Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Диққат, Эълон!

31.10.2023

“2024-2028 йиллар учун мўлжалланган “Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карталар”ни ишлаб чиқиш” лойиҳаси бўйича ТЕХНИК ТОПШИРИҚ

Т/рАсосий маълумотлар ва талаблар номиАсосий маълумотлар ва талаблар мазмуни
1Лойиҳанинг номи“Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карталар”ни ишлаб чиқиш
2МанзилТошкент шаҳар, Бектемир тумани, Олтинтопган кўчаси,15 уй
3БуюртмачиЎрмон хўжалиги агентлиги
4Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карталар”ни ишлаб чиқиш юзасидан асосларЎзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 ноябрдаги “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4901-сон қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сонли Фармонида ва 2020 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4901-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-5708-сонли Фармони;Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 январдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш и соҳасида меҳнат ва моддий-техник ресурслар сарфи меъёрларини янгилаш тўғрисида”ги 4-сонли (03-03/1-1520) баёни
5Лойиҳа мақсадиДоривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш соҳасида меҳнат ва моддий-техник ресурслар сарфидан оқилона фойдаланиш
6Молиялаштириш манбаиАгентликнинг  бюджети маблағлари
7Лойиҳанинг дастлабки баҳоси328 423 000 сўм
8Янгилиги тўғрисида маълумотларСўнги йилларда доривор ўсимликлари етиштириладиган маданий плантацияларининг кўпайтирилиши ҳамда бу соҳани ислоҳ қилиш, модернизация ва инновацион ривожланишини таъминлашга йўналтирилган қатор чора-тадбир ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши, доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш соҳасида меҳнат ва моддий-техник ресурслар сарфини ҳисоб китоб қилиш ҳамда умумий самарадорликни аниқлаш имконини беради.
9Ишлаб чиқиш босқичлариДоривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карталар”ни ишлаб чиқиш вa уни буюртмачи билан мувофиқлаштириш.
10Лойиҳанинг вазифалари        Минтақалар бўйича ҳар бир ҳудуднинг табиий-иқлим шароитлари, тупроқ таркиби ва бошқа хусусиятларини инобатга олинган ҳолда минтақа ва ҳудудлар кесимида 15 та турдаги (аччиқбодом, амарант, гулхайри, годжи, маврак, далачой, дастарбош, тоғрайхон, қийиқўти, қалампир ялпиз, қизилдўлана, кашнич, лимонўти, иттиканак, топинамбур (ер ноки) доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларни янгиланган 2024-2028 йилларга мўлжалланган “Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карталар”ни электрон ҳамда қоғоз босма вариантини ишлаб чиқиш.        Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларни жойлаштириш ва ихтисослаштириш имконини берувчи ресурстежамкор ва инновацион технология ҳамда ёндашувларни инобатга олган ҳолда 15 та турдаги доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича агротехнологик тадбирларни белгилаш, ҳар бир агротехник тадбирларни бажаришда хомашё, меҳнат ва моддий ресурслар сарфлари меъёрларини асослаш ва ишлаб чиқиш.         2024-2028 йилларга мўлжалланган “Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карталар” бўйича тармоқ илмий-тадқиқот институтлари (масалан, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ИТИ, Ўсимликларни ҳимоя қилиш ИТИ, “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази ёки унинг тизимидаги марказлар”)дан хулосалар олиш.         Электрон шаклдаги карталарни марказ ва илмий-тадқиқот институтларининг веб-сайтларига жойлаштириш, доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш соҳаси билан шуғулланаётган ихтисослшган давлат ўрмон хўжаликлари, доривор экинлар етиштирувчи турли мулк шаклидаги хўжалик юритувчи агро-тадбиркорлик субъектларига, ОТМ, олимлар, тадқиқотчилар ва тадбиркорларга тақдим қилинади.         