Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Муносабат

Kun.uz ижтимоий тармоқ орқали Жомбойда «Қизил китоб»га киритилган Бухоро хонгули отиб ўлдирилди остида танқидий фикр билдирилган. Бунда Kun.uz таҳририятига Жомбой туманидаги Зарафшон миллий табиат боғида «Қизил китоб»га киритилган ноёб турдаги Бухоро хонгули отиб ўлдирилгани ҳақида хабар келиб тушгани айтилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йилнинг 16 февраль куни Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси юқоридаги масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида, ишчи гурух тузилиб Жомбой туманидаги Зарафшон миллий табиат боғига жўнатилди. Ушбу ҳолат билан боғлиқ ҳаракатлар ишчи гурух томонидан ўрганилмоқда. Айбдорлар топилади ва қонун олдида албатта жавоб беради.