва рақами чегара қўшинлари қўшилмалари бошлиғи билан рейд бошланишидан камида энг кеч 2 соат (сутка) олдин келишиб олинади.

8. Гуруҳ яхши тайёрланган инспекторлардан ташкил этилади ва рейд ўтказишга масъул катта инспектор тайинланади.

9. Гуруҳ таркибига ҳолат билан танишиш ва инспекторларга йўл-йўриқ кўрсатиш учун ҳар