Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йил баҳор мавсумида 127,7 миллион туп кўчат ва қаламчалар экилган бўлиб, бу белгиланган режага асосан 102,2 фоизни ташкил қилмоқда.
Баҳорги мавсумда “Яшил макон” доирасида белгиланган режа Қорақалпоғистон республикасида 100,9 фоизга, Андижон вилоятида 103,9 фоизга, Бухоро вилоятида 103,2 фоизга, Жиззах вилоятида 102,2 фоизга, Қашқадарё вилоятида 100,9 фоизга, Навоий вилоятида 101 фоизга, Наманган вилоятида 102,1 фоизга, Самарқанд вилоятида 101,5 фоизга, Сурхондарё вилоятида 100,7 фоизга, Сирдарё вилоятида 101,3 фоизга, Тошкент вилоятида 102,9 фоизга, Фарғона вилоятида 104,4 фоизга, Хоразм вилоятида 103,6 фоизга, Тошкент шаҳрида эса 105,5 фоизга бажарилган.
Бундан ташқари, куз мавсумида 85 миллион дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган. Жумладан, Қорақалпоғистон республикасида 5 миллион 950 минг, Андижон вилоятида 6 миллион 551 минг, Бухоро вилоятида 6 миллион 573 минг, Жиззах вилоятида 6 миллион 732 минг, Қашқадарё вилоятида 6 миллион 947 минг, Навоий вилоятида 5 миллион 973 минг, Наманган вилоятида 6 миллион 543 минг, Самарқанд вилоятида 6 миллион 942 минг, Сурхондарё вилоятида 6 миллион 803 минг, Сирдарё вилоятида 5 миллион 987 минг, Тошкент вилоятида 6 миллион 893 минг, Фарғона вилоятида 6 миллион 502 минг, Хоразм вилоятида 6 миллион 156 минг, Тошкент шаҳрида 453 мингта кўчатлар экилади.
Йил якунига қадар ҳар бир туман (шаҳар) марказий ҳудудларида 0.5 гектардан 2 гектаргача бўлган майдонларда “вазирлик” ва “ҳокимлик боғлари”, “яшил боғлар” ҳамда ҳар 50 – 100 минг аҳоли учун “жамоат парклари” ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, республикадаги I ва II тоифадаги йирик саноат корхоналари томонидан 1 миллион 835 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, “яшил белбоғ”лар барпо қилиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
11 мартдаги 42-сон баёни билан жорий йилда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғли ва тоғолди ҳудудларда вазирликлар ҳамда ташкилотлар томонидан яшил боғлар ташкил этиш белгиланган. Жорий йил баҳор мавсумида Бўстонлиқ туманида жами 326 гектар майдонда 146 минг дона дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари амалга оширилди. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан ҳам 65 гектар майдонда “яшил боғ” ташкил этиш белгиланган. Алоҳида қайд этиш лозимки, “Яшил лойиҳа” лойиҳалаш институти томонидан Бўстонлиқ тумани Писком қишлоғи ҳудудида боғ ташкил этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ агентлик ҳузуридаги “Яшил ҳудуд” ДУК ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ўртасида боғ ташкил этиш бўйича шартнома имзоланиб, амалий ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунга қадар “Яшил ҳудуд” ДУК томонидан 15 мингдан ортиқ чуқурлар кавланиб, ер тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ўз навбатида кўчат экиш ишлари жорий йил куз мавсумида тўлиқ амалга оширилиши режалаштирилган. Жорий йилда Нукус шаҳри атрофида 5 км масофада 3590 дона, Урганч шаҳри ва Урганч-Гурлан автомобил йўли атрофига 5 км масофада 2500 дона каталпа, қайроғоч, япон сафораси каби тупроқ-иқлим шароитга мос дарахтлар кўчатлари экилиб, “яшил белбоғлар” барпо этилди.