Мамлакатимизда 25 октябрдан 1 декабргача кузги дарахт экиш мавсуми доирасида 85 млн туп кўчат экиш режалаштирилмоқда. Давлат раҳбари томонидан ҳар бир маҳалла ва туманда қайси дарахт яхши кўкаришини одамларнинг ўзи яхши билиши, шу боис кўчат турини аҳоли билан бамаслаҳат танлаш кераклиги қайд этилган. Шунингдек, ўрмончилар семинарлар ташкил қилиб, дарахт ва бута кўатларини экишда аҳолига тавсия ва маслаҳатлар ҳам бермоқда.
Жиззах вилояти Зафаробод тумани Самарқанд маҳалласи ҳудудида яшил боғга ажратилган 1.2 гектар ер майдонида Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги Яшил ҳудуд давлат унитар корхонаси томонидан яшил боққа айлантириш мақсадида кўчат экиш учун ер таёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳудудга 6×5 схемадаги Каталпа 100 та, Ясин 200 та, Сурия атиргули 50 та, Аморфа 50 та каби жами 400 та кўчат турлари экилиши режалаштирилган.