Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори
Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 43-сон, 530-модда; 2015 й., 39-сон, 511-модда)
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
  1. Қуйидагилар:
    Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ; Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (ЧИТЕС) соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ; Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан йетказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
    улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар; тадбиркорлик субъектлари ўртасида мазкур қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва аҳамиятини кенг ёритиш тадбирлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЙоЕВ
Тошкент ш.
2014 йил 20 октябр,
290-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
  1. Умумий қоидалар
  2. Мазкур Низом «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, шунингдек ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини белгилайди.
Давлат ўрмон фондидаги ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш хусусиятлари бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Мазкур Низом талаблари ҳовлиолди, хусусий боғлар ва дала ҳовлиларда фойдаланилаётган дарахт ва буталарга татбиқ этилмайди.
          2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
квота — доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликларни йиғиш ва тайёрлашнинг қонуний белгиланган меъёрлари; ботаника коллекциялари — уруғлар, гуллар, мевалар, пиёзбошчалар, илдизлар, барглар, гербарийлар, консервация қилинган ва тирик ўсимликларнинг тартибга солинган мажмуаси; маданийлаштирилган ўсимликлар — табиий ўсиш шароитлари ёввойи ҳолдаги шароитдан минимал даражада фарқ қилувчи питомник ва плантацияларда муайян моддий ва меҳнат харажатлари билан чегараланган парваришлаш, кўпайтириш ва ишлов беришни амалга оширувчи шахснинг қисман назоратидаги ёввойи ўсимликлар; яшаш фаолияти маҳсулотлари — уруғлар, гуллар, мевалар, барглар, поялар, илдизлар, пиёзбошчалар, шарбат (елим); махсус экин майдонлари (плантациялар), парваришхоналар — ўсимликларнинг уруғи, илдизи, пиёзбошчалари, мицелийлари ва қаламчаларидан кўпайтириш мақсадида фойдаланиладиган, инсоннинг доимий назоратидаги майдонлар; ваколатли органлар — қонун ҳужжатлари билан зиммасига тадбиркорлик субъектларига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш вазифаси юкланган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар; рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат — ваколатли орган томонидан қабул қилинадиган ва табиатдан фойдаланувчига бериладиган, ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган ҳамда рухсатнома, келишув, хулоса шаклида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ифодаланадиган қарор.
          3. Қуйидагилар ўсимлик дунёси объектлари ҳисобланади:
ёввойи ҳолда ўсувчи организмлар — дарахтлар, буталар ва ўцимон уруғлайдиган ўсимликлар, қирққулоқсимонлар, йўсинсимонлар, сувўтлар, лишайниклар ва замбуруғлар ўзининг барча хилма-хил турлари билан; ёввойи организмлардан ташкил топадиган табиий ўсимлик гуруҳлари ёки уларнинг ҳар қандай мажмуи; камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турлари; ёввойи ўсимликларнинг мевалари, уруғлари ва бошқа қисмлари ёки уларнинг ўсиш давридаги маҳсуллари. Танаси, пўстлоғи, шохлари, пояси, илдизи, ғунчаси, гуллари, уруғлари, мевалари, барглари, пиёзбошчалари ва шарбати (елими) ўсимликларнинг қисмлари ҳисобланади.
  1. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш
  2. Қуйидагилар ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш турлари ҳисобланади:
  3. а) ёввойи ҳолда ўсувчи озуқа маҳсулотларини чорвачилик эҳтиёжлари учун ғамлаш;
  4. б) чорва молларини ўтлатиш;
  5. в) ўсимлик дунёси объектларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
  6. г) ёввойи ўсимликларнинг техник хом ашёсини ғамлаш;
  7. д) ёввойи ўсимликларнинг доривор хом ашёсини ғамлаш (йиғиш);
  8. е) ёввойи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун ғамлаш (йиғиш);
  9. ж) дарахт ва буталарни кесиш (санитария тартибида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда, шунингдек бино, иншоот ва коммуникация қурилишлари билан боғлиқ ҳолатларда);
  10. з) ўсимлик дунёси объектларидан илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиш;
  11. и) ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, тарбия, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;
  12. к) ўсимлик дунёси объектларидан табиатни муҳофаза қилиш мақсадларида фойдаланиш;
  13. л) ўсимлик дунёси объектларидан коллекциялаш мақсадларида фойдаланиш.
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
          5. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш умумий ва махсус бўлиши мумкин.
          6. Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш мазкур Низомнинг 4-банди «г», «д», «е», «и» кичик бандларида назарда тутилган турларда ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
          7. Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш фойдаланувчилар томонидан ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун бепул амалга оширилади.
Умумий фойдаланиш меъёрлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат қўмитаси деб аталади) билан келишув бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
          8. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ, тўлов эвазига Давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади.
          9. Чорвачилик эҳтиёжлари ва чорва молларини ўтлатиш учун ёввойи озуқа маҳсулотларини ғамлашга рухсатнома берилганлиги учун тўлов миқдори маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, йерларнинг тоифаси ва яйловларнинг (пичанзорларнинг) ҳосилдорлигини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Махсус экин майдонлари (плантациялар) ва парваришхоналарда йетиштирилган ўсимликларни ғамлаш (тўплаш) учун тўлов ундирилмайди. Олдинги таҳрирга қаранг.
          10. Юридик ва жисмоний шахсларга ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни ғамлаганлик (йиғганлик) учун тўловларни камайтириш бўйича қуйидаги миқдорларда имтиёз берилади:
белгиланган тўловларнинг 50 фоизи миқдорида — Қизил китобга кирмайдиган ҳамда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлардан (яланғоч қизилмиядан ташқари) экстракт тайёрланганда ёки экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан уларни хом ашё сифатида йетказиб бериш юзасидан шартномалар мавжуд бўлганда; белгиланган тўловларнинг 90 фоизи миқдорида — плантациялар ташкил этиш мақсадида экиш материаллари (уруғлари, кўчатлари) учун; белгиланган тўловларнинг 90 фоизи миқдорида — яланғоч қизилмия илдизидан экстракт тайёрланганда ёки экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан яланғоч қизилмия илдизини хом ашё сифатида йетказиб бериш юзасидан шартномалар мавжуд бўлганда. Йоввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхати, шунингдек Республика бўйича ғамлаш (йиғиш) ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси ва республиканинг ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлардан экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари буюртманомалари асосида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади. (10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 сентябрдаги 278-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 511-модда)
          11. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш тасдиқланган квоталар доирасида амалга оширилади.
Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларининг ёввойи турларини ва ёввойи ўсимликлар техник хом ашёсини ғамлашга квоталар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда Давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади. Келгуси йил учун доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларининг ёввойи турларини ва ёввойи ўсимликлар техник хом ашёсини ғамлашга квоталар табиатдан фойдаланувчилар томонидан жорий йилнинг 1 декабридан 30 декабрига қадар бўлган даврда берган буюртманомалари асосида шакллантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига келишиш учун юборилади. Табиатдан фойдаланувчиларнинг буюртманомаларига асосан 1 апрелдан 30 майга қадар ушбу ўсимлик турлари захираларининг мавжудлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ижобий хулосасига асосан уларни ғамлаш (тўплаш) учун қўшимча квоталар ажратилиши мумкин. Пичан ўриш ҳамда табиий пичанзорлар ва яйловларда чорва молларини ўтлатиш меъёрлари ва муддатлари тегишли қишлоқ ҳамда сув, шунингдек ўрмон хўжалиги давлат органларининг тақдимномаси бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади. Тасдиқланган квоталар, шунингдек пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш меъёрлари ҳамда муддатлари табиатни муҳофаза қилиш ҳудудий қўмиталарига, шунингдек ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчиларга уларнинг буюртманомалари асосида йетказилади.
          12. Тўлов эвазига ўсимлик дунёсидан махсус фойдаланиш фойдаланувчиларни ёввойи ўсимликлар ва уларнинг ўсиш жойларини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва биотехник тадбирларни бажаришдан озод этмайди. Муҳофаза этиладиган ҳудудларда ўсимлик дунёсидан фойдаланиш уларда белгиланган режимлар асосида амалга оширилади.
          13. Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга фақат ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари билан келишув бўйича, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра, бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларнинг қурилиши билан боғлиқ санитария кесишлари тартибида йўл қўйилади.
Фойдаланувчиларнинг мулки бўлган ва улар томонидан махсус қурилиш ҳамда ҳосили учун экилган дарахт ва бута плантациялари (терак ва бошқа тез ўсувчи навлар, тут плантациялари, мевали дарахтлар, буталар) ушбу тоифа ўсимликларига кирмайди.
          14. Қуриб қолган, табиий зараркунандалар ва касалликлар таъсирида кучли зарарланиб қуриётган дарахт ва буталарни кесиш ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари билан келишилган ҳолда, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра махсус рухсатномасиз амалга оширилади.
           15. Дарахтзорлар ва бутазорларнинг қуйидаги тоифалари давлат ўрмон фондига кирмайди:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган йерлар атрофига экилган дарахтлар ва туп-туп дарахтлар, экинзорларнинг иҳота дарахтзорлари, шунингдек бошқа дарахтзорлар ва бутазорлар; давлат захира йерларида жойлашган темир йўл, автомобил йўллари, каналлар ва бошқа сув объектларининг ажратилган минтақаларидаги иҳота дарахтзорлари; ташкилотлар ва муассасалар ҳудудидаги дарахтлар, шунингдек шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги кўкаламзорлаштириш учун экилган ўсимликлар; сувни муҳофаза қилиш ва эрозияга қарши экилган дарахтлар, ўрмон фондида жойлашмаган ўрмон массивлари, шаҳар ичидаги ўрмонлар, шаҳар атрофидаги ва аҳоли яшаш ҳудудларидаги яшил ўрмон ҳудудлари, илмий ва тарихий аҳамиятга эга ўрмонлар, бошқа аҳамиятга эга ўрмонлар, аҳоли яшаш ҳудудларидаги дарахтзор ва бутазорлар, шунингдек бошқа дарахтзор ва бутазорлар. ИИИ. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби Умумий қоидалар
          16. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома тегишли ваколатли органлар томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасидаги схемага асосан берилади.
          17. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлари учун рухсатномалар жорий йил учун белгиланган квоталар доирасида берилади.
Ушбу талаблар Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг И, ИИ ва ИИИ иловаларига кирувчи ўсимликлар намуналарини олиб кириш ва олиб чиқиб кетишга рухсатномаларга татбиқ этилмайди.
          18. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш учун рухсатномалар қуйидаги ваколатли органлар томонидан берилади:
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан: Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлашга (тўплашга) олиш учун; Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олиш учун; ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетиш учун; Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўрмон фондига кирмайдиган йерларда дарахт ва буталарни кесишни келишади; Давлат ўрмон фонди йерларида — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан: Ўрмон фонди йерларида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлашга (тўплашга) олиш учун; пичан ўриш учун яроқли ўрмон фонди йерларида пичан ўриш учун; ўрмон фондининг яйлов йерларида чорва молларини ўтлатиш учун; Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан: ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни санитария кесиш мақсадида ёки кесиш учун; пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун.
          19. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Қизил китобга киритилган, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олишни келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдимнома киритади.
Тақдимномага Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган квота илова қилинади. Махсус экин майдонлари (плантация) ва парваришхоналарда йетиштирилган ўсимликларни йиғиш (тўплаш) учун рухсатнома талаб этилмайди.
          20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси киритилган тақдимномани 10 иш куни мобайнида келишади ва уни Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига юборади.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг келишуви асосида тегишли рухсатномаларни расмийлаштиради.
          21. Рухсатномаларнинг амал қилиш муддати 31 декабрдан кеч бўлмаган муддатда тугайди.
Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг иловаларига киритилган ёввойи ўсимликлар ва уларнинг қисмларини, ўсиш давридаги маҳсулларини, ботаника коллекцияларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва ундан олиб чиқиб кетиш учун рухсатномаларнинг амал қилиш муддатлари Конвенция талабларига мувофиқ белгиланади.
          22. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш, шу жумладан олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетиш учун рухсатномалар белгиланган намунадаги бланкалар асосида берилади, уларда назорат маркалари, ҳисобга олиш рақамлари ва ҳимояланганлик даражалари бўлади.
          23. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномалар мазкур Низомнинг 5 — 12-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича берилади.
Рухсат беришга доир талаблар ва шартлар
          24. Қуйидагилар ҳаракатларни бажаришда ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома беришга доир талаблар ва шартлар ҳисобланади:
табиатдан фойдаланувчилар томонидан ҳаракатларни бажаришда ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда қонун талабларига мажбурий риоя этиш; табиатдан фойдаланувчи — юридик шахс бўлганда, унинг номи ёки жойлашган йери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, табиатдан фойдаланувчи — жисмоний шахс бўлганда, унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда қайта рўйхатдан ўтгандан кейин 7 иш куни мобайнида ваколатли органларни хабардор қилиш; ўсимликларни тайёрлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилаётган хўжаликлар ва ҳудудларда ўсимликларнинг ўсиш жойларини сақлаб қолиш учун биотехник ҳамда қайта тиклаш тадбирларини, шу жумладан фойдаланиш жараёни натижасида бузилган ўсимлик ва тупроқ қопламини рекултивация қилишни экологик, санитария ва гигиена, бошқа меъёр ва қоидаларга қатъий риоя этиш бўйича ваколатли орган томонидан тасдиқланган ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини амалга ошириш; рухсатномаларда кўрсатилган доирада ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амал ошириш; олинган рухсатноманинг амал қилиш муддати тугангандан сўнг, 10 иш куни давомида қисқа ҳисобот билан уни берган органга қайтариш (ўсимлик дунёси объектларининг ғамланган ҳажми, вақти ва тўплаш жойи); рухсатномада кўрсатилган талабларга риоя қилиш; рухсатномага ўз ихтиёри билан қандайдир тузатишлар ва қўшимчаларни киритишни тақиқлаш; рухсатномани олишга аризани кўриб чиқиш ва рухсатномани бериш учун тўлов. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш юзасидан давлат назоратини амалга ошириш мақсадида ёввойи ўсимликларни ғамлаш (тўплаш) учун рухсатнома фақат аризачига ёки унинг ишончли вакилига, бошқа шахсларга бермаслик ҳуқуқи билан берилади. Рухсатнома талабларига риоя қилган, ёввойи ўсимликларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш тадбирларини амалга оширган, ўсимлик маҳсулотлари захирасини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказган юридик ва жисмоний шахслар тенг шароитларда ёввойи ўсимлик турларини ғамлаш ва тўплашга рухсатномалар олишда устувор ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
          25. Рухсатнома олган шахс фойдаланиш учун уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга эмас, рухсатнома корхона раҳбари номига берилган ҳолатлар бундан мустасно.
Амал қилиш муддати тугаган ўсимликларни ғамлаш (тўплаш) учун берилган рухсатномалар фойдаланиб бўлингандан сўнг ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш органларига қайтарилади (10 иш куни давомида).
