Ўрмонларни инвентаризациялаш
Ўзбекистон Республикаси “Ўрмон тўғрисида”ги қонунининг 16-моддасида Ўрмон тузиш ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлашга, ўрмон хўжалиги ва ўрмондан фойдаланиш оқилона юритилишини таъминлашга қаратилган тадбирлар тизими бўлиб, қуйидагиларни қамраб олади:
давлат ўрмон фонди участкаларининг чегараларини белгилаш ва давлат ўрмон фондининг ўрмондан доимий фойдаланувчилар фойдаланишидаги ҳудудининг ички хўжалигини ташкил этиш?
топография-геодезия ишларини бажариш ва ўрмонларни махсус харитага киритиш?
давлат ўрмон фондини ҳисобга олиш?
ўрмонларнинг этилиш ёшини белгилаш, ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ ўрмон дарахтларини кесиш режасини, дарахтларни кесиш ҳажмини ҳамда ўрмондан фойдаланишнинг бошқа турлари миқдорларини аниқлаш?
ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, қайта тиклаш ва барпо этиш борасидаги ишлар ҳажмини, шунингдек бошқа ўрмон хўжалиги ишлари ҳажмини аниқлаш?
ўрмон тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш.
Ўрмон тузиш лойиҳалари давлат экспертизасидан ўтказилади ҳамда давлат ўрмон хўжалиги органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади. Ўрмон тузиш лойиҳалари ўрмон, қўриқхона ва овчилик хўжаликлари юритиш, ўрмондан фойдаланишни амалга ошириш, жорий ва истиқболга мўлжалланган режалаштириш ишларини олиб бориш учун асосий норматив-техник ҳужжатдир.
Ўрмон тузиш ҳамма ўрмонларда ягона тизим бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.
“Ўрмонлойиҳа” давлат корхонаси томонидан ҳар йили давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 3-4 та ўрмон хўжаликларида ўрмон тузиш ишлари амалага оширилади. Ўрмон тузиш ишлари Ўрмон хўжалигми бош бошқармасининг 2012 йил 7 майдаги 48-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўрмон тузиш лойиҳа-қидирув ишларини бажариш тартиби”га асосан олиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси “Ўрмон тўғрисида”ги қонунининг 17-моддасида
Ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўрмон тузиш лойиҳалари асосида давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан, ўрмон тузиш ўтказилмаган жойларда эса давлат ўрмон фондини ҳисобга олиш ва текшириш материаллари асосида олиб борилиши белгиланган.
Ўрмонларнинг давлат ҳисоби давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ягона тизим бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда олиб борилиши белгилаб қўйилган.
Ўрмонларни давлат ҳисоби ишлари ўрмон хўжаликлари томонидан ҳар йилнинг 1 январ ҳолатига амалга оширилади ва Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига тақдим этиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси “Ўрмон тўғрисида”ги қонунининг 18-моддасида
Давлат ўрмон кадастри Ўрмонларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, уларнинг тоифалари, давлат ўрмон фонди участкаларининг сифат тавсифлари ҳамда уларнинг ўрмондан фойдаланувчилар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат эканлиги, Давлат ўрмон кадастри манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни ўрмонга оид муносабатларни тартибга солиш, ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш мақсадида ўрмон тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш учун мўлжалланганлиги, Давлат ўрмон кадастри давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ягона тизим бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда олиб борилиши кўрсатилган.
Давлат ўрмон кадастри ишлари ўрмон хўжаликлари томонидан ҳар йилнинг 1 январ ҳолатига амалга оширилади ва Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига тақдим этиб борилади. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси Давлат ўрмон кадастри бўлими томонидан умумлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этилади.