Жорий йилнинг 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Бакиров бошчилигидаги ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятининг Пахтачи давлат ўрмон хўжалиги ҳамда Дарғом давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасида бўлди.
Қўмита раҳбари Пахтачи тумани ўрмон хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишди. Ўрмон хўжалиги ижарачилари фаолияти, ўрмон ҳудудларидаги иш жараёнини бориб кўрди, соҳага оид муҳим ва долзарб масалалар муҳокама қилинди. Мулоқот давомида хўжаликнинг манзарали, мевали дарахт ва буталардан иборат кўчатхоналари фаолияти таҳлил этилди ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ масалалар Пахтачи тумани ўрмон хўжалиги директори Н.Тўлаков билан бирга атрофлича кўриб чиқилди. Самарадорликни ошириш усуллари ҳамда Пахтачи тумани ўрмон хўжалиги ҳудудининг ишлатилмай бўш ётган ерларидан унумли фойдаланиш, ёшларни иш билан банд қилиш фаолиятини янада кенгайтириш ва хўжаликнинг келгусидаги истиқболлари ҳақида сўз борди.
Орол денгизи ҳудудида “Эко-тадбир” ўтказилди!
Давлат раҳбарининг ташаббуси асосида Орол фожиаси оқибатларини юмшатишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда. Бу борада...