Ўрмонлар –кенг маънода тоза сув сақловчи, тупроқ ва ҳаводаги намликни муътадиллашатириб турувчи, ёғоч, иккиламчи маҳсулотлар, мевалар, доривор ва озуқа ўсимликлар берувчи манбадир. Ўрмонзорлар ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини сақлаш ва уларни кўпайтиришда, иқлим ўзгаришларни мўтадиллаштиришда, тоғларда жарликларни пайдо бўлиши хавфини олдини олишда, сув танқислиги муаммосини ечишда, селни мудхиш оқибатларини бартараф қилишда, тупроқ эрозияга қарши курашишда, чўл худудларида қумларни кўчишини тўхтатишда, шамол эрозиясини олдини олишда, тупроқнинг мелиоратив ҳолатини (шўрланиш, чўлланишга ва ҳ.) яхшилашда, шунингдек яйловлар махсулдорлигини оширишда ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларида иҳота ўрмонларини роли катта аҳамиятга эга.

Энг муҳими, экологик вазиятни яхшилаш ва унинг салбий оқибатларини олдини олиш, табиатни асраб-авайлаш бугунги кунда ўрмон хўжаликларининг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади.