Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон ерларини ижарага беришнинг ўз талаблари мавжуд

Белгиланган қонунчиликка кўра, Ўрмон фондининг фойдаланилаётган ёки фойдаланилмаётган ерларини ижарага бериш ҳуқуқи аукцион орқали амалга оширилади. Бунда қўшимча киритилишича, ушбу ерлар жисмоний ва юридик шахсларга инвестиция шартномаси ёки ДХШ асосида 3 йилдан кам бўлмаган ва 49 йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилиши белгилаб қўйилган. Ўрмон фонди ерларининг ижара шартномалари қабул қилинган намунавий шартномага мувофиқ тузилади.

Ижара тўловининг ставкаси ўрмон фонди участкасининг 1 гектари учун 10 базавий ҳисоблаш миқдорини ташкил этади (илгари – энг кам ставка 20 базавий ҳисоблаш миқдорини ташкил этган). Ижара тўловидан тушадиган маблағларнинг алоҳида ҳисоби юритилади ҳамда улар ўрмонзорлар барпо этиш тадбирларига йўналтирилади.

Тошкент вилояти Прократураси қошидаги вилоят эко прократураси билан Оҳангарон ўрмон хўжалиги билан ижара шартномаси тузган ижарачилар билан ердан мақсадсиз фойдаланмаслик, киритилаётган инвестециялар ҳамда яратилаётган ишчи ўринлари тўғрисида Оҳангарон ўрмон хўжалигида йиғилиш ташкил этилди.Йиғилишда Эко прократурадан Баҳром Холмирзаев ва соҳа вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш давомида мутасаддилар тегишли равишда тавсияларни тақдим этди.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати.

Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...