Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўровлари асосида оғзаки ва ёзма шаклда ахборот тақдим этиш тартиби

Ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўровлари асосида оғзаки ва ёзма шаклда ахборот тақдим этиш тартиби тўғрисидаги
ЁРИҚНОМА

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Ё‘риқнома Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида»ги қонунига мувофиқ, ахборотдан фойдаланувчиларга қўмитанинг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этилиши ҳақидаги сўровлар билан Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида мурожаат этиш, шунингдек, уларга давлат тилида жавоблар олиш ҳуқуқи та’минланади. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг бошқа тилларда ҳам мурожаат этиш ва жавоб олиш ҳуқуқи таъминланади.

II. Мурожаатларни кўриб чиқиш

3. Қўмита ва унинг таркибий бўлинмаларининг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этилиши ҳақида белгиланган тартибда берилган сўровлар албатта кўриб чиқилиши керак.
4. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг қўмита фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этилиши ҳақидаги сўровларини кўриб чиқиш қўмита раҳбарияти резолютсиясида белгиланган тегишли таркибий бўлинмалар раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
5. Қўмита таркибий бўлинмалари раҳбарлари тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши, шунингдек, ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўровлари бўйича тақдим этиладиган таҳлилий материалларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва сифати учун шахсан жавобгардир.
6. Ахборотдан фойдаланувчи қўмитанинг фаолияти ҳақидаги сўров билан ҳам бевосита, ҳам қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатлари расмийлаштириладиган ўз вакили орқали оғзаки ёки ёзма (шу жумладан, электрон шаклда) мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
7. Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, у рўйхатга олинган кундан э’тиборан ўн беш кундан ошмаган муддатда кўриб чиқилиши керак.
Оммавий ахборот воситаларининг қўмитанинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш учун сўрови, шунингдек, мансабдор шахслар билан суҳбат (интервью) ташкил этиш тўғрисидаги сўрови этти кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади.
Агар сўров қўмитанинг ваколатига тааллуқли бўлмаса, у сўровни рўйхатга олинган кундан э’тиборан уч кун ичида сўралаётган ахборотни бериш қайси орган ваколатига киритилган бўлса, шу органга юборади ва бу ҳақда фойдаланувчини хабардор қилади.
Агар қўмита олинган сўров бўйича бошқа давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг ваколати ҳақида ма’лумотларга эга бўлмаса, унда сўров рўйхатга олинган кундан э’тиборан уч кун ичида фойдаланувчига тегишли жавоб ё‘лланади.
8. Фойдаланувчининг қўмитанинг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳақидаги сўрови рад этилган тақдирда, фойдаланувчига рад этиш сабаблари асослантирилган ҳолда тегишли жавоб ё‘лланади.
9. Жисмоний шахснинг сўровида фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи тўғрисидаги ма’лумотлар кўрсатилиши, сўровнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак. Юридик шахснинг сўровида мазкур сўровни амалга ошираётган ташкилотнинг номи, юридик манзили, мансабдор шахсининг фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилиши, сўровнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
Ахборотдан фойдаланувчининг юқорида кўрсатилган, шахсини билиш имкониятини берувчи ма’лумотларни ўз ичига олмаган сўров аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.
Сўров қўмита номига ёки унинг сўровда қўйилган масалалар юзасидан ахборот бериш ваколатига кирадиган мансабдор шахси номига ё‘лланади.
Белгиланган тартибда берилган сўров кўриб чиқилиши шарт.
10. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг қўмитанинг фаолияти тўғрисидаги сўровларини кўриб чиқиш чоғида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини камситувчи ма’лумотларнинг ошкор этилишига ё‘л қўйилмайди.

III. Фуқароларнинг ёзма мурожаатларини қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш

11. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўровлари бўйича амалга ошириладиган ишни юритиш қўмита Девонхона томонидан иш юритишнинг бошқа турларидан алоҳида юритилади.
12. Қўмитага ахборот фойдаланувчиларидан уларнинг фаолияти юзасидан тушадиган барча сўровлар Девонхона томонидан қабул қилинади ва улар тушган куни махсус журналда рўйхатга олинади.
13. Ахборотдан фойдаланувчининг айни бир шахсдан ва айни ўша масала бўйича тушган сўрови, агар биринчи сўров берилган вақтдан э’тиборан қонунда белгиланган тартибида сўровга жавоб бериш муддати ўтган бўлса ёки ахборотдан фойдаланувчи ўзига берилган жавобдан қаноатланмаган бўлса, такрорий деб ҳисобланиши керак.
Такрорий сўровга у тушган пайтда навбатдаги рўйхатга олиш индекси берилади, рўйхатга олиш-назорат ёзувининг тегишли устунида «такрорий» деган белги қўйилади.
14. Сўровлар раҳбарият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, Девонхона томонидан рўйхатга олиш-назорат карточкасига тегишли белги қўйилган ҳолда мас’ул ижрочиларга топширилади.
15. Агар ахборот олишга доир сўровни кўриб чиқиш бир неча шахсга топширилса, унда резолютсияда биринчи кўрсатилган мансабдор шахс мас’ул ижрочи ҳисобланади.

IV. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўровлари ҳаракати ва кўриб чиқилиши устидан назорат қилиш

16. Ахборот тақдим этиш ҳақидаги сўровларни кўриб чиқиш сўровни амалга ошираётган ахборотдан фойдаланувчига барча сўралаётган ахборот тақдим этилганидан ва улар кўриб чиқиш учун топшириқ берган раҳбарнинг назоратидан чиқарилгандан кейингина тугалланган деб ҳисобланади.
17. Ахборот тақдим этиш ҳақидаги сўровларга жавобларга раҳбариият резолютсияга мувофиқ бунга ваколат берилган бошқа мансабдор шахс томонидан имзоланади.
18. Ахборот тақдим этиш ҳақидаги сўровга оғзаки жавоб берилган ҳолларда рўйхатга олиш карточкасига тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
19. Кўриб чиқиш материаллари асосида мас’ул ижрочи ёки назоратни амалга оширувчи шахс кўриб чиқиш натижалари ҳақида сўровни кўриб чиқиш ҳақида топшириқ берган раҳбарга назоратдан чиқариш учун ма’лумот беради.
Кўриб чиқишга доир барча материаллар тизимлаштириш ва архивда сақлашини ташкил этиш учун Девонхонага топширилади.

V. Ахборотдан фойдаланувчиларни шахсан қабул қилиш

20. Ахборотдан фойдаланувчиларни қўмита раҳбарияти, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, бу ишга ваколат берилган мансабдор шахслар томонидан белгиланган жадвалга мувофиқ кунлар ва соатларда амалга оширилади.
21. Ахборотдан фойдаланувчиларни қабул қилиш амалга оширилганлиги ҳақидаги ма’лумотлар махсус журналда қайд этиб борилади.