          26. Ўсимлик дунёси объектларини олганлиги учун тўлов ариза ваколатли органда рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб, амалдаги қонунчилик асосида 15 иш куни давомида ундирилади.
          27. Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетиш учун берилган рухсатномалар фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган бўлса, божхона органларининг қўйилган белгиси билан олинган жойига қайтарилади. Табиатдан фойдаланувчининг аризасига кўра, четга олиб чиқилмаган (олиб кирилмаган) ўсимлик дунёси объектларининг миқдори учун янги рухсатнома берилиши мумкин. Агар аввал берилган рухсатнома энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгаргунгача расмийлаштирилган бўлса, бундай ҳолларда нархлардаги тафовут қўшимча равишда тўланади.
          28. Четга олиб чиқилаётган ўсимлик дунёси объектларининг божхона расмийлаштируви Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан берилган рухсатнома асосида амалга оширилади, ушбу объектлар давлат чегарасидан олиб ўтилаётганда божхона органлари томонидан тегишли белги қўйилади.
          29. Ўсимлик дунёси объектларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун тўловлар миқдорларини ҳисоблаш мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиби
          30. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлашга (тўплашга), олишга рухсатномалар, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (унинг бошқарувида бўлган ўрмон фонди йерларида) томонидан, табиатдан фойдаланувчиларнинг аризасида қуйидагилар кўрсатилган ҳолда берилади:
юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси; жисмоний шахс маълумотлари — фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха; ўсимлик тури, унинг ғамланадиган қисмларини — барглари, илдизлари, мевалари, шарбати ва бошқаларни кўрсатган ҳолда; ғамлаш ёки тўплаш усули; ғамлаш ҳудуди (вилоят, туман); ғамлаш ёки тўплаш ҳажми (кг, тн, дона, кубометр); ғамлаш (тўплаш) муддатлари. Табиатдан фойдаланувчининг ўсимлик турларини ғамлаш (тўплаш), олишга оид аризасида ўсимлик турларини ғамлаш (тўплаш), олиш назарда тутилаётган ҳудудларнинг йер эгалари, йердан фойдаланувчиларнинг ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг розилиги кўрсатилган бўлиши шарт.
          31. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олишга рухсатномалар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг розилигига биноан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан, табиатдан фойдаланувчиларнинг аризасида қуйидагилар кўрсатилган ҳолда берилади:
юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси; жисмоний шахснинг маълумотлари — фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха; ўсимлик тури, унинг ғамланадиган қисмларини — барглари, илдизлари, мевалари, шарбати ва бошқаларни кўрсатган ҳолда; ғамлаш ёки тўплаш усули; ғамлаш ҳудуди (вилоят, туман); ғамлаш ёки тўплаш ҳажми (кг, тн, дона, кубометр); ғамлаш (тўплаш) муддатлари. Табиатдан фойдаланувчининг Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан тўплашга рухсатнома олиш учун аризасида ўсимлик турларини ғамлаш (тўплаш), олиш назарда тутилаётган ҳудудларнинг йер эгалари, йердан фойдаланувчилар ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг розилиги кўрсатилган бўлиши шарт.
          32. Йоввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва четга олиб чиқишга рухсатнома Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан, табиатдан фойдаланувчиларнинг аризасида қуйидагилар кўрсатилган ҳолда берилади:
юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси; жисмоний шахснинг маълумотлари — фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха; турлар бўйича четга олиб чиқиладиган ёки олиб кириладиган ўсимликларнинг, уларнинг қисмлари, мевалари, уруғлари ва ботаника коллекциялари миқдори ва сони. Ботаника коллекцияларини четга олиб чиқишда экспонатлар ҳар бир нусхасининг сони кўрсатилади; четга олиб чиқиш (мамлакат, шаҳар) ёки олиб кириш жойи; олиб чиқиш учун асос — ёввойи ўсимликнинг қонуний сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ёввойи ўсимликларни қонуний ғамлаш (тўплаш) олишга рухсатноманинг тартиб рақами);
          33. Сунъий шароитда (махсус экин майдонларида (плантацияларда, парваришхоналарда) ўстирилган ўсимликларнинг маҳсулотларини четга олиб чиқиш учун қуйидагиларни кўрсатган ҳолда ариза берилади:
юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси; жисмоний шахснинг маълумотлари — фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха; олиб чиқилаётган ўсимликлар, уларнинг қисмлари, мевалари, уруғлари миқдори. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг йер майдонини ажратиш тўғрисидаги қарори ёки йер майдонини ижарага бериш шартномаси; ёввойи ўсимликлар захирасининг ҳолати тўғрисида илмий-тадқиқот ташкилотлари ва таълим муассасалари биолог мутахассисларининг хулосаси.
          34. Ўрмон фондига кирмайдиган йерларда дарахт ва буталар фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек бино, иншоот ва коммуникация қурилишлари билан боғлиқ ҳолатларда санитария тартибида кесиш имкониятларини белгилаш мақсадида амалга оширилади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли рухсатномани бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун келишув тақдим этилади.
          35. Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида кесиш ёки кесиш учун рухсатномалар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилиб, қуйидагилар кўрсатилган ҳолда берилади:
юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси; жисмоний шахснинг маълумотлари — фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха; кесилиши лозим бўлган дарахтлар ва буталарнинг тури (фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек бино, иншоот ва коммуникация қурилишлари билан боғлиқ ҳолда); кесиш муддати ва жойлашган манзили (уй ва хонадон рақами, кўча, туман). Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ариза олингандан кейин табиатни муҳофаза қилиш органларига дарахтларнинг ҳолатини ўрганиш учун йўллайди. Дарахтларнинг ҳолатини ўрганиш натижаси бўйича далолатнома тузилади. Келишув ижобий бўлган тақдирда кесиш учун рухсатнома расмийлаштирилади.
          36. Пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун рухсатномалар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан — ўрмон фонди йерларида), маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (захира йерларда) томонидан, қуйидагилар кўрсатилган ҳолда берилади:
юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси; жисмоний шахснинг маълумотлари — фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха; фойдаланиш тури (пичан ўриш ёки чорва молларини ўтлатиш); пичан ўриш миқдори ҳажмлари (кг, тонна, кубометр), отлар, эшаклар сони қорамоллар (чорва моллари) ўтлатилганда — уларнинг тахминий ёши) ва фойдаланиш муддати; Рухсатнома аризачига дафтарга ёки рухсатнома нусхасига имзо қўйилгандан сўнг берилади.
          37. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тадбиркорлик субъекти томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
          38. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тегишли ваколатли органга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат ёки ариза нусхаси бўйича қабул қилинади, рўйхат мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол табиатдан фойдаланувчига берилади.
Аризани кўриб чиқиш ва рухсатномани бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилиш
          39. Ариза ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
          40. Ўсимлик дунёси объектларини ғамлашга (тўплашга) рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги ва рухсатнома берилганлиги учун ҳар гал Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 0,1 коеффициенти миқдорида, табиатдан фойдаланувчилар — юридик шахслардан 0,2 коеффициенти миқдорида ва хорижий фуқаролардан — 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
Ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
          41. Йоввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва четга олиб чиқишга рухсатнома бериш учун аризаларни кўриб чиқишда ҳар гал:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 0,1 коеффициенти миқдорида; табиатдан фойдаланувчилардан — юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 0,2 коеффициенти миқдорида; хорижий фуқаролардан — CITES рухсатномалари учун 50 АҚШ доллари ва бошқа рухсатнома учун — 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади. Ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
          42. Рухсатнома берганлик учун йиғим суммаси «Давбионазорат» инспекциясининг махсус ҳисоб рақамига ёки Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
          43. Ваколатли орган табиатдан фойдаланувчига рухсатнома бериш учун, бошқа ваколатли органлар томонидан бериладиган қўшимча ҳужжатлар олиши талаб қилинадиган ҳолларда, рухсатнома бериш соддалаштирилган тартибда «бир дарча» орқали амалга оширилади, бунда ваколатли орган мазкур ҳужжатларни табиатдан фойдаланувчининг иштирокисиз мустақил равишда олади.
          44. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ўсимликлар ҳажмларини аниқлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасини олиш зарур бўлган тақдирда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Фанлар академиясига қуйидагилар кўрсатилган ҳолдаги хат билан мурожаат қилади:
ўсимлик тури; хулоса олишдан мақсад; ғамлаш (тўплаш) ҳудуди (жойи) .
          45. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан хатни кўриб чиқиш муддати — ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб кўпи билан 5 иш куни.
          46. Фанлар академиясидан ижобий жавоб олинган тақдирда рухсатнома бериш масаласини келишишни сўраб Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Фанлар академиясининг хулосасини илова қилган ҳолда мурожаат қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг розилиги олинган тақдирда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси табиатдан фойдаланувчига ўсимликни ғамлаш (тўплаш) учун тўлов тўлагандан сўнг рухсатнома беради.
          47. Ваколатли орган қарор қабул қилиш учун табиатдан фойдаланувчилар томонидан ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш имкониятини аниқлаш учун зарур бўлса, мустақил равишда ёки учинчи шахсларни жалб этган ҳолда тадқиқлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда кўриб чиқиш муддати 30 кунгача узайтирилади.
          48. Ваколатли орган тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай табиатдан фойдаланувчиларга рухсатнома беради (юборади) ёки рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисида уларни ёзма шаклда хабардор қилади.
          49. Рухсатнома бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:
рухсатнома берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг табиатдан фойдаланувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги; табиатдан фойдаланувчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги; табиатдан фойдаланувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги; ўсимлик дунёси объектларини ғамлаш, уларни ушлаб туриш (сақлаш), транспортда ташишни ўрганишлар, тадқиқлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асослантирилган салбий хулоса олинганлиги.
          50. Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш ҳақидаги хабарнома табиатдан фойдаланувчига ёзма шаклда, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ меъёрлари ва табиатдан фойдаланувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).
          51. Табиатдан фойдаланувчи рад этиш сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Табиатдан фойдаланувчи рухсатномани беришнинг рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш табиатдан фойдаланувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ваколатли орган томонидан амалга оширилади. Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
          52. Аризани такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан ариза берувчига илгари ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларини ваколатли орган томонидан келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.
