Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Кўчат экиш акцияси (брифинг) ўтказилди

Жорий йилнинг 13 февраль куни соат 11:00 да Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Эко-боғда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташкилотчилигида оммовий ахборот воситалари ва атроф муҳит муҳофазасига бефарқ бўлмаган барча жамоатчилик вакиллари, блогерлар билан мулоқот ва кўчат экиш акцияси (брифинг) ўтказилди.
Ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирилиги, Тошкент шаҳар ва Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги вакиллари, Миллий театр актёр ва актрисалари, санъаткорлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. Акция давомида экиш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан элдор қарағайи, павловния, сохта каштан, эман каби манзарали кўчатлар етказиб берилди.
Учрашувда мамлакатимизда экологик муаммоларни яхлит ҳолда ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, Орол денгизининг қуриган туби ва Оролбўйи минтақасида “яшил қоплама”лар, шаҳарлар атрофида “яшил белбоғ”лар барпо этиш, «яшил иқтисодиёт»га ўтишга кўмаклашиш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш нафақат давлат ва жамият, балки ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш, атроф муҳит ва фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш масалаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш каби муҳим йўналишлар бўйича фикр алмашилди. Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Н. Обломуродов томонидан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раҳбариятига етказиб берилган манзарали кўчатлар учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.
Брифингда журналистлар ва блогерлар томонидан қатор саволлар ва таклифлар берилди ҳамда жавоблар қайтарилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...