Ўрмончилик соҳаси жуда серқирра ва сердаромад соҳалар таркибига киради. 2023 йилда республикадаги ўрмон хўжаликлари томонидан ўрмонлар майдонини кенгайтириш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш, қўшимча тармоқларни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, ўрмон фондининг фойдаланилмаётган 3,5 минг гектар ер майдони ўзлаштирилиб, фойдаланишга киритилди. Ўрмон хўжаликлари томонидан жами 200 минг гектар, шундан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида 128 минг гектар, Бухоро вилоятида 40 минг гектар, Навоий вилоятида 17 минг гектар, Хоразм вилоятида 10 минг гектар ва ўрмон фондининг бошқа ҳудудларида 5 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари қилиш ва қайта тиклаш тадбирлари бажарилди. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари дала четларида 2 минг гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилди.
Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитга мос манзарали, мевали дарахт экиш бугуннинг долзарб мавзусига айланиб улгурган. Ўрмон хўжаликларида 70 турдаги иқлим шароитига мос дарахт ва буталарнинг кўчатларини етиштириш йўлга қўйилган, шундан игнабарглилар 8 тур, тез ўсувчи ва япроқбарглилар 25 тур, мевалилар 15 тур, ёнғоқ мевалилар 4 тур, чўл ўсимликлари 6 тур, ҳар хил турдаги манзарали буталар 13 турни ташкил этади. Ўрмон барпо қилиш, ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этиш ҳамда кўкаламзорлаштириш тадбирлари учун дарахт ва буталарнинг 980 тонна уруғлари жамғарилди. Тупроқ-иқлим шароитга мос манзарали, мевали дарахт ва буталар турларидан 787 гектар майдонда ниҳолхона, кўчатхоналар ташкил этилди. Натижада жами 101 млн. дона, шундан, 32 млн. дона тут, 16 млн. дона терак ва павловния, 53 млн. дона бошқа турдаги манзарали, мевали дарахт ҳамда буталарнинг ниҳол ва кўчатлари етиштирилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил баҳор мавсумида ўрмон хўжаликлари томонидан 21,8 млн. дона иқлим шароитга мос манзарали, мевали дарахт ва буталарнинг кўчат ва қаламчалари етказиб берилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жами 347 гектар майдонда “яшил боғлар”ни барпо этиш белгиланган. Бугунги кунга қадар маҳаллий кенгашларнинг жами 134 та “яшил боғлар” барпо этиш учун ер ажратиш бўйича тегишли қарорлари қабул қилинди.
“Яшил ҳудуд” дук томонидан Фарғона вилоятида 9,3 гектар майдонда “яшил боғлар” барпо қилинган бўлса, Сирдарё вилоятининг Сайхунобод ва Сирдарё туманларида ер тайёрлаш ишлари якунланди. Ҳозирги кунда бошқа ҳудудларда ҳам ер тайёрлаш ишлари бошланмоқда.
Бундан ташқари, Жиззах вилоятининг Зомин туманида Зомин давлат ўрмон хўжалигида 110 гектар майдонда “яшил боғ” ташкил этиш мақсадида 44 минг дона дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертизадан ўтказилмоқда.
Ўрмон фонди ерларида жами 356 км ёнғинга қарши оралиқ жойлар, 659 км йўллар, 6426 км ҳимоя чизиқлари ҳамда 16 508 м3 сув ҳавзалари янгидан қурилиб, 2367 км оралиқ жойлар, 3358 км йўллар, 2592 км ёнғинга қарши ҳимоя чизиқлари, 339 км зовурлар ҳамда 14 471 м3 сув ҳавзалари таъмирланди. 46586 гектар майдонда касаллик ва зараркунандаларни аниқлаш ишлари олиб борилиб, жами 21066 гектар, шундан 19315 гектар майдонда биологик усулда қарши курашиш тадбирлари олиб борилди. Ўрмон фонди ерларида жами 5280 гектар (топшириққа нисбатан 100,2 фоиз) майдонда доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар плантацияси ташкил этилиб, 4845 тонна хом ашё тайёрланди.Қўшимча тармоқларни ривожлантириш мақсадида ўрмон фондиа ерларида 5641 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, чорва бош сони 31 мингга, парранда 417 мингга, асалари оиласи сони 109 мингга етказилди.
Биз зўравонликка қаршимиз!
Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...