Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон сиёсати ва бошқаруви

Оʻзбекистон оʻрмон хоʻжалиги –махсус табиатни сақловчи ва уни бойликларини коʻпайтирувчи соҳа. Унинг асосий вазифаси этиб оʻрмонларни такрор коʻпайтириш, сақлаш ва оʻрмон фонди бойликларидан оқилона фойдаланиш, республик эхтиёжини оʻрмон ва оʻрмон маҳсулотлари билан таʼминлаш, оʻрмонларни экологик, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, сувни сақлаш, химоя қилиш, санитар гигеник ва рекреацион фаолиятларини кучайтириш ҳисобланади.
У оʻз фаолиятида бошқа ташкилотлар ва идоралар билан узвий богʻланган боʻлиб, уларни иқтисодий ривожланишига ҳисса қоʻшади.

Оʻрмонларни қоʻриқлаш, муҳофаза этиш, фойдаланиш ва такрорий коʻпайтириш давлат бошқаруви Оʻзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Оʻзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қоʻмитаси томонидан амалга оширилади. Оʻрмондан фойдаланиш боʻйича асосий сиёсатни олиб бориш Оʻрмон хоʻжалиги давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органларига оʻрмон хоʻжалигини мувофиқлаштиириш ва бошқариш юклатилган.

Оʻрмон хоʻжалиги давлат қўмитаси оʻз иш фаолиятини 2017 йил 11-май куни қабул қилинган “Оʻрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тоғрисида”ги ПҚ-2966 Президент қарори ва Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида амалга оширади.
Оʻрмон хоʻжалиги давлат қўмитасига оʻрмон хоʻжалигини холати ва истиқболда ривожлантириш, соҳада илмий техник прогресс, оʻрмонлардан оқилона фойдаланиш, коʻпайтириш, қоʻриқлаш ва муҳофаза этишни ташкил этиш, овчилик хоʻжалиги, қоʻриқхоналар иши ва табиий халқ богʻларини юритишни бошқариш, оʻрмонларни экологик ва бошқа фойдали хусусиятларини кучайтиришни амалга ошириш масʼулиятлари юклатилган.