          53. Рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин табиатдан фойдаланувчи томонидан берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
          54. Табиатдан фойдаланувчи рухсатномани бериш рад этилганлиги, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракацизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Рухсатномаларни қайта расмийлаштириш ва уларнинг дубликатларини бериш
          55. Табиатдан фойдаланувчи — юридик шахс қайта ташкил этилган унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда табиатдан фойдаланувчи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин 7 иш куни мобайнида ваколатли органга рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.
          56. Табиатдан фойдаланувчи — жисмоний шахснинг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда табиатдан фойдаланувчи қайта рўйхатдан ўтгандан кейин 7 иш куни мобайнида ваколатли органга рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.
          57. Ҳужжатлар табиатдан фойдаланувчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, уларнинг олинганлиги ҳақида хабардор қилган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар табиатдан фойдаланувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
          58. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қайта расмийлаштирилгунга қадар рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган табиатдан фойдаланувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, қабул қилиб олинган санаси ҳақида ваколатли органнинг белгиси қўйилган ариза асосида, унда кўрсатилган ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни бажаради ёки амалга оширади.
          59. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганда ваколатли орган берилган рухсатномалар рэстрига тегишли ўзгартишларни киритади. Рухсатномани қайта расмийлаштириш ва бериш рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ваколатли орган томонидан олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
          60. Рухсатномани қайта расмийлаштирганлик учун табиатдан фойдаланувчининг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризаси ваколатли орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза топширилган санада тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси рухсатнома берувчи ваколатли органларнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Олинган маблағлар моддий-техник таъминот ва табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига сарфланади .
          61. Ваколатли органга рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза унинг амал қилиш муддати тугагунга қадар топширилган бўлиши керак. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, фойдаланилмаганлик ҳолатининг асосланган сабаблари кўрсатилганда, рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибида амалга оширилади.
          62. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда табиатдан фойдаланувчининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.
          63. Ваколатли орган ариза, шунингдек ҳужжат яроқсиз ҳолга келган тақдирда, рухсатноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатноманинг дубликати берилганлиги учун табиатдан фойдаланувчи томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат олинган кундан эътиборан 5 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда рухсатноманинг дубликатини бериши (юбориши) шарт.

 Рухсатноманинг дубликати берилганлиги учун табиатдан фойдаланувчининг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризаси ваколатли орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун, дубликатни бериш ҳақидаги ариза топширилган санада тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ваколатли органларнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш

          64. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

         65. Қуйидагилар рухсат беришга доир талаблар ва шартларни бир маротаба қўпол равишда бузганлик учун рухсатноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатишга асос бўлади:
ваколатли органнинг рухсат беришга доир талаблар ва шартларнинг бажарилишини белгиланган тартибда текширишидан бош тортиш; рухсатнома бериш натижасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ёки ўсимлик дунёси объектларига ҳақиқатда хавф солишга олиб келса, рухсатномада кўрсатилган уларнинг ўсиш муҳитидан ташқари (ғамлаш, тўплаш ва бошқа) ҳаракатлардан ташқари; табиатни муҳофаза қилиш қонунчилик меъёрларининг ва рухсатнома талабларининг бузилиши; рухсатнома олиш учун қалбаки ҳужжатларнинг тақдим этилганлиги ёки ўсимликларни тўплаш ва сақлаш шароитларининг мавжуд эмаслиги. Берилган рухсатномалар рэстри
         66. Ваколатли органлар берилган рухсатномаларнинг рэстрини юритади ва уни ўз расмий веб — сайтларига жойлаштиради.
         67. Берилган рухсатномалар рэстрида табиатдан фойдаланувчилар тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
табиатдан фойдаланувчи — юридик шахсларнинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли; табиатдан фойдаланувчи — жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми; рухсатноманинг берилган санаси ва тартиб рақами; рухсатноманинг амал қилиш муддати; рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш асослари ва санаси; рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси; рухсатномани бекор қилиш асослари ва санаси; рухсатнома дубликатини бериш асослари ва санаси.
          68. Берилган рухсатномалар рэстридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг танишиши учун очиқ ҳисобланади.
          69. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланилишини назорат қилиш тартиби
          70. Ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни кўпайтириш юзасидан давлат назорати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан амалга оширилади.
          71. Ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни кўпайтириш юзасидан идоравий назорат ёввойи ўсимликлар ўсадиган ҳудуд қарашли бўлган органлар: давлат ўрмон фондида — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан; ўз ҳудудларида — йер эгалари ва йердан фойдаланувчилар томонидан амалга оширилади.
          72. Ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни кўпайтириш юзасидан жамоатчилик назорати жамоат бирлашмалари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар томонидан амалга оширилади.
          73. Давлат назорати органлари томонидан фойдаланувчиларнинг белгиланган муддатларга, меъёрларга ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва кўпайтиришнинг бошқа қоидаларига риоя этилиши текширилади.
