Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

10 ГЕКТАР МАЙДОНДА МАЛИНА ЕТИШТИРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА…

Китоб туманида бўлиб ўтган семинарда малиначиликни ривожлантириб, ички бозорни шу турдаги маҳсулот билан тўкин қилиш учун катта имконият мавжудлиги, бу борада аҳолига арзон нархда кўчат етказиб берилиши, артезиан қудуғи қуриш учун субсидия, иссиқхона барпо этиш учун имтиёзли нархларда кредит маблағлари ажратилиши таъкидланди.

Амалий семинарда «Варганза Боғишамол» томорқа хизмати масъулияти чекланган жамиятининг 1 гектарлик ўқув-тажриба майдонида водийдан келган фермерлар томонидан аҳолига малина кўчатларини экиш технологияси бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.

Шунингдек, водийлик ишбилармонлар томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш ускуналаридан фойдаланиш бўйича ҳам тажриба алмашишди.

Жорий йилда Китоб тумани аҳоли томорқаларида тажриба сифатида 10 гектар малина кўчати етиштириш мўлжалланмоқда.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Пресс-релиз

Пресс-релиз

Тошкент шаҳри атрофида жами 441 гектармайдонда “яшил белбоғ”лар барпо этилади Бугунги кунда бутун дунёда иқлим...