Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Болаларда табиатга меҳр-муҳаббат уйғотиш, уларни меҳнатсеварлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади

Олмазор тумани, Чуқурсой маҳалласи, 165-ўрта таълим мактабига Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ходимлари ҳамда ёш олимлар томонидан тарғибот-ташвиқот тадбири амалга оширилди.

Замонавий таълим тараққиётида пайдо бўлаётган инновацион ёндашув усуллари орқали кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш йўл-йўриқлари кўрсатиб ўтилди.

Тарғибот ишлари дастурнинг қисқача мазмуни: мактаб ўқувчиларига ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш ҳамда уларни асраш, сувни тежаш, табиатга қандай муносабатда бўлиш ва атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш ва унга меҳр кўрсатишга чақирилди.

Шунингдек, ҳар бир дарахт турини экишдан олдин, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитини, дарахтларнинг биологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда танловни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида тушунтиришлар олиб борилди.