Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

2030 йилгача Олмалиқ кон-металлургия комбинатини ривожлантириш консепцияси тасдиқланиб, амалга оширилади

Олмалиқ кон-металлургия комбинати – мис-молибден, полиметалл ва олтин таркибли маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда етакчи саналиб, мис маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги 30 та йирик корхона сафига киради.

Бугунги кунда ОКМК таркибига 6та кончилик корхонаси, 5та бойитиш фабрикаси, мис эритиш ва рух заводлари, Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалари илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, марказий таъмирлаш-мехника заводи, оҳак заводи, саноат темирйўл транспорт бошқармаси, автомобиль ва технологик транспорт бошқармалари, истеъмол моллари ишлаб чиқариш бошқармаси, шунингдек, 20дан ортиқ ёрдамчи цехлар ва лабораториялар киради. Комбинатда 35 мингдан зиёд ишчи-ходимлар ишлайди.Йилига 148 минг тоннадан ортиқмис катоди, 90 минг тонна рух метали, шунингдек, олтин ва кумуш қимматбаҳо металлари, молибден, вольфрам, рений, селен, теллур ва кадмий каби ноёб металларишлаб чиқарилади.ОКМК 17 хил маҳсулотни 16 та хорижий давлатларга экспорт қилади.

Комбинатнинг маъдан захиралари “Қалмоққир”, “Сариқ-Чўққи”, “Ёшлик-1” очиқ конлари ва 4та ерости конларида жойлашган. Ушбу минерал хомашё базасини кенгайтириш мақсадида «SRK Consulting» компанияси томонидан заҳиралар JORC кодекси стандартларига мувофиқ қайта баҳоланди ҳамда конларнинг математик-геологик модели яратилди. «SRK Consulting» компаниясининг хулосасига кўра, “Ёшлик-1” кони дунёда маъдан таркибида олтин ҳажми бўйича йирик кон, дея тан олинди. Маъдан таркибида олтин ҳажми бўйича комбинат заҳиралари1-ўринда, мис конларидаги маъдан ўртача олтин таркиби бўйича 2-ўрин, маъдан ҳажми бўйича 3-ўрин, таркибидаги мис ҳажми бўйича 6-ўринни эгаллайди.

Соҳа вакилларининг сўзларига кўра, 2030 йилгача комбинатни ривожлантириш консепцияси тасдиқланиб, амалга оширилмоқда. Унинг доирасида ““Ёшлик-1” конини” ўзлаштириш ва 3-Мис бойитиш фабрикасини қуриш олиб борилмоқда. Шунингдек, янги металлургия мажмуасини лойиҳалаштириш ва қуриш ишлари бошланмоқда.Бунда комбинат инвестиция портфелининг қиймати 15,0 млрд долларни ташкил этади. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон тарихидаги энг йирик инвестиция лойиҳаларидан биридир. Унинг амалга оширилиши натижасида комбинатнинг ишлаб чиқариш қуввати бир неча баробарга оширилиши кўзда тутилган. Бу ўз навбатида республика ялпи ички маҳсулоти ҳажми ўсишига ҳам хизмат қилади.

МДҲ давлатларида ягона бўлган ва замонавий автоматлаштирилган бошқарув тизимига эгабу фабрика комбинатнинг маъданни қайта ишлаш қувватини 100 млн тоннага етказади.Келгусида 4-Мис бойитиш фабрикаси қурилиши ҳам кўзда тутилган Мазкур мегалойиҳа мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишинига хизмат қилиши билан муҳимдир.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати

Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...