О‘рмон барпо қилиш
Ҳар йили республика буйича о‘рмон хо‘жаликлари томонидан о‘ртача 42 минг гектар майдонда о‘рмон барпо қилиш ишлари амалга оширилади, шундан, 39 минг гектари чо‘л минтақасига то‘г‘ри келади, шу жумладан Орол денгизининг қуриган тубида 17 минг гектарда чо‘л о‘симликларидан суъний о‘рмонзорлар барпо этиб келинмоқда. Янги о‘рмонзорлар барпо қилиш уруг‘дан экиб, ко‘чат о‘тқазиб ва табиий тикланишга ко‘мак бериш тадбирлари орқали бажарилади. Чо‘л ҳудудларида шо‘рга ва қург‘оқчиликка чидамли бо‘лган саксовул, черкез, қандим каби дарахт ва буталар турларидан янги о‘рмонзорлар барпо этилади.
Республикамизнинг тог‘ли ҳудудларида 1.2 минг гектар янги о‘рмонзорлар барпо этилади, улар асосан зарафшон арчаси, хондон писта, ёнг‘оқ, оддий бодом ва бошқа мевали дарахт ва буталардир.
Республикамизнинг водий ҳудудларида ҳар йили 1.4 минг гектар майдонда тез о‘сувчи мевали дарахт ва буталар туридан янги о‘рмонзорлар барпо этилади. То‘қай ҳудудларида эса туранга, жийда, тол дарахт турларидан о‘рмон барпо этилиб, ҳар йили 0.4 минг гектарда амалга оширилади.
2015 йил 3-чорак давомида 18.5 минг га (108 %) майдонда уруг‘дан, ко‘чатдан ва табиий тикланишга ко‘мак бериш орқали янги о‘рмонзорлар барпо қилинди. Шундан, Орол денгизининг қуриган тубида барпо қилинган о‘рмон 6.8 минг гектарни ташкил этади.
Ҳар йили янги о‘рмонзорлар барпо этиш ва ко‘чатхоналар ташкил этиш мақсадида о‘рмон хо‘жаликлар томонидан 50 турдан ошиқ 130-135 тонна ҳар хил дарахт ва буталар уруг‘лари тайёрланади. Шу жумладан, чо‘л о‘симликлари (саксовул, черкез, қандим)-100 тонна, игнабаргли ва ноёб дарахт турлари-15 тонна.
Республика бо‘йича ҳар йили 60 турга яқин 42 млн. дона дарахт ва буталарнинг ниҳол ҳамда ко‘чатлари етиштирилади, шундан 12.5 млн. донаси саксовул, 8 млн. донаси терак ко‘чатларидир. Ушбу етиштирилаётган ниҳол ва ко‘чатларнинг ярми о‘рмон хо‘жаликлари томонидан о‘з эҳтиёжлари учун сарфланади, қолган қисми эса парваришлаш учун қолдирилади.
Жорий йил 9-ойлиги учун берилган топшириқ 281 гетарга, яъни режага нисбатан 120 фоизга бажарилди.
Ҳукуматимиз томонидан ноёб дарахт ко‘чатларини ко‘пайтиришга алохида эътибор қаратилмоқда. О‘збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ноёб дарахт ко‘чатларини, шунингдек сохта каштан, япон софораси, лола дарахти, қрим қараг‘айи ҳамда унаби дарахтлари ко‘чатларини ко‘пайтириш то‘г‘рисида махсус фармойишлари қабул қилинган.
Ҳозирги пайтда о‘рмон хо‘жаликлари ко‘чатхоналарида 4 млн. донадан ошиқ қуйидаги ноёб дарахт ва буталар ко‘чатлари, жумладан қрим қараг‘айи, компактли туя, виргин арчаси, эман, оққайин, лола дарахти, япон софораси, сохта каштан, каталпа,бересклет, самшит, япон бехиси, фарзиция, ҳинд сирени, малва ва бошқа ко‘чатлар мавжуд.