Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Орол денгизи ҳудудида “Эко-тадбир” ўтказилди!

12.03.2021

Давлат раҳбарининг ташаббуси асосида Орол фожиаси оқибатларини юмшатишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
Бу борада бажарилаётган кенг қамровли ишлар билан танишиш ҳамда мазкур тадбирга имкон қадар ўз улушини қўшиш мақсадида ҳудудга маҳаллий ва хорижий ҳамкорлар, шунингдек, муаммога бефарқ бўлмаган, эзгу тадбирларга ўз ҳиссасини қўшиш истагида бўлганлар ташриф буюришмоқда.
Жорий йилнинг 20-21 февраль кунлари Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Н.Обломуродов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида бўлди. Ташриф давомида Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида “яшил қопламалар”, ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишга ҳисса қўшишга қаратилган «Парламентнинг Оролга нигоҳи» шиори остида экологик тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Ғ.Қурбонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ж.Казбеков иштирок этдилар. Улар Экопартиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари билан биргаликда Орол денгизининг суви қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди. Ҳудуднинг 76-км гача бўлган майдонларида саксовул экиш бўйича олиб борилаётган ишларни бориб кўришди, саксовул кўчатларини экишда бевосита қатнашишди. Шунингдек экотадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул ходимлари, Мўйноқ тумани ҳокимлиги ва ўрмон хўжалиги вакиллари иштирок этишди.
Мазкур хайрли тадбир доирасида депутатлардан иборат ишчи гуруҳи томонидан Оролбўйи ҳудудида ўрмонзорлар барпо этишда фаоллик кўрсатаётган механизатор ва ишчиларга иссиқ
кийим-бош, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

ЎРМОНЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

ЎРМОНЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Ўрмонлар –кенг маънода тоза сув сақловчи, тупроқ ва ҳаводаги намликни муътадиллашатириб турувчи, ёғоч, иккиламчи...