          74. Табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш меъёрлари ва талаблари бузилишини аниқлаш мақсадида ёввойи ўсимликлар кўпайтириладиган ҳудудни қаршиликсиз бориб кўриш; ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни текшириш, ўсимлик дунёси объектларининг тайёрланган маҳсулотларини, ўрмончи ва йегерлар қоровулхонасини, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг қоровулхоналарини, омборлар ва бошқа иморатларни текшириш, шунингдек транспорт воситаларининг барча турларини кўздан кечириш ва тўхтатиб туриш; ўсимлик дунёсининг тайёрланган объектлари билан боғлиқ шахслардан ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш учун берилган ҳужжатларни кўрсатишни, улар томонидан ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши сабабли ёзма тушунтиришлар берилишини талаб этиш; мазкур Низом, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш қоидалари, меъёрлари, муддатлари ва бошқа талаблари бузилишини бартараф этиш тўғрисида ўсимлик дунёси объектларидан барча фойдаланувчиларнинг бажариши мажбурий бўлган кўрсатмаларни бериш; мазкур Низом ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар бузилган ҳолда амалга оширилаётган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олиб қўйиш, шунингдек ноқонуний тайёрланган маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш ҳамда тайёрлов ва савдо ташкилотларига бериш; ўтказилган текшириш тўғрисида далолатномалар ва маъмурий қонунбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш; ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва уларни кўпайтириш бўйича фойдаланувчилар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни назорат қилиш; «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, мазкур Низом ҳамда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда амалга оширилаётган ишларни тўхтатиб қўйиш; ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш ва қонун бузилиши тўғрисидаги материалларни тегишли органларга юбориш; хизмат юзасидан берилган ўқ отиш қуролини ва унинг ўқ-дориларини белгиланган тартибда олиб юриш.
          74. Табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларига риоя қилишга ва ўз фаолиятини берилган ваколатлар доирасида амалга оширишга мажбур.
          75. Рухсатномасиз ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартиблар ва меъёрлар (квоталар) бузилган ҳолда тайёрланган ўсимлик дунёси объектлари қонунни бузувчилардан олиб қўйилади, кўрсатиб ўтилган қонун бузилишида айбдор бўлган шахслар эса ўсимлик дунёсига йетказилган зарар учун жавобгар бўладилар ва зарарни ундириш миқдорларини ҳисоблаш учун коеффициентларни ҳисобга олган ҳолда, мазкур Низомнинг 14 — 19-иловаларига мувофиқ ўсимлик дунёсига йетказилган зарарни қоплаши шарт.
          76. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рухсатномасиз ноқонуний равишда йиғилган, тайёрланган, шунингдек қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда ташиш, сотиш, унинг ҳудудидан олиб чиқишга уриниш вақтида ушланган ёки олиб қўйилган ўсимлик дунёси объектлари ҳамда уларнинг қисмлари қонунни бузувчилардан олиб қўйилади ва:
агар қонун бузилиши ва олиб қўйиш давлат ўрмон фонди йерлари бошқарувида бўлган ўрмон қўриқчилиги томонидан амалга оширилган бўлса — табиатни муҳофаза қилиш органига ёки ўрмон хўжалиги органига, ёввойи ўсимликлар маҳсулотлари ноқонуний ғамланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари томонидан аниқланганда ва олиб қўйилганда — маҳсулотлар табиатни муҳофаза қилиш органларига топширилади.

          77.Олиб қўйилган ёввойи ўсимликлардан, шунингдек уларнинг қисмларидан, ўсиш давридаги маҳсулларидан қуйидаги тарзда фойдаланилади:

тирик ўсимликлар Фанлар академиясининг Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институтига сақлаш ва келгусида фойдаланиш учун ёки уларни сотиш ҳуқуқига эга бўлган савдо ташкилотларига шартномавий нархлар бўйича сотиш учун берилади; жонсиз ўсимликлар ва уларнинг қисмлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, сотиш ҳуқуқига эга бўлган савдо ташкилотларига шартномавий нархлар бўйича сотиш учун берилади. Товарни олиб қўйишдан бошлаб у топширилгунгача бўлган барча тартиботлар учун харажатлар товар эгаси томонидан тўланади.

          78. Фойдаланувчилар томонидан қонунчилик талаблари бузилган тақдирда ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатиб турилиши ёки тўхтатилиши мумкин. Табиий ўсимлик гуруҳларида қайта тиклаб бўлмайдиган ўзгаришлар хавфи пайдо бўлган тақдирда ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилади.

