Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмонларни зараркунанда ва касалликлардан муҳофаза қилиш бугуннинг долзарб мавзусидир

Республикада ўрмон фонди ерларининг умумий ер майдони 11,8 млн гектарни, Ўзбекистон Республикаси умумий ер майдонининг 26 фоизини ташкил қилади, ўрмон билан қопланган ер майдонлари эса 3,4 млн гектарни, Ўзбекистон Республикаси умумий ер майдонининг 7,7 фоизини ташкил этади.
Ўрмон фонди ерларининг 82 фоизи чўл, 14 фоизи тоғ, 4 фоизи тўқай ҳудудидан иборат.
Мамлакатимиздаги ўрмон хўжалиги ҳудудларида 46 586 гектар майдонда зараркунанда ва касалликларни аниқлаш ишлари олиб борилиб, 21 066 гектар майдонда аниқланган зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш тадбирлари, жумладан 19 315 гектар майдонда зараркунандаларга қарши биологик кураш ишлари ташкил этилди.
Ўрганиш давомида антрагноз, ун шудринг, парша, барг бужмайиши, замбуруғ, занг, доғланиш, дипладиоз касалликлари аниқланиб уларга қарши Вектра 10%, Бордо суюқлиги, Багира 20%, Циперфос 55%, Нурелл-Д 55% воситалари ишлатилди. Аниқланган Ўрта Осиё ипак қурти, писта ва терак баргхўри, ўргимчаккана, колорадо қалқондори, симқурт, Тенгсиз ипакчи, трипс касалликлари аниқланиб, уларга қарши Би-58, Престиж плюс, Индоксамектин, Агрофос Д 55, Энтолучино 20%, Дублет Экстра воситалари ҳамда Энжео, Би 58, Т 35, Карбафос 50%, Каратэ 5%, Патриёт 12,5% кимёвий препаратлар техника ва сув пуркагич (RTR MAX) ёрдамида ишлов берилди.
Шу билан бирга, бугунги кунга қадар тизим ташкилотлари томонидан жами 682 та ўрмон ҳуқуқбузарликлари аниқланган бўлиб, етказилган зарар 674 миллион 709 минг сўмни ташкил этди. Аниқланган ҳуқуқбузарликларга нисбатан 473 миллион 406 минг сўм жарима белгиланди.

Мадаминов Сангин Муминжонович

Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...