Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Яшиллик оламини кенгайтириш бугуннинг долзарб масаласидир!

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан «Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгилаб берилган. Бу кенг кўламли ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида ҳозирги майдонлар ҳудуди 8 фоиздан 30 фоизга оширилади.

Яшил макон” лойиҳаси бўйича Тошкент шаҳрида кўчат экиш бошланди.

Хабарингиз бор жорий йил 14 октябр куни Давлатимиз раҳбари “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш мавсумини бошлаб берди.

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Оқтепа ва Боғзор маҳаллаларига ташрифи чоғида жамоатчилик билан бирга кўчат экди.

Лойиҳани давом эттирган ҳолатда бугун Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Оқтепа маҳалласига Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги Дархон илмий тажриба станциясида етиштирилган ясен, каталпа, сафора ҳамда тут кўчатларидан жами 200 та ниҳол етказиб берилди.

Маҳалла фаоллари, ёшлар, нуронийлар, ободонлаштириш ходимлари чақириққа лаббай дея жавоб бериб кўчатларни ўтқаздилар. Шу орқали Оқтекпа маҳалласининг “Яшил макон” и кенгайди.  

Маълумот учун, жорий йил 11 октябр куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш ва “Яшил макон” лойиҳасининг кузги мавсумини ташил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтган эди. Кузги дарахт экиш мавсумида жами 85 млн туп кўчат экиш режалаштирилган.
 
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки,
ҳозирги кунда Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан Тошкент шаҳридаги 585 та маҳалла фуқаролар йиғинларига кўчатлар етказиб бериш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.

Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...