Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг энг муҳим вазифаларидан бири инсон ҳаёт сифати ва фаровонлигини оширишдан иборат бўлиб, давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида фуқароларнинг муносиб яшаш шароитлари билан та’минлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш белгилаб қўйилди. Бунда айниқса экологик муаммоларнинг ечимини топиш, инсон саломатлиги йўлиги яшиллик оламини кенгайтириш долзаб мавзу даражасига кўтарилди.
Бўстонлиқ туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Экология ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги жамоаси дарахт экишди.
Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги Яшил ҳудуд давлат унитар корхонаси томонидан кўчат экиш учун ер таёрлаш ишлари олиб борилган эди. Дарахт экишда барча фаол иштирок этди.
Шунингдек, тадбирда Бурчумулло ўрмон хўжалиги, Угам-Чотқол миллий табиат боғи ходимлари ва бошқа кунгиллилар фаол иштирок этишди