Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Қадринг баланд бўлсин ОНА ТИЛИМ!

Тил – муқаддас ва эъзозланган тушунча, ҳар бир инсон учун ўз онаси каби азиз ва мўътабар. Тил – ҳаётнинг бошланиши. Инсон ўз она тили ёрдамида янги тушунчалар ва муносабатларни англай бошлайди. Она тили бизга она сути билан сингдирилади. Инсон улғайган сайин атрофдагилар билан мулоқот қилиш, бадиий китоблар ўқиш орқали сўз бойлигини ошириб боради. Ота-боболаримиз тарихи, миллий ва маънавий қадриятларимиз бизга она тилимиз ёрдамида мерос бўлиб қолди. Халқлар тарихи – бу улар тилининг тарихи. Давлат ривожланиши билан давлат тили ҳам ривожланади.
Миллатларни ажратиб турувчи асосий белгиларидан бири бу тил экан, ҳар бир инсон ўз тилини билиш, уни улуғлаши ва шу билан бирга бошқа миллатларнинг она тилига ҳам хурмат билан қараши лозим. Шундагина тилнинг, миллатнинг қадри ва обрўйи, нуфузи ошади. Тил тарихини, унинг меъёрий нуқтаи назардан шаклланиш жараёнини, ривожланишини миллат тарихидан айри ҳолда ўрганиб бўлмайди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз бермоқда. Ўзбек тилининг халқаро миқёсда обрўйи ошиб, фаол мулоқот воситасига айланиб бормоқда.
Хуллас, тил – жамиятнинг асосий таянчи, инсоний мулоқот – муносабатларнинг бирламчи воситаси, миллат руҳи ва давлатчилик тақдиридир. Ҳар бир халқ ва миллат, давлат ва жамиятни ўтмиши, бугуни ва келажагини, унинг мавжудлигини биргина омил – она тили билдириб туради. Тил – мулоқот зарурати туфайли яралган, мулоқот жараёнида инсоният яратган барча янгиликларни, тафаккур меваларини англатиб, авлоддан-авлодга етказиб, авайлаб-асраб келади.
БАЙРАМ муборак бўлсин!

Ўрмон хўжалиги агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили ҳақидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслахатчи, «Яшил макон» журнали бош мухаррири

Ю. ОРИПОВА.

Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...