Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Қарор ижроси таъминланмоқда!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 декабрдаги “Республика ҳудудларида ўрмонзорлар, шунингдек, Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида “яшил қопламалар” барпо этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 745-сонли қарори қабул қилинди.

Қарор ижросини таъминлаш бўйича Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, ҳозирда шу асосда ўрмон-мелиоратив тадбирлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунгача Орол денгизининг қуриган тубида 217,5 минг гектар “яшил қопламалар” барпо этилди. Шундан 140,6 минг гектари кичик авиация (самолёт ва дельтаплан) ёрдамида экилди. 75,9 минг гектар майдондаги чўл ўсимликлари эса қишлоқ хўжалиги техникаси воситасида уруғидан қадалди, 1 минг гектар майдонга эса чўл ўсимликлари кўчатлари ўтқизилди.

Ўрмон-мелиоратив тадбирларини амалга ошириш учун турли вилоятлардан келган 700 нафар механизатор, ўрмон хўжалиги ва ФВВ ишчи-ходимлари, 592 дона техника ва механизмлар, шунингдек, 4 дона АН-2 самолётлари ва дельтаплан жалб этилди.

Ўрмон хўжаликлари ва маҳаллий аҳоли томонидан 1142,2 тонна, шу жумладан 662,7 тонна саксовул, 96,6 тонна қандим, 370,2 тонна қорабуроқ, 12,7 тонна яйлов-чўл ўсимликлари уруғлари тайёрланди.

Кейинги босқичда ўрмон-мелиоратив тадбирларини давом эттириш мақсадида 150 гектар майдонда чўл ўсимликлари парваришланадиган ниҳолхоналар ташкил этилди.

Айни пайтда чўл ўсимликлари уруғларини тайёрлаш ва “яшил қопламалар” барпо қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...