Янгиланган намунавий технологик карталарни қоғоз ва электрон вариантда тайёрланш. Технологик картанинг қоғоз варианти тегишли вазирлик ва идоралар, хўжалик юритиш субъектларига буюртма асосида тақдим қилинади. Яратиладиган намунавий картага ҳар йили нарх-навонинг ўзгариши, агротехнологик тадбирларда қўлланилаётган техника воситалари ва бошқа ресурсларни ҳисобга олиб, тегишли тўлдиришлар ва ўзгартиришлар киритиш имконияти яратилади.         Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларини парваришлаш ва маҳсулот етиштиришда амалга ошириладиган агротехнологик тадбирларни бажарилиши, моддий ва меҳнат ресурслари ва пул маблағлари сарфи ҳамда умумий самарадорликни аниқлаш имкони беради.
11“Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлари-ни парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намуна-вий технологик карталар”ни ишлаб чиқиш параметрлари ва талаблари.  1.Лойиҳа техник талаблари: Минтақалар бўйича ҳар бир ҳудуднинг табиий-иқлим шароитлари, тупроқ таркиби ва бошқа хусусиятларини инобатга олинган ҳолда минтақа ва ҳудудлар кесимида 15 та турдаги (аччиқбодом, амарант, гулхайри, годжи, маврак, далачой, дастарбош, тоғрайхон, қийиқўти, қалампир ялпиз, қизилдўлана, кашнич, лимонўти, иттиканак, топинамбур (ер ноки)  доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларни янгиланган 2024-2028 йилларга мўлжалланган “Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карталар”ни электрон ҳамда қоғоз босма вариантини ишлаб чиқиш – декабрь- 2023 йил. 2. Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларни жойлаштириш ва ихтисослаштириш имконини берувчи ресурстежамкор ва инновацион технология ҳамда ёндашувларни инобатга олган ҳолда 15 та турдаги доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларини парваришлаш ва маҳсулот етиштиришбўйича агротехнологик тадбирларни белгилаш, ҳар бир агротехник тадбирларни бажаришда хомашё, меҳнат ва моддий ресурслар сарфлари меъёрларини асослаш ва ишлаб чиқиш. 3. 2024-2028 йилларга мўлжалланган “Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карталар” тармоқ илмий-тадқиқот институтлари –Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ИТИ, Тупроқшунослик ва агрокимё ИТИ, Ўсимликларни ҳимоя қилиш ИТИ, “ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази ёки унинг тизимидаги “Ҳудудий иқтисодий таҳлил ва меъёрлаштириш марказлари”, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ИИЧМаркази хулосалари билан асосланган ҳолда тасдиқланиши, доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларини парваришлаш ва маҳсулот етиштиришда амалга ошириладиган агротехнологик тадбирларни бажарилиши, моддий ва меҳнат ресурслари ва пул маблағлари сарфи ҳамда умумий самарадорликни аниқлаш имконини бериши лозим. 4. Намунавий технологик карталарни тайёрлашда ҳар бир доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимлик тури бўйича бажариладиган агротехник тадбирлар сони, техкарталарни тайёрлаш учун сарфланадиган киши-кунлари, талаб этиладиган маблағ бўйича тегишли маълумот илова қилиниши лозим. 5. Қоғоз вариантдаги чоп этиладиган намунавий технологик хариталарнинг формати А-4, 80 гр., қоғоз, класс В, муқова А-3 форматда рангли, қаттиқ жилдли, 150 (Бир юз эллик) дона бўлиши талаб этилади.
12Лойиҳани амалга оширишда илмий-тадқиқот ишларини бажариш бўйича талабларМарказ ходимлари  ва ихтисослашган ўрмон хўжаликлари мутахассислари томонидан сўнги йилларда олиб борилган ҳамда ўтказилган кузатув натижалари, шунингдек, тегишли илмий тадқиқот муассасалари ва бошқа илмий манбалар ҳамда тўпланган маълумотлар таҳлили асосида бажарилади.
13Лойиҳани амалга ошириш мўлжалланган муддатлар (йил)2023 йил сентябрь-декабр ойлари

Харид  комиссияси котиби                                        А.Сиддиқов

Харид комиссияси аъзолари:

________________ Х. Умирқулов

________________ М.Шожалилов

________________ А.Исламов

________________ О.Хўжаев

________________ Н.Хушназаров

________________ Ў. Раззоқов

________________ С.Мадаминов

________________ Т.Санаев