Халқаро алоқалар
Халқаро лойиҳалар мониторинги томонидан халқаро лойиҳаларни жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги №190 сонли, 2014 йил 24 декабрдаги №363 сонли ҳамда 2015 йил 29 августдаги №255 сонли қарорларида кўрсатилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш борасида бир қатор учрашувлар ва музокараларда иштирок этди. Шунингдек, ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантиришга қаратилган ҳукумат Йиғилиши баёнларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳамда ўрмон хўжалиги соҳасига хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди.
Натижада 2016 йилнинг апрел ойи ҳолатида умумий қиймати 7 млн 200 АҚШ доллари миқдоридаги 5 та лойиҳа бугунги кунда амалга оширилмоқда. Улар қуйидаги лойиҳалардир:
1.“Республика ўрмон ресурсларини мониторинг қилиш ва баҳолаш (инвентаризация)”. БМТнинг ФАО ташкилоти ҳамда Ҳукумат томонидан тасдиқланган. Лойиҳа қиймати 450 минг АҚШ доллари.
2.“Ўзбекистонда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига кўмаклашиш орқали овчилик хўжалигини барқарор ривожлантириш ва экотуризм”. Ҳозирда мазкур лойиҳа белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ва ҳукумат томонидан тасдиқланган ҳамда Бирлашган Араб Амирлиги “Султон Бин Тахнун ал Нехян” компанияси томонидан тасдиқланган. Лойиҳа қиймати 1 млн 750 минг АҚШ доллари.
3.Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЦ) билан ҳамкорликда “Ўзбекистон давлат ўрмон фонди ерларида ўрмон экиш маҳсулотларини тайёрлаш ва чаканда ўсимлиги плантациясини яратиш орқали ҳамкорликда ўрмон хўжалигини бошқариш моделини яратиш” лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Лойиҳа қиймати 100 минг евро.
4.“Тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш”. БМТнинг ФАО ташкилоти ҳамда Ҳукумат томонидан тасдиқланган. Лойиҳа қиймати 4,5 млн АҚШ доллари. Глобал Экологик Жамғарма (ГEФ) ушбу лойиҳани тасдиқлади ва Апрел ойидан лойиҳанинг аниқ тадбирлари ишлаб чиқилишига киришилади. Бунинг учун ГEФ маблағ ажратган.
5.Жанубий Кореянинг СК Форест компанияси билан Навоий Марказий ўрмон хўжалиги ўртасида 2015 йил 26 августда Навоий Эркин иқтисодий индустриал зона атрофига иҳота ўрмонларини ташкил этиш бўйича 410 минг АҚШ доллари миқдорида шартнома имзоланди.
2016 йилнинг биринчи ярмида янада учта лойиҳа имзоланиши кутилмоқда.
1. “Қуйи Амударё оқимида экотизимнинг барқарорлиги асосида ерлардан фойдаланиш”. Мазкур лойиҳа Германиянинг Атроф муҳит вазирлиги ва Зукков фонди ҳамда ГИЦ билан ҳамкорликда амалга оширилади. Лойиҳа қиймати 2 млн Евро. Лойиҳани имзолаш май ойларига мўлжалланган.
2. “Амударё делтасининг қирғоқбўйи ҳудудларида 5 минг ГА майдонда тўқайларнинг табиий тикланишига кўмаклашиш ва ўрмон хўжаликларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси. Бу лойиҳа қиймати 3 млн. АҚШ доллари. Лойиҳа ТИКА билан ҳамкорликда амалга оширилиши кўзда тутилган. Жорий йилнинг март ойи аввалида ТИКА томонидан мутахассислар келиб лойиҳа ҳудудларини ўрганиб кетишди. Туркия томони шу йилнинг биринчи ярмида ушбу лойиҳани имзолаш истагини билдиришган.
3. Германия халқаро иқлим ташаббуси жамғармаси билан ҳамкорликда “Марказий Осиё чўлларини муҳофаза қилиш” ҳудудий лойиҳаси. Лойиҳа қиймати 3 млн 300 минг евро. Мазкур ҳудудий лойиҳани май ойида ишга туширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, ҳозирда яна Хитойнинг АПФНEТ ташкилоти, Михаил Зукков жамғармаси, Султан бин Тахнун компанияси ва КОЙКА ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган қатор лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.
Оʻзбекистон Республикаси Оʻрмон хоʻжалиги давлат қоʻмитаси томонидан халқаро грант маблагʻларини жалб қилиш борасида амалга оширилган ишлар тоʻгʻрисида маʼлумот 2017 йил
Оʻрмон хоʻжалиги бош бошқармаси томонидан жорий йилнинг август ойига қадар умумий қиймати 4 млн 180 минг АҚШ доллари ва 300 минг евро миқдоридаги 4 та лойиҳани амалга оширишга муваффақ боʻлинди.
2017 йилнинг 4 кварталида эса, қуйидаги 3 та умумий қиймати 3 млн 300 минг АҚШ доллари ва 3 млн 100 минг Евро боʻлган грант лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш режалаштирилган.
Шунингдек, қоʻмитамиз томонидан яна умумий қиймати 5 млн АҚШ доллари миқдоридаги “Оролбоʻйи ҳудудларида 20 минг гектар майдонда оʻрмон экиш ишларини амалга ошириш ҳамда чоʻл типидаги селекциявий оʻрмон уругʻчилиги базасини яратиш” лойиҳасини амалга ошириш боʻйича Туркия оʻрмон хоʻжалиги вазирлиги билан музокаралар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 10 августида туркиялик мутахассислар билан бу борада учрашув оʻтказиш режалаштирилган.
Шу билан бирга БМТнинг ФАО ташкилоти билан 34 млн АҚШ доллари миқдоридаги 4 та лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Бунда Яшил иқлим жамгʻармаси ҳамда Глобал экологик жамгʻарма маблагʻларидан фойдаланиш коʻзда тутилган.
Шунигдек, ҳозирда Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (КОЙКА) ва Жаҳон банки ташкилотлари билан ҳамкорликда лойиҳалар ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш боʻйича ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга Хитойнинг “бир макон бир ёʻл” лойиҳаси доирасида Оролбоʻйи ҳудудларида оʻрмон экиш ишларини кенгайтириш ва уругʻчилик лабораторияларини ташкил этиш боʻйича лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди.
Оʻзбекистон Республикаси Оʻрмон хоʻжалиги давлат қоʻмитасининг халқаро ташкилотлар билан алоқалари 2018-йил
1. О‘збекистон давлат о‘рмон фонди ерларида о‘рмон экиш маҳсулотларини тайёрлаш ва чаканда о‘симлиги плантациясини яратиш орқали ҳамкорликда о‘рмон хо‘жалигини бошқариш моделини яратиш (Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЦ))
2. Қуйи Амударё оқимида экотизимнинг барқарорлиги асосида ерлардан фойдаланиш (Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЦ) Германия атроф муҳит вазирлиги)
3. Марказий Осиё чо‘лларини муҳофаза қилиш (Германиянинг Грайсфелд университети, Михаил Зукков Жамг‘армаси) БМТнинг ФАО ташкилоти)