         79. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Юридик ва жисмоний шахслар ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш оқибатида йетказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда қоплаши шарт. Зарарни қоплаш айбдорларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов миқдорлари

 

Фойдаланиш объектлари ўсимликларни тайёрлаш учун рухсатнома қиймати
юридик ва жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун, энг кам ойлик иш ҳақига коеффициентларда хорижий фуқаролар ва юридик шахслар учун, (АҚШ долларида)
А. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликлар турлари (битта пиёзбошчанинг ёки битта илдизнинг қиймати — ўсимлик мақомига кўра) Йўқолиб кетаётган турлар Камёб турлар Қисқараётган турлар 1 кг уруғлик ва пиёзбошчалар — шу мақомдаги ўсимликлар қийматининг 10 баравари миқдорида 1 кг илдиз, барглар ва шарбат (елим) — шу мақомдаги ўсимлик қийматининг 3 баравари миқдорида; 0,2 0,1 0,02 30 15 3
Б.Қизил китобга киритилмаган ўсимликлар турлари, доривор ва озиқбоп ўсимликларнинг ёввойи турлари (қуруқ оғирлиги 1 кг) ҳамда тайёрлаш учун мўлжалланган ўсимликлар техник хом ашёси (ўрганиш вақтида пиёзбошчадан ташқари, йелим, шарбат, маймунжон меваси, малина, смородина, чаканда, замбуруғ — ҳисоб хом ҳолда амалга оширилади)
Зира (уруғи) 0,035 1,8
Родиола разнозубчатая (илдиз) 0,022 1,2
Йоввойи ҳолда ўсувчи мойчечак (тўпгул) 0,015 1,1
Оддий зирк (меваси), замбуруғ, яланғоч қизилмия, ковракнинг барча турлари, Самарқанд бўзночи 0,008 0,4
Туркистон Аюгаси (живучка) 0,007 0,3
Дўлана (гули, меваси), қораандиз,кийикўт, илонпечак, каданопсис, икки уяли қичитқи ўт, лимон ўт, йирик япроқли алқор, Осиё ялпизи, очамбити, минг япроқли тоғ дасторбоши, катта баргизуб,дала қирқбўғини, доривор маврак,тиканли ковул,афсонак, Максимович равочи, наъматакнинг барча турлари, Анзура пиёзи 0,005 0,3
Арча (меваси),оддий исириқ, сув қалампири, қуш торон, майда гулли жамбил (тоғрайҳон), дағал қизилпойча, оққалдирмоқ, эрманнинг барча турлари, оддий мингяпроқ, чебрец,уч бўғимли иттиканак, Туркистон арслонқуйруғи, оддий қамиш (м3), шўравор цистанхе ва ўсимликларнинг бошқа турлари ҳамда уларнинг қисмлари 0,004 0,3
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ботаника коллекцияларини (илмий, маданий-маърифий, таълим-тарбиявий ёки эстетик қийматга эга) яратиш учун ўсимликнинг бир донаси учун 0,003 0,1
Ўсимлик шарбати (елим) ва коврак барча турларининг (Қизил китобга киритилган турлар бундан мустасно) илдизи, уруғлигини олиш учун 1 кг хом ашё миқдори — шу мақомдаги ўсимлик қийматининг 5 баравари миқдорида

Изоҳ: илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда Қизил китобга киритилмаган, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ва уларнинг қисмларини ғамлаш (тўплаш)га тўлов мазкур тур учун белгиланган тўловнинг 0,2 % миқдорида ундирилади. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА Давлат ўрмон фондидан ташқаридаги дарахтлар ва буталарни кесганлик учун тўлов миқдорлари

Кесишга рухсат берилган дарахтларнинг 1,3 м баландлигидаги диаметри (см) Битта дарахтни кесиш учун берилган рухсатнома қиймати миқдори (белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига нисбатан коеффициентларда)
кам қимматли дарахтлар тури учун: сассиқдарахт, оқ акация, заранг дарахти, терак, тут, бошқа дарахт ва манзарали буталар қимматли ёғочбоп дарахтлар: ёнғоқ, нок, гледичи, эман, ленкоран акацияси, қорақайин, қора арча, чинор, аччиқмия, туи, шумтол, лола дарахти, магнолия, форзиция ҳамда бошқа қимматли дарахтлар ва буталар
4 см гача 0,1 0,2
4,1 - 8 0,2 0,3
8,1 - 12 0,3 0,5
12,1 — 16 0,5 0,8
16,1 — 20 0,9 1,2
20,1 — 24 1,3 1,5
24,1 — 28 1,5 2,2
28,1 — 32 2,0 2,8
32,1 — 36 2,8 3,8
36,1 — 40 3,6 5,0
40,1 — 44 4,9 7,0
44,1 — 48 6,0 8,3
48,1 — 52 6,8 9,5
52,1 — 56 7,7 10,7
56,1 — 60 8,6 12,2
60,1 — 64 9,5 13,6
64 сантиметрдан ортиқ диаметрнинг ҳар бир сантиметри учун тўлов 0,1 коеффициент миқдорида ошади.

Изоҳ: буталарнинг диаметри см илдиз бўғизида ўлчанади. Қуриб қолган ва табиий зараркунандалар билан кучли шикастланган дарахтлар ҳамда буталарни кесиш учун тўлов амалга оширилмайди, агар уларнинг қуришива шикастланганлиги атайин қилинмаган бўлса, шунингдек фавқулодда ҳолатлар, табиий талафотлар сабабли рўй бермаган бўлса. Олдинги таҳрирга қаранг. (3-илова Ўзбекистон Респбуликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 сентябрдаги 278-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган – ЎР ҚҲТ, 20-15 й. 39-сон, 511-модда) Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида руҳсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-илова Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида ҳаракатларни бажаришга ва (ёки) муайян фаолиятини амалга оширишга руҳсатномалар бериш SXEMASI Ўсимлик дунёси ob&r