Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмондан фойдаланиш

Давлат оʻрмон фонди участкалари юридик ва жисмоний шахсларга фойдаланишга берилиши мумкин.
Оʻрмондан фойдаланиш учун ҳақ тоʻланади. Тоʻловлар миқдори ва уларни ундириш тартиби Оʻзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Оʻрмондан фойдаланиш доимий ва вақтинчалик боʻлиши мумкин. Оʻрмон фонди ерлари доимий эгалик қилишга бериб қоʻйилган оʻрмон хоʻжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари оʻрмондан доимий фойдаланувчилардир. Оʻрмондан вақтинчалик фойдаланиш қисқа муддатли — уч йилгача ва узоқ муддатли — оʻн йилгача боʻлиши мумкин. Оʻрмондан фойдаланиш ҳуқуқи юридик ва жисмоний шахсларга, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган боʻлмаса, давлат оʻрмон хоʻжалиги органлари томонидан ёки улар ваколат берган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан берилади. Оʻрмондан фойдаланишга махсус рухсатнома — дарахт кесиш ёки оʻрмон чиптаси асосида ёʻл қоʻйилади. Оʻрмондан фойдаланувчилар давлат оʻрмон фонди участкаларидан оʻрмондан фойдаланишнинг махсус рухсатномаларда назарда тутилган турларидангина фойдаланишга ҳақлидир.

Оʻрмондан фойдаланиш турлари қуйидагилардан иборат:
дарахтзорлар ва бутазорларни кесиш;
оʻрмондан қоʻшимча фойдаланиш (пичан оʻриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи оʻсимликлар доривор хом ашёсини тайёрлаш (йигʻиш) ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи оʻсимликларни тайёрлаш (йигʻиш);
давлат оʻрмон фонди участкаларидан овчилик хоʻжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
давлат оʻрмон фонди участкаларидан илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиш;
давлат оʻрмон фонди участкаларидан маданий-маʼрифий, тарбиявий, согʻломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш.
Қонун ҳужжатларида оʻрмондан фойдаланишнинг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.