Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Zoom платформаси орқали ўқув-семинар ташкил этилди

Ўзбекистоннинг 70 % ёки 31,4 миллион гектар ери қурғоқчил майдонлардан иборат бўлиб, улар асосан табиий шўрланган, кўчма бархан қумликлар ва қумликлар тарқалган ҳамда иссиқ гармсел шамоллари таъсиридаги ҳудудлардан иборатдир. Орол денгизи сув сатҳининг қуриши туфайли Ўзбекистонда яна қўшимча 3 млн гектардан ортиқ майдонда Оролқум пайдо бўлди. Натижада, ушбу регионда экологик муҳит ёмонлашиб, чўлланиш жараёнлари янада кучайди ва кўплаб ижтимоий муаммоларни юзага келтирди. Биргина Оролбўйи минтақасида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида 2000-2018 йиллар давомида 8 млн гектардан ортиқ ер майдонлари турли даражада шўрланди ва 1 млн га ер майдонларида эрозия холатлари кузатилди. Бу эса ушбу регионнинг 96 % ҳудудини ташкил этади. Чўлланиш таъсирида ушбу регион ҳудудларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги қарийиб 40-45 % гача камайиб кетди.

Республика ўрмон хўжалиги тизимида фаолият юритаётган ходимлар учун Zoom платформаси орқали ўқув-семинар ташкил этилди. Семинар давомида мутахассислар томонидан чўлланиш ва қурғоқчилик муаммоларига доир ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳа юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар тақдим этилди.

Маълумки, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланган эди. Бундай кенг кўламли ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида шаҳарларимиздаги яшил майдонлар ҳудуди ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган.

Қайд этилишича, ўрмон хўжаликлари томонидан жами 200 минг гектар, шундан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида 128 минг гектар, Бухоро вилоятида 40 минг гектар, Навоий вилоятида 17 минг гектар, Хоразм вилоятида 10 минг гектар ва ўрмон фондининг бошқа ҳудудларида 5 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари қилиш ва қайта тиклаш тадбирлари бажарилган. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари дала четларида 2 минг гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилган. Ўрмон барпо қилиш, ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этиш ҳамда кўкаламзорлаштириш тадбирлари учун дарахт ва буталарнинг 980 тонна уруғлари жамғарилган. Тупроқ-иқлим шароитга мос манзарали, мевали дарахт ва буталар турларидан 787 гектар майдонда ниҳолхона, кўчатхоналар ташкил этилган.

Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва сақлаш мақсадида тизим ташкилотлари томонидан 40 минг гектар майдонда ўрмон касаллик ва зараркунандаларига қарши ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрмон ёнғинларини олдини ишларини мувофиқлаштириш мақсадида агентлик ва тизим ташкилотларида ёнғин келиб чиқиш хавфи юқори бўлган ёз мавсумида узлуксиз навбатчилик ташкил этилган. Ўрмон ҳудудларида яшовчи аҳоли ва ўрмонга ташриф буюрувчилар учун ўрмондан тўғри фойдаланиш, ўрмон ёнғинларини содир этилишини олдини олиш мақсадида 2000 га яқин огоҳлантирувчи баннерлар жойлаштирилган. Шунингдек, ўрмон фондидаги 3,5 минг гектар фойдаланилмаётган ер майдони ўзлаштирилган.

Мамлакатда мавжуд қонунчиликка кўра, доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ҳамда қайта ишлашни ташкил этиш, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини барпо этишни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, касалликларнинг олдини олиш ва даволашда доривор ўсимликларни кенг қўллаш мақсадида шифокорларни доривор ўсимликлар ва халқ табобати усуллари асосида даволаш бўйича қайта тайёрлаш ва ихтисослаштиришни ҳамда терапевт, умумий амалиёт ва оилавий шифокорларни тайёрлашда чуқурлаштирилган ўқитишни ташкил этиш ва давлат тиббиёт муассасаларида, жумладан, ҳар бир поликлиникада доривор ўсимликлар воситасида даволашга мўлжалланган халқ табобати хоналари ва фитобарларни ташкил қилиш масалалари белгилаб қўйилган. Ходимларга шулар хусусида ҳам маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, семинар иштирокчилари Ўзбекистон ва хорижий давлатларидан олиб келинган турли дарахт уруғлари ва кўчатларини иқлимлаштириш, парваришлаш, кўчатларни етказиб бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар билан ҳам танишди.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати

Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...