Қўмита тизимида фаолият юритаётган бош ҳисобчи ва иқтисодчилар учун Zoom платформаси орқали онлайн ўқув-машғулотлари бошланди. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари О.Хакимов маърузаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6-октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4850-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида масъулияти ўқув машғулотлари кун тартибидан ўрин олган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходими томонидан Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир вазифалар белгилаб берилди.
Угом-Чатқол давлат миллий табиат боғи
Угом-Чатқол давлат миллий табиат боғи Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 30 июндаги 270-сонли қарор билан ташкил этилган....