Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти 2024 ўқув йили учун докторантура бўлимига таянч (PhD) докторантура ва докторантура DSc)га талабгорлар ҳужжатларини қабул қилишини маълум қилади

09.10.2023

Таянч  докторантура (PhD)  бўлими учун тайёрланадиган ҳужжатлар:

  1. Институт директори номига ариза.
  2. Қисқача биографик маълумот.
  3. Объективка.
  4. Паспорт нусхаси.
  5. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (агар ишлаётган бўлса).
  6. Олий таълим муассасаси магистратура бўлимини тўгатган диплом нусхаси.
  7. Нашр этилган илмий ишлар рўйхати (3.4-шакл, тасдиқланган шаклда) ҳамда уларнинг асл нусхалари (камида 1 та журналда чоп этилган мақола va 2 та тезис).
  8. Тадқиқотчига илмий маслаҳатчининг розилик хати.
  9. Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари бўйича тегишли ҳужжат нусхалари (агар мавжуд булса).
  10. Тил бўйича миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат (B2).

Докторантура (DSc)га ўқишга талабгорлар қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар

  1. Ариза.
  2. Қисқача биографик маълумот (объективка, намуна бўйича 3.5 шакл, ўзбекча ва русча шаклда).
  3. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун).
  4. Олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси.
  5. Тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг батафсил лойиҳаси.
  6. Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари                          (камида 3 та мақола ва 2 та тезис).
  7. Иш жойидан тавсифнома (мустақил изланувчилар учун)
  8. Паспорт нусхаси.
  9. Илмий ютуқлари (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳужжат нусхаси)
  10. Тил бўйича миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат (B2).

Ҳужжатларнинг электрон шакли  2023  йилнинг 15 октябр санасигача Инновацион ривожланиш агентлигининг  phdmininnovation.uz  сайти орқали ва қоғоз варианти эса онлайн қабул қилингандан сўнг қабул қилинади. Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (+99899)890-60-86 (ЎХИТИ илмий котиби), +99871 225-72-32 (қабулхона);

АРИЗА НАМУНАСИ (ариза қулда ёзилади)


Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот
институти директори
Ф.И.Ш.га
(Яшаш манзили) фуқораси Ф.И.Ш. дан

АРИЗА

Сиздан, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти докторантура (PhD/DSc) бўлимига 2024 йилдан ўқишга қабул қилиш бўйича танловда қатнашишга рухсат беришингизни сўрайман.

             сана, йил                               имзо                                   Ф.И.Ш.

Диққат, Эълон!

Диққат, Эълон!

“2024-2028 йиллар учун мўлжалланган “Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича...